Ливан режими суриялик қочқинларга қарши амалга ошираётган ғайриинсоний ва ғайриахлоқий хатти-ҳаракатлар
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Ливан режими суриялик қочқинларга қарши амалга ошираётган ғайриинсоний ва ғайриахлоқий хатти-ҳаракатлар
Яқин уч кун ичида Ливан режими хавфсизлик ходимлари Арсал шаҳри ва бошқа ерлардаги суриялик қочқинлар яшаётган лагерларга бостириб кириб, мингдан зиёд эркакларни ҳибсга олди, уларни оёқ-қўлларини боғлаб ерга юзтубан ётқизиб, аскарлар уларни юзларию бошлари демай этиклари билан тепкилай кетишди, кўплаб аёлларни ҳақорат қилишди, чодирлар ва буюмларга ўт қўйишди, ҳибсга олинганларни Жарудда жойлашган қуролли гуруҳларга ёрдам берганликда айблашди.
Айрим ахборот воситаларида бу бир найранг бўлиб, қуролли гуруҳлар қўлида асирда турган аскарларга уларни алмаштириш ният қилингани хабар қилинди.
Ношаффоф терговлардан сўнг, ҳибсга олинган минг нафар эркаклардан бир қисми қўйиб юборилди, улардан саксондан зиёди олиб қолинди.
Агар найранг, деган гап рост бўладиган бўлса, бу режани ўйлаб топган ва уни амалга оширишга буюрганлар хатарли оқибатларга сабаб бўладиган аҳмоқона иш қилишган бўлади. Чунки бу – ўғирлаб кетилган аскарлар масаласини ҳал қилиш ўрнига ҳолатнинг хатарли тус олишига сабаб бўлади.
Биз Арсалдаги аскарларни ўғирлаб кетиш амалиётини ҳамда армияга ё хавфсизлик хизматига қарши содир этилган бошқа суиқасдларни оқламаймиз, ўғирлаб кетилганлардан бирортасига нисбатан бирор шаклда қатл қилиш амалиёти содир этилишига ҳам рози бўлмаймиз. Чунки биз тушунган ва табанний қилган шаръий ҳукм бўйича, асирни ўлдириш мумкин эмас, ҳатто у душман аскари бўлса ҳам. Бунинг далили Аллоҳ Таолонинг ушбу каломидир:
فَإِذا لَقِيتُمُ الَّذِينَ كَفَرُوا فَضَرْبَ الرِّقَابِ حَتَّى إِذَا أَثْخَنتُمُوهُمْ فَشُدُّوا الْوَثَاقَ فَإِمَّا مَنّاً بَعْدُ وَإِمَّا فِدَاء حَتَّى تَضَعَ الْحَرْبُ أَوْزَارَهَا
«Бас, қачон сизлар кофирлар билан тўқнашсангиз бўйинларига уринг-ўлдирингиз, Энди қачон уларни(нг кўпларини) қириб (мағлуб қилганингиздан кейин уларни асир олиб) арқонлар билан боғлангиз! Сўнг ё (уларни озод қилиб юбориш билан) марҳамат кўрсатурсизлар ё (уларни қўйиб юбориш учун) фидя-товон олурсизлар, Токи уруш юкларини қўйгунича (яъни тўхтагунича сизларга буюрилган иш мана шудир)» [Муҳаммад 4]
Ушбу ояти каримада асирга олинган шахсни ўлдириш мумкин эмаслиги, аксинча, ҳеч қандай товонсиз ёки товон эвазига қўйиб юбориш лозимлиги таъкидланган. Уруш ҳолатида душман билан урушда қўлга олинган асирга нисбатан шундай қилинади, аммо бугунгидек уруш ҳолати ҳам, душман асири ҳам бўлмаган ва ўғирлаб кетилган ҳолат бўлса, эрта қачон бунинг хулосаси маълум!
Ливан режими қочқинлар лагерларига бостириб киряпти, ахборот воситаларини эса ҳақиқатни бўяб талқин қилишга буюряпти… Бироқ ҳар қанча бўяб кўрсатишга қарамай, ҳақиқат юзага чиқмоқда.
Биз халққа, айниқса, мусулмонларга мурожаат қилиб айтамизки, бу қочқинлар сизнинг биродарингиз, улар кўчишга мажбурлаш балосига гирифтор бўлишиб, сиздан бошпана сўраб келган. Демак, шаръан сиз уларни рад қилмаслигингиз ва эътиборсиз муносабатда бўлмаслигингиз керак. Билъакс, уларга ёрдам қўлини чўзиб, табассумингизни аямаслигингиз лозим. Қачон бировнинг уларга озор бераётганини ёки ҳужум қилаётганини кўрсангиз, ундайларга қарши чиқишингиз ва бундан қайтаришингиз, уларнинг ҳимоячисига, ёрдамчисига айланмоғингиз керак. Ҳатто уларга ҳужум қилаётган ва тазйиқ ўтказаётган томон ҳукумат бўлса ҳам. Аллоҳ Таоло
إِنَّمَا الْمُؤْمِنُونَ إِخْوَةٌ
«Албатта мўминлар (бир-бирларига) биродардирлар» [Ҳужурот 10]
деди, Росулуллоҳ САВ ҳам бундай марҳамат қилдилар:
«المُسْلِمُ أَخُو المُسْلِمِ لاَ يَظْلِمُهُ وَلاَ يُسْلِمُهُ، وَمَنْ كَانَ فِي حَاجَةِ أَخِيهِ كَانَ اللَّهُ فِي حَاجَتِهِ، وَمَنْ فَرَّجَ عَنْ مُسْلِمٍ كُرْبَةً، فَرَّجَ اللَّهُ عَنْهُ كُرْبَةً مِنْ كُرُبَاتِ يَوْمِ القِيَامَةِ، وَمَنْ سَتَرَ مُسْلِمًا سَتَرَهُ اللَّهُ يَوْمَ القِيَامَةِ»
«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир, унга зулм қилмайди, душман қўлига топшириб қўймайди, ким биродарини ҳожатини чиқарса, унинг ҳожатини Аллоҳ чиқаради, ким бир мусулмондан битта ташвишини даф қилса, Аллоҳ ундан қиёмат кунги ташвишлардан бирини даф қилади, ким бир мусулмоннинг айбини ёпса, Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини ёпади» (Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти).
Ул зот яна бундай дейдилар:
«مَا مِنَ امْرِئٍ يَخْذُلُ امْرَأً مُسْلِمًا فِي مَوْضِعٍ تُنْتَهَكُ فِيهِ حُرْمَتُهُ وَيُنْتَقَصُ فِيهِ مِنْ عِرْضِهِ، إِلاَّ خَذَلَهُ اللَّهُ فِي مَوْطِنٍ يُحِبُّ فِيهِ نُصْرَتَهُ، وَمَا مِنَ امْرِئٍ يَنْصُرُ مُسْلِمًا فِي مَوْضِعٍ يُنْتَقَصُ فِيهِ مِنْ عِرْضِهِ وَيُنْتَهَكُ فِيهِ مِنْ حُرْمَتِهِ، إِلاَّ نَصَرَهُ اللَّهُ فِي مَوْطِنٍ يُحِبُّ نُصْرَتَهُ
«Бирор киши битта мусулмон кишини ҳурмати топталадиган, номусига бир оз бўлса ҳам дахл қилинадиган жойда ёрдамсиз ташлаб қўйса, у киши Аллоҳ ёрдамини хоҳлаб турган ерда Аллоҳ уни ёрдамсиз ташлаб қўяди, бирор киши мусулмон кишига ҳурмати топталадиган, номусига бир оз бўлса ҳам дахл қилинадиган жойда ёрдам берса, у киши Аллоҳ ёрдамини хоҳлаб турган ерда Аллоҳ унга ёрдам беради» («Сунани Абу Довуд, Табароний ва Байҳақий»).
Маълумки, давлат шу қочқинлар баҳонасида кўплаб томонлардан ёрдам олаётган экан, демак, давлатнинг уларга фақат илтифот кўрсатиб қўйишининг ўзи кифоя қилмайди. Шундай бўлгач, уларга мана шундай шафқатсизлик қилишни, қийнашни ва қайта бошпанасиз қолдиришларни қандай қилиб ўзига муносиб кўрди экан?!
Эй сен Ливан режими, сенинг бундай зулминг нафақат нафрат ва адоватингга, балки бошқарувда нодонлигингга ҳам далолат қилади. Нодонлигингдан сен охир оқибати жуда ёмон бўладиган ишга қўл урдинг.
Биз Аллоҳдан бошқарув аҳли ақлларига нур ато этишини ва уларни қандай бошқараётганларини билиб оладиган томонга ҳидоят қилишини сўраймиз. Аллоҳ Таоло бундай деди:
قَدْ جَاءكُم مِّنَ اللّهِ نُورٌ وَكِتَابٌ مُّبِينٌ * يَهْدِي بِهِ اللّهُ مَنِ اتَّبَعَ رِضْوَانَهُ سُبُلَ السَّلاَمِ وَيُخْرِجُهُم مِّنِ الظُّلُمَاتِ إِلَى النُّورِ بِإِذْنِهِ وَيَهْدِيهِمْ إِلَى صِرَاطٍ مُّسْتَقِيمٍ
«Сизларга Аллоҳ тарафидан Нур ва Очиқ Китоб келди, у сабабли Аллоҳ Ўзининг ризосига эргашган зотларни нажот йўлларига ҳидоят қилади ва Ўзи изну иродаси билан уларни зулматлардан нурга чиқаради ва уларни Тўғри йўлга ҳидоят қилади» [Моида 15-16]
Ҳизб ут-Таҳрир 2 зул-ҳижжа 1435ҳ
Ливан вилояти 26 сентябр 2014м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми