| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Саудия мамлакатида юз берган қатор ўзгаришлар

Саудия мамлакатида юз берган қатор ўзгаришлар

By htadmin
06.07.2017
1935
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Роя газетаси:

Саудия мамлакатида юз берган қатор ўзгаришлар

Ҳижрий 1438 йил 26 Рамазон, милодий 2017 йил 21 июн чоршанба куни эрталаб қирол Салмон ҳокимият пирамидасида, шунингдек, бошқарув низомида бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Бу ўзгаришларнинг энг муҳими, ўз ўғли Муҳаммад ибн Салмонни валиаҳдликка тайинлаш ва амакиваччаси Муҳаммад ибн Найфни эса валиаҳдликдан четлатиш бўлди. Шунингдек, Муҳаммад ибн Найфни Ички ишлар вазири, Вазирлар кенгаши аъзоси каби барча лавозимлардан ҳам четлатди.

Тўғри, бу ҳол ушбу икки ҳарам юртидаги сиёсий воқеа-ҳодисаларни кузатиб бораётган киши учун тасодиф эмас, албатта. Бироқ буларнинг айнан шу вақтда юз бергани албатта тасодиф бўлди. Қаранг, Муҳаммад ибн Салмонга байъат қилиш, Рамазон ойининг йигирма еттинчи куни таровеҳ намози ортидан, Маккаи Мукаррамада, Каъбаи Мушаррафа яқинида бўлиб ўтди. Табиийки, бу айни байъат ва ўзгаришга қонунийлик ва алоҳида хусусият беради.

Муҳаммад ибн Салмон қирол Салмон ибн Абдулазизнинг олтинчи ўғли бўлиб, ёши 32да. Риёздаги «Малик Сауд» университетининг юридика факултетини битирган. Сиёсий мансаб зинапояларига то қирол фармони чиққунига қадар ҳеч қандай ном таратмай, таъсирсиз ҳолда кўтарилди. 2013 йил мартда қирол Абдуллоҳ ибн Абдулазиз даврида қирол фармони чиқиб, у валиаҳд девони раиси ва олий ҳазратларининг вазири сифатидаги махсус маслаҳатчи лавозимига тайинланди, ўша пайтда унинг отаси Салмон ибн Абдулазиз валиаҳд эди. Муҳаммад ибн Салмон отаси девонида баъзи ишлар билан, хусусан, атрофига таниш-билишларини тайинлаш билан намоён бўла бошлади.

Отаси 2015 йил 23 январда қирол бўлгач, Муҳаммад мудофаа вазири, қирол девони раиси ва отаси Салмоннинг махсус мастаҳатчиси лавозимларига тайинланди. Ундан олдин қирол девони раиси қирол Абдуллоҳ ибн Абдулазиз давридаги инглизпараст малайлар каттаси Туайжрий эди. Орадан, бир ҳафта ўтмаёқ, тезкор одимлар билан маъмуриятда вазирлар кенгаши билан боғлиқ иккита кенгаш тузиш тўғрисида қирол фармони чиқди. Уларнинг бири Муҳаммад ибн Найф раислик қилувчи сиёсий ва хавфсизлик масалалари бўйича кенгаш бўлса, иккинчиси мудофаа вазири, қирол Муҳаммад ибн Салмон раислик қилувчи кенгаш бўлди. Шу билан мамлакатнинг иқтисодий бўғинлари, юртнинг реал қудрати Муҳаммад ибн Салмон қўлига ўтди. Зотан, бу мамлакат дунёда нефт ишлаб чиқариш бўйича иккинчи ўринни, нефт захираси бўйича биринчи ўринни эгаллайди.

2015 йил 26 мартда Муҳаммад ибн Салмон Яманга уруш эълон қилди, бу ёш ва тажрибасиз йигитнинг бунчалик кескин қарорлар чиқариши ҳамманинг оғзига тушди, ҳамма кузатадиган бўлди, кўпчилик унинг қудратга келиши мумкинлигини башорат қилди.

Муҳаммад ибн Салмоннинг валиаҳд девони раислигига тайинланганидан ҳали уч ой ўтиб-ўтмай, 2015 йил 29 апрелда англияпараст амир Муқрин ибн Абдулазиз валиаҳдлик лавозимидан бўшатилди. Уни ушбу валиаҳд валиси лавозимига қирол Абдуллоҳнинг ўзи тайинлаб, ҳар қандай воқеа юз берган тақдирда ҳам у валиаҳдликдан бўшатилмаслиги ҳақида фармон чиқарган эди ва Салмон даврида валиаҳд бўлиб келганди. Бироқ, шундай бўлса ҳам, бу фармон Муқринни бўшатиб, ўрнига Муҳаммад ибн Найфни валиаҳд қилишдан Салмонни тўсолмади. Зеро, Муҳаммад ибн Найф Американинг биринчи одами, Америка Исломга қарши курашда мана шу кимса билан ҳамкорлик қилади ва унга суянади, Американинг «MSNBC» тармоғи уни «терроризм»га қарши уруш генерали, дея лақаб қўйган.

Сўнг қирол ўғли Муҳаммад ибн Салмон валиаҳд валиси ва Вазирлар кенгаши раисининг иккинчи ўринбосари қилиб тайинланди. У хорижий соҳада биринчи мудофаа вазири сифатида, иккинчи иқтисодий кенгаш раиси сифатида ва учинчи қирол вакили сифатида ҳаракат қиладиган шахсга айланди. Хорижга қатор сафарлар уюштириб, дунё эътиборини ўзига жалб қилди. Мисол учун, 2015 йил июнда Британияда чиқадиган «Financial Times» газетаси Муҳаммад ибн Салмоннинг Россия сафари ортида турган ҳақиқий сабабларни фош қилди. Газетага кўра унинг бу сафари президент Владимир Путин билан алоқа кўпригини очиш ва Суриядаги урушни муҳокама қилиш доирасида бўлган. Бу учрашув Санкт-Петербург форуми чоғида уюштирилганди. Муҳаммад ибн Салмоннинг мана шундай хорижий сафарлари ва учрашувларидан, демак, қарор эгаси ҳам, мамлакат ишларининг мухтор вакили ҳам шу шахс экани намоён бўлди.

Бу кимса мамлакат ичкарисида ахборот воситалари тилидан тушмай қолди, валиаҳд Муҳаммад ибн Найф ҳақида жуда кам эшитадиган бўлиб қолдик.

Муҳаммад ибн Салмон ўзининг қудратга келиши америкалик хўжайинлари қўли билан бўлганини ва шу боис уларга хизмат қилишни ихлос билан қойиллатиб адо этиши лозимлигини, ўзининг амакиваччаси Муҳаммад ибн Найфдан фарқли ўлароқ эканини тушуниб етди. Дарҳақиқат, АҚШга кўп сафарлар қилди, чунки у ўзгариш шу давлатдаги хўжайинлар розилигисиз асло бўлмаслигини ҳам, қирол Абдуллоҳ ибн Абдулазиз давридаги инглизлар одамлари бошқаруви ортидан отасининг қудратга келиши билан бу хўжайинларнинг эркин нафас олишаётганини ҳам, ҳаммасини англади.

Муҳаммад ибн Салмоннинг машҳур сафарларидан бири, 2016 йилда АҚШ президенти Барак Обама билан бўлган учрашуви бўлди. Обама уни худди президентлар каби кутиб олиб, у билан «терроризм»га қарши кураш масаласини муҳокама қилди. Шунингдек, у ташқи ишлар вазири Керри ва мудофаа вазири Эштон билан ҳам учрашди. АҚШ вакиллар палатаси спикери Пол Райан билан ҳам, сенат раҳбарлари ва аъзолари билан ҳам, вакиллар палатаси аъзолари билан ҳам, бошқа бир неча масъуллар билан ҳам учрашди. Яъни унинг 32 марта учрашув ва йиғинлари мавжуд. (Саудия ахборот сайти 2016 йил 27 июн). Биз айни учрашувларнинг барчасидан битта нарса кўзланган, деб ҳисоблаймиз, у ҳам бўлса, Муҳаммад ибн Салмон Американинг саудлар мамлакатидаги манфаатларини ҳимоя қилишга қодир ва эртанги кунда қирол бўлишга яқроқли шахс, деган муҳим нарсани кенг тарқатишдир.

АҚШ президентлигига Трамп келгач, Муҳаммад ибн Салмонни учрашувга чақирди. 2017 йил 15 март куни бўлиб ўтган бу учрашув Трамп учун мусулмон араб масъуллари билан биринчиси бўлди. Уни шу даражада қаттиқ олқишлар-мақтовлар билан қарши олдики, ҳатто баъзи протоколларни ҳам четлаб ўтди… Бу Трампнинг қайноқ муносабатига далолат қилади, албатта. Учрашувда «терроризм»га қарши курашга тўхталинди, шунингдек, сиёсий ва иқтисодий масалалар ҳақида суҳбатлашилди. (Арабия нет сайти 2017 йил 15 март). Айни сайтда 17 март куни «Нима учун Трамп билан Муҳаммад ибн Салмон учрашувида катта масъуллар ҳозир бўлдилар» номли мақол чоп этилди. Унда Оқ уй учрашувига қуйидаги мулозимлар ташриф буюргани айтилган: АҚШ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси генерал-лейтенант Герберт Макмастер, яна уч нафар маслаҳатчилар: Трампнинг куёви ва Оқ уй Тинчлик лойиҳаси масъули Жаред Кушнер, президент Трампнинг иқтисодиёт бўйича маслаҳатчиси Дина Хабиб-Пауэлл (у ҳозирда янги ташаббуслар бўйича ишламоқда), президент Трампнинг сиёсат бўйича маслаҳатчиси Стивен Бэннон (Трампнинг идеологик ойнаги ҳисобланади). Кўриниб турибдики, Муҳаммад ибн Салмон ҳам ҳарбий, ҳам сиёсий, ҳам хавфсизликка оид лойиҳага етакчилик қилгани жиҳатидан, унинг АҚШ сафари кенгқамровли ҳисобланади. Зотан, Оқ уй билан Трамп ҳам буни кенгқамровли ташриф, дея баҳолади.

Дарҳақиқат, валиаҳд Муҳаммад ибн Салмон вақтида бир қатор қарорлар ҳам чиқди. Масалан, кўплаб маслаҳатчиларни ишдан бўшатиб, ўзига ва отаси қиролга яқин шахсларни тайинлаш қарорлари каби. Бунга 2017 йил 23 апрелда Муҳаммад ибн Найфга яқин шахс генерал-лейтенант Юсуф Идрисийнинг давлат разведка бошлиғи лавозимидан бўшатиб, ўрнига Аҳмад Асирийни таъйинланишини мисол қилиш мумкин. Муҳаммад ибн Салмонга маслаҳатчилик ҳам қилган бу кимса Яманга уруш эълон қилиш тўғрисидаги баёнотлари билан ном чиқарган. Шунингдек, Муҳаммад ибн Салмон даврида қирол девонига алоқадор Миллий хавфсизлик маркази очилди ҳамда Муҳаммад ибн Солиҳ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси қилиб тайинланди. («Ал-Мадина» газетаси 2017 йил 23 апрел). Шундай қилиб, Муҳаммад ибн Найф ваколатлари қисқарди ва бу зарба унга Рамазоннинг 23 куни берилди, ўшанда «тергов ва давлат айблови ҳайъати» «бош прокуратура»га ўзгартирилди ҳамда илгари ички ишлар вазирлигига қараган бу ташкилот бевосита қирол билан боғлиқ бўлиб қолди. Шунингдек, давлат хавфсизлик хизмати директори генерал-лейтенант Усмон ибн Носир Муҳриж мансабидан бўшатилиб, ўрнига ўринбосари Сауд ибн Абдулазиз Ҳилол тайинланди, тайинланишдан олдин унинг унвони генерал-лейтенантга кўтарилди. (Шарқул Авсат 2017 йил 18 июн).

Буларнинг барчаси, Муҳаммад ибн Найфни барча мансабларидан четлатишга қаратилган катта ўзгаришларга замин тайёрлаш мақсадида қилинди, бу ўзгаришларнинг ҳаммаси эса, қирол билан ўғлини Ички ишлар вазирлиги томонидан ҳеч қандай исёнга учрамасликлари таъминланди, чунки ички ишлар вазирлиги мамлакатда Миллий соқчилик хизмати билан параллел ҳақиқий куч ҳисобланади. Шуни эслатиб ўтиш лозимки, Муҳаммад ибн Найф ички ишлар вазири бўлган отасига 1999 йилда ўринбосар бўлиб тайинланган, сўнг отаси 2012 йил вафот этгач, ўрнига ички ишлар вазири бўлган.

Қиролликнинг ушбу қарорларидан уч кун ўтиб, Муҳаммад ибн Найфни валиаҳдликдан бўшатиш ва ўрнига Муҳаммад ибн Салмонни тайинлаш тўғрисида қарор чиқди, қарор 34 нафар байъат аҳлидан 31 нафарнинг розилиги билан тасдиқланди, аммо норози бўлган уч кишининг ким экани расман очиқланмади. Бироқ манбаларга кўра, улар қирол Абдулазиз фарзандлари бўлиши мумкинлиги ва улар аввалдан Муҳаммад ибн Салмондан ўзларини четда олиб юришгани ҳақида тахминлар қилинди, масалан, Тилол ибн Абдулазиз билан Аҳмад ибн Абдулазиз ҳамда Муқрин ибн Абдулазиз бўлиши ёки Бандар ибн Абдулазиз бўлиши мумкин.

Ибн Найфнинг бундай услубда ишдан четлатилиши, нега Вашингтон узоқ йиллар хавфсизлик ва разведка соҳаси билан боғлиқ бўлган шундай тажрибали шахсдан воз кечди, деган саволларни ўртага чиқарди. Албатта буни Ибн Салмоннинг Оқ уйда юқори даражани эгаллагани билан изоҳлаш мумкин, холос. Ахир, у ўз сиёсати ва иқтисоди билан АҚШ маъмуриятини минтақада суяниш лозим бўлган энг афзал шахс сифатида ишонтира олди. Шунингдек, Риёз саммитида ярим триллион доллар қийматидаги ҳарбий битим тузди, Трамп ҳам Риёз сафари чоғида бу ҳақда эълон қилиб, айни битим минглаб ишчи ўринларини таъминлайди, деган эди. Афтидан, Американинг Ибн Найфнинг четлатилишига рози бўлиши, айрим кузатувчилар айтган гап доирасига киради. Улар Америка маъмурияти Салмоннинг ўғли учун мамлакат келажагидаги подшоҳликни сотиб олди, демоқдалар.

Дарҳақиқат, Трамп Муҳаммад ибн Салмоннинг Риёзга қилган таклифини қабул қилди ва бу Ибн Салмоннинг мамлакат ичкарисидаги очкосини оширди. «Аҳдул жадид» каби айрим электрон сайтлар, Ибн Найф билан келишув бўлгани тўғрисида ёзди. Уларга кўра, Ибн Найфга валиаҳдликдан воз кечиши эвазига жуда катта маблағ – 100 миллиард доллар бўлиши мумкин – шунингдек, мамлакат ичкариси ва ташқарисида молиявий активлар ваъда қилинган ва Ибн Найф бунга рози бўлган, бу келишув Трампнинг 2017 йил 26 майдаги Риёз сафаридан сўнг бўлган, лекин мазкур қарор ҳақида эълон қилиш маълум вақтга кечиктирилган… Ушбу хабар кўпроқ тўғри бўлиши мумкин.

Ҳақиқатдан ҳам, Муҳаммад ибн Салмон Трампдан телефон қўнғироғи олди, Трамп уни валиаҳд бўлгани билан табриклади, амир Муҳаммад ибн Салмоннинг валиаҳдликка сайланиши АҚШ-Саудия ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларни кенгайтиришидан умид қилаётганини билдирди ҳамда у билан бир неча сиёсий масалалар ҳақида суҳбатлашди. (Арабия нет 2017 йил 21 июн).

Сўзимиз ниҳоясида, Муҳаммад ибн Салмоннинг қудратга келиши ортидан икки ҳарам юртида нималар бўлиши кутилмоқда, деган саволга жавоб бермоқчимиз:

Биринчи: яқин вақт ичида Салмоннинг қиролликдан бўшаши ва уни ўғлига топшириши кутилмоқда. Бу ҳодиса аллақачон парчаланиб бўлган оилада йирик ихтилофларни келтириб чиқармаслиги учун мамлакатда ҳукм юритишга оид қонуннинг 5 модда б-пунктига ўзгартиш киритилди ва уни қуйидаги матнда ўзгартирилди: «Ҳукм муассис подшоҳ Абдулазиз ибн Абдурраҳмон Файсал Оли Сауд ўғилларида ва шу ўғилларнинг ўғилларида бўлади ҳамда улардан яроқли бўлганига Аллоҳнинг Китоби ва Росули САВ суннати асосида ҳукм юритиш учун байъат қилинади, (Бундан кейин эса, муассис подшоҳ ўғиллари ҳамда муассис подшоҳ зурриётидаги битта шажарадан подшоҳ ҳам, валиаҳд ҳам бўлмайди)». Ушбу сўнгги ўзгартиш шунга далолат қиладики, энди ҳукмнинг кўчиши – Салмон қилганидек – асло вертикал бўлиб, отадан ўғилга ўтмайди, балки горизонтал, яъни ака-укалар ўртасида бўлади… Шунинг учун Салмон Найфнинг набираларида қолган ички ишлар вазирлигидаги мансабларни набиралар ва чевараларга бўлишиб берди, бошқаларни подшоҳлик девони маслаҳатчилари қилиб тайинлади.

Дарвоқе, «Guardian's» газетаси «Саудия қиролининг ўғли, «силлиқ кечувчи инқилоб»дан сўнг ҳокимият учун энг лойиқ шахсдир», деди. (Би-Би-Си арабийя, 2017 йил 23 июн).

Иккинчи: Ҳукм юритишни темир чангаллар билан олиб боришга аҳамият берилади, шу билан параллел равишда, кўнгилочарлик қўмитаси мутасаддийлиги остида шахс эркинликларига ҳам жой берилади, бу қўмита саудияликларга мўътадил шаклда ва покиза Ислом аҳкомларидан йироқ тарзда илмонийлик услуби билан кўнгил очиш имкониятини беради.

Учинчи: Муҳаммад ибн Салмон ишонаётган, аммо палапартиш ҳисобланган иқтисодий сиёсат давом этади. Бу сиёсат кутилган янги либерал иқтисодиёт намунасини олиб келмайди. Зеро, бу либерал иқтисодиёт намунаси 2030 йил келиши билан нефт даромадлари мажбуриятидан Саудияни халос этади ҳамда қимматбаҳо рента иқтисодиёти услубини камайтиради, айрим ҳукумат муассасаларининг хусусийлаштирилишига барҳам беради. Энг муҳими, бу палапартиш иқтисодиёт бўйича, Саудиянинг «Арамко» ширкати ҳиссаларидан беш фоизи 2017 йил сентябр ойида жаҳон бозорига таклиф қилиниши кутилмоқда… Бундай сиёсат, бугунги кунда бўлаётгани каби, иқтисодий вайронагарчиликка олиб келади, зотан, «2030 назарияси» ҳаммани ғазаблантирди, иқтисодни издан чиқарди, оқибатда чегирма нафақалар ва йиллик ошириш каби айрим қарорларни қайта кўриб чиқишга тўғри келди.

Тўртинчи: Муҳаммад ибн Салмоннинг бундай кучайиши, Саудлар оиласини ер юзидан тугаб-тамом бўлишининг бошланишидир, бунга яқин қолган бўлиши ҳам мумкин.

Абу Ҳурайра РАдан ривоят қилинадики, Росулуллоҳ САВ бундай дедилар:

«سَيَأْتِي عَلَى النَّاسِ سَنَوَاتٌ خَدَّاعَاتُ، يُصَدَّقُ فِيهَا الْكَاذِبُ، وَيُكَذَّبُ فِيهَا الصَّادِقُ، وَيُؤْتَمَنُ فِيهَا الْخَائِنُ، وَيُخَوَّنُ فِيهَا الْأَمِينُ، وَيَنْطِقُ فِيهَا الرُّوَيْبِضَةُ»، قِيلَ: وَمَا الرُّوَيْبِضَةُ؟ قَالَ: «الرَّجُلُ التَّافِهُ فِي أَمْرِ الْعَامَّةِ».

«Келажакда, инсонларга алдамчи йиллар келади. Унда ёлғончи ростгўйга, ростгўй эса ёлғончига чиқарилади, хоинга омонат топширилиб, омонатгўй хоинга чиқарилади. У йилларда рувайбиза нутқ сўзлайди. Рувайбиза ким? деб сўралди. Шунда Росулуллоҳ: Омма иши хусусида нутқ сўзловчи пасткаш кимса, дедилар».

Роя газетасининг 2017 йил 28 июн чоршанба кунги 136-сонидан

+3
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Амирликлар ва Баҳрайннинг яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш битимига қарши халқ тадбирлари давом этмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Видолашув хутбаси

  • МАҚОЛАЛАР

    Мирзиёев нега қўлига тасбеҳ олиб ифтор вақтига риоя қилиб қолди?

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/