Сиз мукаммал шахс деганда кимни тушунасиз?
Сиз мукаммал шахс деганда кимни тушунасиз?
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ғарбда кенг тарқалган одатлардан бири машҳурларга тақлид қилишдир. Уларга идеал, яъни мукаммал шахс сифатида қараб, ҳаётига ҳавас қилишади ва шундай ҳаётга интилишади. Масалан, футбол ишқибозлари учун Пеле, Марадона, Месси, Роналдо, Муҳаммад Салоҳ, бокс мухлислари Муҳаммад Али, Майк Тайсонга тақлид қилишга ҳаракат қилади. Ачинарли жиҳати эса, ушбу ҳолат бугунги кунда ҳаётимизга Ғарб дунёқарашини кириб келиши ортидан мусулмонлар орасида ҳам кенг қулоч ёйиб улгурди. Бугунги кунда мусулмонлар ғарбона ҳаётга маҳлиё бўлиб, унинг машҳурларига тақлид қилиб, уларга мукаммал шахс сифатида қарай бошладилар. Ҳақиқий мукаммал шахснинг воқеси зеҳнларидан кўтарилди.
Аммо шу ерда эътибор берилиши керак бўлган бир нуқта борки, биз ўз ноқис ақлимиз билан танлаётган шахслар бизларга барча соҳаларда, жумладан оилада, ҳаёт тарзимизни шакллантиришда, етакчиликда, сиёсий жиҳатларда, қолаверса, кийинишдан тортиб токи оддий инсонийлик тамойилларида ҳам мукаммалликка лойиқми ёки йўқми? Йўқ асло, улар маълум бир соҳани усталари холос. Афсуски, бугунги мусулмонлар ғарб дунёқарашидаги машҳурларга тақлид қилиб, уларга идеал шахс сифатида қарамоқдалар. Аслида, идеал шахс деб, сўзида ҳам, амалида ҳам ҳеч қандай хато бўлмаган шахс тушунилади.
Келинг, шу ўринда ғарбнинг машҳур одамларининг мукаммал шахс тўғрисидаги баъзи фикрларини ҳавола этган ҳолда якуний хулосани сиз азиз ўқувчига қолдирсак.
Француз генерали Михаэл Х. Харт ўзининг машҳур одамлар ҳақидаги китобида шундай деб ёзади: “Балки мен Муҳаммадни тарихдаги энг қудратли одамлар рўйхатида биринчи ўринга қўйганим баъзи ўқувчиларни ажаблантириши мумкиндир, лекин У ҳам диний, ҳам дунёвий ишларда юксак натижаларга эришган тарихдаги ягона одам бўлган”. М. Х. Харт, “100: Тарихдаги энг қудратли одамларнинг машҳурлиги”, Нью-Йорк, 1978 йил, 33-бет.
“…Муҳаммад нафақат динга, балки давлатга ҳам асос солди. …Қуръонда инсоннинг барча муаммоларига ечимлар берилган…” Бартольд В. В., академик, шарқшунос.
“Эй Муҳаммад! Мен сенинг замондошинг бўлмаганимдан афсусланаман. Инсоният бир марта танланган одамни кўрди ва бошқа қайтиб кўрмайди. Чуқур ҳурмат билан сенинг олдингда бош эгаман”. Отто Бисмарк (1815-1898), Германия империяси рейхсканцлери.
“…Муҳаммадни фақатгина буюк одамлар қаторига қўшиш адолатсизлик бўлган бўларди. Биз унинг Пайғамбарлигини ва Худонинг ердаги элчиси эканлигини тан олишимиз шарт”. Карл Маркс – немис файласуфи, социолог, иқтисодчи, ёзувчи, сиёсий журналист, “Илмий социализм” назарияси асосчиси.
“Агар бугунги дунёни бошқариш Муҳаммаднинг чекига тушган бўлганда, муаммоларга ечим топишда муваффақиятга эришган бўларди, бу эса ўз навбатида, бугунги дунё учун етишмаётган бахт ва хотиржамлик олиб келарди. …Агар кейинги юз йил ичида бирорта динда Англия ва Европада ҳукмронлик қилиш имконияти бўлса, бу дин – Ислом динидир”. Бернард Шоу (1856-1950), англиялик драматург.
Дарҳақиқат, комилликда Аллоҳ Ўз каломини бутун инсониятга рисолат сифатида етказиш учун танлаб олган Пайғамбаримиз с.а.в га етадиган инсон йўқ. У киши ёнларида минглаб тансоқчилари бўлмаган ҳукумат раҳбари эдилар. Улар ҳукм чиқарар, унинг ижросини таъминлар, фуқароларнинг арзларини тинглар ҳамда амру-маъруф қилар эдилар….
Шунингдек беморларни зиёрат қилар, муҳтожларга ёрдам берар, ўз шахсий юмушларини ўзлари бажарар, яъни устиларидаги кийимларини ўзлари тикар, харид учун бозорга борар, аҳли аёлларига ёрдам берар, бир сўз билан айтсак, сизу биз қиладиган оддий юмушларни ҳам бажарар эдилар. Ва бир вақтнинг ўзида Ислом армиясининг қўмондони эдиларки, бугунги қўмондонларимизга ўхшаб, ерости бункерларида жон сақламас, балки мужоҳидларни жиҳодга тайёрлар, ўзлари бош бўлиб жиҳод майдонларида қўшиннинг олди сафида турар эдилар. Оилада аёлларига нисбатан адолатли эр, фарзандларига эса, намунали ота, дўстларига содиқ дўст эдилар. Кундузлари тиллари Қуръон тиловати билан машғул, тунлари эса, соатлаб қиёмда қойим бўлардилар.
Биз учун барча фазилатлар эгаси бўлган Пайғамбаримиз с.а.в.дан мукаммалроқ яна ким бор? Ёки бунданда мукаммал инсонни бутун умрингиз давомида учратдингизми? Сиз ўз ақлингиз билан мукаммал санаган инсонларингизда Пайғамбаримиз с.а.в. нинг бирор сифатлари мавжудми? Асло йўқ. Ҳаттоки ғарб оламида машҳур саналган инсонлар ҳам Пайғамбаримиз с.а.в. дан кўра комил инсон йўқлигини тан олиб турганда, мусулмон учун комилликни бошқалардан қидириш гумроҳликдир. Аллоҳ Таоло айтади:
قُلْ إِنْ كَانَ آبَاؤُكُمْ وَأَبْنَاؤُكُمْ وَإِخْوَانُكُمْ وَأَزْوَاجُكُمْ وَعَشِيرَتُكُمْ وَأَمْوَالٌ اقْتَرَفْتُمُوهَا وَتِجَارَةٌ تَخْشَوْنَ كَسَادَهَا وَمَسَاكِنُ تَرْضَوْنَهَا أَحَبَّ إِلَيْكُمْ مِنْ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَجِهَادٍ فِي سَبِيلِهِ فَتَرَبَّصُوا حَتَّى يَأْتِيَ اللَّهُ بِأَمْرِهِ وَاللَّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ
– “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: “Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг пайғамбаридан ва Унинг Йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ Ўз амрини (яъни азобини) келтиргунича кутиб тураверинглар. (Зеро), Аллоҳ бундай итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас””. (Тавба:24)
Анас р.а. ривоят қилган муттафақун алайҳ ҳадисда пайғамбар с.а.в :
لاَ يُؤْمِنُ عَبْدٌ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ أَهْلِهِ وَمَالِهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ
“Банда то мен у учун оиласидан, мол-давлатидан ва ҳамма одамлардан севимлироқ бўлмагунимча мўмин бўлмайди”. деганлар.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин
02.11.2019й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми