“Аравакаш”ни эмас, “арава”ни ўзгартириш лозим

“Аравакаш”ни эмас, “арава”ни ўзгартириш лозим
بسم الله الرحمن الرحيم
Дунёдаги барча давлатлар ижро қилаётган қонун ва тузумлар инсоният муаммоларини қаноатли ечиб беришга ожизлик қилаётгани ойдек равшан. Учинчи олам давлатлари ўлиб-тирилиб интилаётган Ғарб ҳазорати (дунёқараши) ўша юрт кишиларини изтироб, ёлғизлик, умидсизлик исканжалари ботқоғига ботириб, бахтсизлик гирдобига ғарқ қилди. Ёшини яшаб, ошини ошаб бўлган ривожланган АҚШ ва Оврўпа қариялари ялтироқ юртларининг бурчакларида, қариялар уйида ёки ҳувиллаган кошоналарида суҳбатдошсиз бир нуқтага тикилиб кун санамоқда, номаълум бўлган ўлим даҳшатини ва ўзлари йўқлик саҳроси деб аташган мавҳумликни эшиклари остонасида унсиз кутмоқдалар. Ёшлик маишатларига яроқсиз, оғирлашган жасадининг сўнгги талабларига ҳам юз ўнтаб қўзғолади. Олам аҳли очликдан, чанқоқдан қийналганида, улар учун барча неъматлар оёқлари остида яшаган бўлсалар-да, нимадандир кўнгли ҳануз тўлмаган. Аммо нима? Бекаму кўст яшалган умрни бахтли ҳаёт демоққа тил айланмайди. Чунки уни эртанинг даҳшати, сўнгги соатнинг таъқиби қийнамоқда. Оламнинг бошқарув тизгини қўлида бўлган етакчи давлати учун бир умр ҳизмат қилди-ю, ўша давлатининг мафкураси сўнгги кунларига бир юпанч беришга яроқсиз. Бу Ғарб олами инсониятга хотиржамлик, дея аталмиш неъматни ҳадя этолмади. Бундай жоҳилият тузумлари ўз юртларининг бахтсиз қарияларидек қувватсиз, умидсиз шалвираб ўз жарлиги сари қулаб бормоқда. Гўё аранг ғижирлаб, тутаб бораётган арава каби шалоғи чиқди. Бундай шарти кетиб парти қолган аравага қандай аравакаш ўтирмасин, йўловчиларини ҳалокатга етаклайверади. Зеро, муаммо араванинг яроқсизлигидадир.
Мусулмонлар юртларининг ўша Ғарбга тобе бошлиқларига келсак, афсуски ҳожаларининг ҳалокатини кўришдан маҳрум кўринадилар. Ҳар бир қонунни ўша ҳожаларининг хоҳишларига мувофиқ жорий қиладилар. Табиати Ислом билан омухта Уммат устида Ғарбнинг табиатига мос эркинликлар ҳимоясини асосий ўринга қўйганлар. Фаҳш, бузғунчилик, жирканчликларни ўша эркинлик ниқобига ўраб Уммат устида қўллайдилар. Ва бунга қарши халқ норозилигини гўё демократик тамойилларга зид, дея баҳолаб тазйиқ ва таъқиб қиладилар. Бузуқ тузумнинг Исломга қарши фаолиятига норози бўлганлар ақидапараст деб номланса, иқтисодий ва таълим сиёсатидаги хатоларни танқид қилувчилар гўё тахтга қарши ғарбпараст ватангадолар, дея аталиб ташвиқот юргизилади.
Ўз ҳаётимиздаги иқтисодий танглик, ёшларнинг илмсизлиги, ишсизликлар авж олган бир вақтда одамлар дардига малҳам, деб танитилаётган нарса омматан раҳбарларнинг алмашуви ечимдек кўрсатилмоқда. Турли ҳаётий заруратлар, етишмовчиликлардан пичоқ суякларига қадалган халқ муаммони катталарнинг алмашувида дегувчиларга қўшилиб исёнга ўзларида мойилликни ҳис этадилар. Балки устиларимизга янги раҳбарлар, элпарвар кишиларни келиши бир мунча кўксимизга шаббода тегишига сабаб бўлар, аммо айнан мана шу шаббода ғарбдан эсиб қозоқ, қирғиздаги каби олачипор ўзгаришлар олиб келади-да, бир муддат ўтгач ғарбдаги ҳожалар манфаатлари ўртасидаги келишмовчиликлар туфайли янги инқилоблар пайдо бўлади. Чунки мустамлакачилар ўз улушини мусулмонлар юртларида каттароқ, семизроқ, йўғонроқ бўлишини хоҳлайдилар. Шу боис учинчи олам мамлакатларида гоҳи-гоҳида сунъий тарзда баъзи ҳаётий заруратлар тақчиллигини пайдо қилиб, жорий президент ва раҳбарларни алмаштиришга халқнинг қўлидан фойдаланади. Бу каби ўзгаришларни гўё халқ бажаргандай кўринса-да, аслида инқилоб сценарийсини ғарбдаги мустамлакачилар чизиб беради.
Бугун чуқур назар солсак, етакчи давлатлар ҳазорати, мафкуравий етакчилик сиёсатлари инсониятга бахтсизликни мерос қилиб қолдирмоқда. Аслида, куфр давлатларининг деярли барчаси ўзларининг юз йиллик етакчилигида муваффақиятга эришолмади. Юқорида баён қилганимиздек, тобе давлатлар раҳбарлари Умматни етаклаётган капитализм, демократик тузумлар қариди, заифлашди, гўё хассага зўр базўр таяниб турган хаста чол каби ночор ҳолдадир. Ўша Америка устига Байден кетиб бошқаси келса ҳам, Путин кетиб бошқаси келса ҳам, барча ғарб раҳбарлари кетиб ўрнига кимни тикласалар ҳам инсониятни эзгулик сари етакловчи бўлиб қололмайди.
Модомики, биринчилик даъвосидаги давлатларнинг ислоҳи раҳбарнинг ўзгариши билан бўлмас экан, шубҳасиз уларнинг бузуқ тузумини ҳавас қилаётган мустамлака давлатлар раҳбарларининг ўзгариши ҳам уммат дардига малҳам бўлолмагай. Зеро, муаммо “аравакаш”ларда эмас, балки “арава”лардадир. Тузумлари аллақачон чиригандир. Қуриётган дарахтларга янги боғбон эмас, янги боғ барпо қилувчи лозимдир. У эса, бугун уммат зеҳнида қайта жонланаётган Ислом Давлатининг ҳаётга қайтишига заруратни ҳис қилинишидир. Бундай эзгуликнинг қайтиши асло хаёлий фаразлар, баландпарвоз хитоблар эмас, балки Аллоҳ ва Росули ﷺнинг башоратларидир.
وَإِذْ قَالَ رَبُّكَ لِلْمَلائِكَةِ إِنِّي جَاعِلٌ فِي الأَرْضِ خَلِيفَةً
– “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом) эсланг, Парвардигорингиз фаришталарга: “Мен ерда халифа қилмоқчиман”, деди”. (Бақара:30)
ثم تكون خلافة على منهاج النبوة
“…сўнгра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади”. (Аҳмад ривояти)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
22.06.2022й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ