Солиқхўр ҳукумат талончиликнинг янги сандиғини очмоқда унинг номи янги йўл ҳаракати қонунидир!
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Солиқхўр ҳукумат талончиликнинг янги сандиғини очмоқда унинг номи янги йўл ҳаракати қонунидир!
Ливан ва унинг аҳли тепасида кетма-кет алмашинаётган ҳукуматлар ўзларининг ғамхўр эмас, барча ўлчовлар билан олганда солиқхўр ҳукуматлар эканини кундан кунга исботламоқда, янги йўл ҳаракати қонуни бу ролнинг яна бир тасдиқидир, холос. Чунки ҳукумат чиқарган янги йўл ҳаракати қонунида хавфсизлик камаридан фойдаланмаганлик ёки автомашинани муносиб вақтда техник кўрикдан ўтказмаганлик каби қонун бузарликлар учун 450 минг лира жарима солиш билан жазолаш белгиланган, ҳолбуки энг паст иш ҳақи 675 минг лирадир, яъни бу жазо солиғи энг кам иш ҳақи оладиган оила даромадининг учдан иккисига тенг! Бу ҳукумат таклиф қилган янги йўл ҳаракати қонунидаги солиқлар бизга Европадаги ўрта асрлардаги қироллар ўз халқларига солишган ғалати солиқларни эслатади.
Қандай қилиб йўл ҳаракати қонунини бузганлиги учун солинадиган жарима энг кам иш ҳақи оладиган оила даромадининг учдан иккисига тенг бўлиши мумкин, ахир?! Бундан ҳам ёмонроғи шуки агар жарима солинган киши жаримани тўлашга шошилмаса янги қонун уни қамоққа ташлашга шошилади! Ҳа, шундай! Ё оилангни оч қолдиришинг керак ёки қамалишинг керак! Ливан ҳукумати шу икки оловдан бирида куйиб жизғинак бўлишни танлашингни талаб қилмоқда! Бу ҳукумат Ливанда фақат баланд даромад эгаларигина автомашина ҳайдашади деб хаёл қиляптими?! Ҳатто ана шу баланд даромад эгалари ҳам бу адолатсиз қонундан норози бўлишди. Бу ҳукумат транспорт воситаларига солиб келаётган шунча солиқлар етмаяптими?! Техник кўрикдан ўтказиш учун ҳар йили тўланадиган тўловлардан тортиб мажбурий суғурта тўловлари, автомашиналарни рўйхатдан ўтказиш солиқлари, автомашина ҳайдашга рухсатнома олиш учун тўланадиган солиқлар, четдан олиб келинаётган атомашиналарга солинаётган божхона солиқлари, бу солиқларни вақтида тўлолмаётган кишиларга тобора кўп солинаётган молиявий жарималаргача бўлган шунча солиқлар етмаяптими?!.. Бу солиқлар шунчалик тоғдек уйилиб кетганки бунинг оқибатида оддий одамлар автомашина сотиб олишдан ожиз қолмоқда, уларни фақат хос одамларгина сотиб оладиган бўлиб қолмоқда! Чунки оила бошлиғи ўз оиласини олиб юриш учун автомашина сотиб олмоқчи ва уни рўйхатдан ўтказиш солиқларини тўламоқчи бўлса у ва унинг оиласидагилар энг камида бир йил давомида таом емасликлари ва даволанмасликлари керак бўлади! Энг кам иш ҳақи оладиган бўлса шундай бўлади!
Ҳукумат «бу баланд солиқлар жарималар одамларнинг хавфсизлиги ва автомашиналар сонини камайтириш учундир» деб баҳона қилмоқда. Бу ҳукуматнинг одамлар хавфсизлигини баҳона қилиши жуда ғалати, ҳолбуки бу ҳукумат одамлари куни кеча одамларни мазҳабчилик асосида бир-бирларига қарши қайрашаётган эди, бунинг оқибатида биз янги фуқаролик уруши гирдобига тушиб қолишимизга сал қолди!! Шунинг учун бу кимсаларга шундай деймиз: агар сизларнинг сиёсатларингиз давлат арбоблари сиёсати даражасига юксалганида эди йўлларда автомашиналар бунчалик тиқилинч бўлмаган бўларди. Сизлар анча вақтдан бери бағри очиқликка, замонавийликка ва туризмга ҳаракат қилаётганлик билан фахрланиб келасиз. Шунинг учун сизларга бундай деймиз: бағрини энг кам очган, замонавийлик ва туризм жиҳатидан энг кам давлатлар бош шаҳарларни ва шаҳарлардаги бош маҳаллаларни бир-бири билан боғлайдиган умумий транспорт воситаларига оид низомларини ишлаб чиққанига ўнлаб йиллар бўляпти, бу бош шаҳарларни ва бош маҳаллаларни бир-бири билан поездлар, метро, трамвай, инсон шарафи ҳурмат қилинадиган автобуслар боғлаб турибди, бугина эмас балки олам шаҳарлари кўчаларида ижарага олинган автомашиналар кўплигидан ва хусусий автомашиналар камлигидан деярли сариқ рангдаги машиналарни кўрасиз. Шунинг учун агар бу мамлакатда ҳам одамлар ўз жонлари, ҳурматлари ва оилалари тўғрисида жамоатчилик транспорти секторида хавфсиз бўлишганида эди улардан кўпчилиги ўз автомашиналаридан албатта фойдаланмаган бўлишарди, ҳатто баланд даромад эгалари бўлишса ҳам, аксинча улардан кўпчилиги хусусий автомашиналаридан албатта воз кечишган бўларди. Лекин сизлар жамоатчилик транспортига хўжайин бўлиб олдингиз, бу транспортни баъзиларингизга тобе бўлган мафиялар қўлига топшириб қўйдингиз, автобусларни ҳайдашни одамлар жони ва саломатлиги билан ўйнашаётган ўз жонига қасд қилувчиларга ташлаб қўйдингиз.
Сизлар «Бу қонун одамлар орасидаги қонунбузарларни тийиб қўйиш учундир» деб баҳона қиляпсиз. Биз сизларга бундай деймиз: бу ҳеч шубҳасиз мана шу ваҳшиёна жарималарни оқлай олмайдиган бир бўлмағур баҳонадир. Биз қўшимча қилиб бундай деймиз: қонунбузарларни тийиб қўйиш учун жазо чораси зарур бўлса у ҳолда одамларни қонун билан тартибга солишда бутун эътиборни фақат қонунни қаттиққўл қилишгагина қаратиш жоиз бўлмайди, акс ҳолда қонун одамларга душман бўлиб қолади. Аксинча одамларни қонун билан тартибга солиш энг аввало одамларнинг бу қонуннинг асл-асоси ҳақ эканлигига, яъни унинг ўзгармас ҳақ манбадан олинганига имон келтиришларидан келиб чиққан бўлиши зарур. Вазъий (одамлар ишлаб чиққан) илмоний конституциялардан олинган қонунларда эса бундай сифат йўқ. Иккинчидан қонун билан тартибга солиш ҳукуматнинг бу қонунлардан мақсади одамлар ишини ислоҳ қилиб ўнглаш эканлигига бўлган ишончдан келиб чиққан бўлиши керак, бу сифат эса сизларда йўқ. Учинчидан ҳукумат бу қонунларни ҳеч истисносиз ҳамма фуқароларга татбиқ этишда адолатли бўлиши керак, бу адолатга эса Ливан аҳли узоқ даврлардан бери гувоҳ бўлмай келяпти! Одамлар ҳукуматнинг бу қонунлардан мақсади солиқларни йиғиб олиш эканини ва уларни – давлат идораларида коррупция кенг тарқалгани сабабли – ҳаммага ҳеч қачон баб-баравар татбиқ этилмаслигини жуда яхши билишади.
Эй Ливандаги инсонлар:
Бу ҳукумат сизларга етакчилик қилишга асло лойиқ эмас, сизларга бу ҳукумат ҳам, ундан олдинги ҳукуматлар ҳам бирон кун бўлсин сизнинг эҳтиромингизга эришмаганини яхши биласизлар. Шунинг учун ўз тақдирингиз ҳақида жиддий фикр юритинг. Бу юрт бошига мусибат бўлиб тушган ва сизларнинг тинчингизни кетма-кет узоқ ўн йилликлардан буён бузиб келган шунча нотинчликлар бас, етар. Бу ёмон аҳволдан ҳақиқий чиқиш йўли ҳақида фикр юритишингиз вақти келди. Сизлар хавфсизлик соҳасидаги тартибсизлик зулмидан азият чекиб келмоқдасиз, хавфсизлик соҳасида барқарорлик юзага келган пайтда эса қонунлар зулмидан азият чекяпсиз.
Эй инсонлар, бу аҳволдан чиқиб кетишнинг бирдан-бир йўли мустаҳкам таянчларга эга битта барқарор сиёсий вужудни тиклашдир, бу сиёсий вужудда қонунлар чиқаришда инсонлар Роббисига, Аллоҳ Азза ва Жалланинг амрига мурожаат қилинади. Зеро Аллоҳ Азза ва Жалла биз инсонларни нима ислоҳ қилиб ўнглашини анави сиёсатчилардан кўра билувчироқдир. Ягона чиқиш йўли пайғамбарларнинг охиргиси саййидимиз Муҳаммад САВ олиб келган қонунни татбиқ этишдир. Ягона чиқиш йўли ҳақиқий Халифалик давлати билан бўлади. Халифалик раият-фуқаролар ўртасида адолатни ўрната олади, ҳақ-ҳуқуқ борасида ҳукумат масъули билан омий одам ўртасини, мусулмон билан ғайримусулмон ўртасини ажратмайди. Халифалик сиёсат кишиларида ақл ролини тирилтирадиган давлатдир, ўшанда ҳар бир нарсада ўзларининг европалик ва америкалик хўжайинларига тақлид қилаётган мана бу сиёсатчилар бўлмайди, аксинча уларнинг ўрнига ҳақиқий сиёсатчи арбоблар амалий ечимларни топишда маҳорат кўрсатишади.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари сизларни мана бу уфқи тор, бурнидан наридагини кўрмайдиган ҳокимлардан озод бўлишга ва биз билан биргаликда мусулмонлар юртларини, айниқса юртимиз Шом юртини бир бутун Исломий давлатда бирлаштириш учун ҳаракат қилишга чақирамиз. Бу Исломий давлат солиқхўр давлат эмас, аксинча нафақат асосий эҳтиёжларни, балки имконияти кенгайган пайтда камолий эҳтиёжларни ҳам таъминлайдиган ғамхўр давлатдир. У яқинда Аллоҳ изни билан албатта бўлади. У ҳақиқий Халифалик давлати бўлиб, у юртларимизга тинчлик, барқарорлик ва ҳақиқий мустақилликни қайтаради.
هَـذَا بَيَانٌ لِّلنَّاسِ وَهُدًى وَمَوْعِظَةٌ لِّلْمُتَّقِينَ
«Бу (Қуръон) одамлар учун тўғри йўлни баён қилувчи ва тақво эгалари учун ҳидоят ва панд-насиҳатдир» [Оли Имрон 138]
Ҳизб ут-Таҳрир 27 жумодус-соний 1436ҳ
Ливан вилояти 16 апрел 2015м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми