Сабрнинг асл моҳияти нима?

Сабрнинг асл моҳияти нима?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ҳар бир жамиятда инсонларнинг ҳаёт майдонидаги ишларини бошқариб турувчи, уларни фикр ва туйғуларини керакли томонга йўналтириб турувчи доҳийлари бўлиши табиий ҳолдир. Сабаби жамиятдаги инсонларнинг аксари етакланувчи қатлам бўлиб, фикр ва амалларида ўз йўлбошловчиларига эргашадилар, яъни етакланувчи қатлам ўз йўлбошчилари томонидан сингдирилаётган маълумотлар асосида ҳаёт ишларини белгилайди. Бугунги уммат онгига ҳам ғанимларимизнинг қадамларини мустаҳкамлаш учун баъзи сўзларнинг асл моҳияти яширилган суратда берилмоқда. Турмуш тарзимизга сингдирилаётган шундай сўзлардан бири “сабр” калимаси бўлиб, сабрнинг асл маъноси яширилмоқда.
Аввало, шунги алоҳида таъкид билан айтиш лозимки, динимизда ушбу сўзни қадри жуда баланд бўлиб, Аллоҳ Таоло Ўз каломида, Пайғамбар с.а.в. нинг ҳадисларида бир неча ўринларда келган. Аллоҳ Таоло бир неча ўринларда бу ҳақда шундай дейди:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَعِينُوا بِالصَّبْرِ وَالصَّلاَةِ إِنَّ اللَّهَ مَعَ الصَّابِرِينَ
– “Эй мўминлар, сабр қилиш ва намоз ўқиш билан (Мендан) мадад сўранглар! Албатта, Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир”. (Бақара:153)
Абу Саъид ал-Худрий р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
«… وَمَنْ يَتَصَبَّرْ يُصَبِّرْهُ اللَّهُ, وَمَا أُعْطِيَ أَحَدٌ عَطَاءً خَيْرًا وَأَوْسَعَ مِنْ الصَّبْرِ»
“…Ким сабрли бўлишга интилса, Аллоҳ уни сабрли қилиб қўяди. Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва мўлроқ неъмат берилмаган”. (муттафақун алайҳ)
Ушбу мавзуга қўл урар эканмиз, ўқувчига динимиз талаб қилаётган сабрнинг асл моҳиятини очиқламоқчимиз. Сабр аслида қандай бўлади?
Сабрнинг истилоҳдаги маъноси “мусулмон киши ҳар қандай оғир дамда, ҳатто ўлимга рўбарў келганда ҳам ўзини шариат доирасида тутиб туришдир” деб таъриф беришган. Яъни қачонки ҳар қандай мусибат, ҳалокат етганда буларнинг ҳаммаси Аллоҳдан, деб иймон келтириш ва ҳар қандай қийинчиликда ҳам Аллоҳнинг тўғри йўлидан оғишмай сабот билан тура олиш ҳақиқий сабрдир.
Бунинг акси бўлган золимларнинг зулмига, хорлашларига чидаб юриш эса қўрқоқлик, ҳамиятсизлик ҳамда ўз динини тушунмаётган танбалликдан иборатдир. Бугунги инсонларнинг яшаш тарзига назар солинса, ҳар қадамда ёлғон, ҳаёсизлик, хиёнат ва ҳоказо иллатлар исканжасида қолганлиги маълум бўлади. Бу иллатларнинг илдизи эътиқод қилаётган динимизни тушунмаслигимиз туфайли унинг аҳкомларини хато тушунаётганимизга бориб тақалади. Натижада воқеликни ўзгартириш учун қилинадиган ҳаракат ўрнига, мустамлакачилар томонидан умматга сингдирилаётган мутелик, кўникиш ва узлатга “сабр” деган тўнни кийдирдик.
Айрим одамлар кишининг ўзи билан ўзи овора бўлиб, одамлардан четга чиқиб, бошқаларнинг ҳаром амалларни қилаётганларини, Аллоҳнинг ҳадларига тажовуз этаётганларини, жиҳодни бир четга суриб қўяётганларини кўриб туриб, уларга нисбатан ўзининг аниқ бир муносабатини билдирмасдан, ўзини четга олаётганини ҳам “сабр”лилик деб тушунаётган бўлсалар, яна баъзилар Аллоҳнинг душманларига йўлиқишдан келиб чиқадиган зарардан ўзларини эҳтиёт қилиб, ҳақ гапни гапириш ёки Аллоҳ рози бўладиган амални қилишга журъат этмасдан, бир бурчакка тиқилиб, жим ўтиришни “сабр” деб билмоқдалар.
Сабр – бу ҳақ гапни гапирмоқ, ҳақ ишни қилмоқ, Аллоҳнинг йўлидаги озорларни эгилмасдан, букилмасдан, оҳ-воҳ қилмасдан кўтармоқдир.
Сабр – бу бало-қазо чоғида титраб, қалтирамасдан янада мустаҳкам бўлиш, Қуръонни тарк этмасдан янада маҳкамроқ ушлаш, Парвардигордан узоқлашмасдан янада яқинлашиш демакдир.
Сабр – бу Билолнинг, Хубайибнинг, Зайднинг, Хаббобнинг, аҳли Ёсирнинг сабридир.
Сабр – бу Аллоҳнинг йўлида ҳеч бир гап-сўздан қўрқмай, золимнинг қўлидан тутиб қола оладиганларнинг сабридир.
Сабр – бу хушбахт, сараланган, олий ҳиммат саҳобаларнинг сабридир.
Сабр – бу Раббим Аллоҳ, деган сўзида қаттиқ туриб, уй-жойларини ташлаб, Ҳабашистонга ҳижрат қилганларнинг сабридир.
Сабр – бу ширк аҳлига қарши Форсу Румга қарши жиҳод ичида яшаб ўтган муҳожиру ансорларнинг сабридир.
Сабр – бу Абдуллоҳ ибн Абу Ҳузофа гуруҳидаги асирларнинг сабридир. Сабр – бу содиқ, мўмин, мужоҳидларнинг сабридир.
Сабр – бу яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариб, ушбу йўлдаги озорлар қаршисида букилмаслик, синмаслик деганидир.
Сабр – бу Аллоҳнинг душманларига қарши урушаётган мусулмон қўшин ичидаги бир оддий аскар бўлмоқ демакдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
02.05.2020й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ