СУДХЎРЛИК ВА ПУЛ АЛМАШТИРИШ

СУДХЎРЛИК ВА ПУЛ АЛМАШТИРИШ
Рибо (судхўрлик)
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الآخِرَةَ وَلاَ تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِنْ كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ
إِلَيْكَ وَلاَ تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– “Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас”. (Қасос.77)
Муслим Муаммар ибн Абдуллоҳдан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
اَلطَّعَامُ بِالطَّعَامِ مِثْلاً بِمِثْلٍ
“Озуқага озуқа баб-баробар”, деганлар. Аҳмад Абу Саид Худрийдан ривоят қилади:
أَنَّ رَسُولَ اللهِ قَسَمَ بَيْنَهُمْ طَعَامًا مُخْتَلِفًا، بَعْضَ أَفْضَلِ مِنْ بَعْضٍ قَالَ: فَذَهَبْنَا نَتَزَايَدُ بَيْنَنَا، فَمَنَعَنَا رَسُولُ اللهِ أَنْ نَتَبَايَعَهُ، إِلاَّ كَيْلاً بِكَيْلٍ لاَ زِيَادَةَ فِيهِ
“Пайғамбар с.а.в. ҳар хил озуқаларни бизга тақсимладилар. Айримлари айримларидан яхшироқ эди. Ўзаро нархларни кўтара бошладик. Шунда Пайғамбар с.а.в. бизни бир-биримизга сотишдан қайтариб, фақат оширмасдан килосига кило қилиб сотишимизгагина рухсат бердилар”. Насоий Жобир йўлидан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
لَا تُبَاعُ الصُّبْرَةُ مِنْ الطَّعَامِ بِالصُّبْرَةِ مِنْ الطَّعَامِ، وَلَا الصُّبْرَةُ مِنْ الطَّعَامِ بِالْكَيْلِ الْمُسَمَّى مِنْ الطَّعَامِ
“Бир уюм озуқа бир уюм озуқага сотилмайди. Бир уюм озуқа аниқ ўлчовли озуқага ҳам сотилмайди”. Бу ҳадислар ҳаром қилинишнинг иллати озуқа эканлигига далолат қилмайди. Улар озуқада ҳам рибо бўлишини англатади, холос. Озуқанинг ҳамма жинсини ўз ичига олиб, умумий маънони англатади. Убода ибн Сомит ривоят қилган ҳадис уларни хослаб, рибога оид озуқаларни буғдой, арпа, хурмо ва туз билан чеклайди.
Шунга кўра, юқоридаги нусусларда келган таом, деган умумий лафз хос маъно ирода қилинадиган умумийлик сирасига киради. Бу ерда хос маънодан мурод таомга мазкур тўртта озуқа киради. Масалан, Аллоҳ Таолонинг:
الَّذِينَ قَالَ لَهُمْ النَّاسُ إِنَّ النَّاسَ قَدْ جَمَعُوا لَكُمْ فَاخْشَوْهُمْ
– “Ундай зотларга айрим кимсалар: “Қурайш одамлари сизларга қарши (саноқсиз лашкар) тўплаган, қўрқингиз!””, (Оли Имрон:173) деган оятидаги “одамлар” деган лафз умумий лафз бўлиб, ундан хослик ирода қилиняпти, чунки бу сўзни айтганлар ҳамма одамлар эмас, айрим одамлардир. Шунга ўхшаб юқоридаги “озуқа” сўзи ҳам хослик назарда тутилган умумий лафздир. Яъни ундан ҳамма озуқалар эмас, айрим озуқалар назарда тутилган. Бунга далил шуки, кўп озуқаларда рибо ҳаром қилинмаган. Масалан, бақлажон, ошқовоқ, сабзи, мевалар, қалампир, саримсоқ-пиёз, унноблар ҳам озуқа ҳисобланади. Лекин уларда рибо бўлмаслигига ижмо қилинган. Муслим Оиша р.а. орқали ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
لاَ صَلاَةَ بِحَضْرَةِ الطَّعَامِ
“Таом келтирилган пайтда намоз ўқилмайди”, деганлар. Бу ҳадисда ейиш учун тайёрланган ҳар бир таом назарда тутилган. Агар ҳар бир озуқада рибо бўлганида, уларга ҳам рибо кирган бўларди. Шунга кўра, ўтган ҳадисларда ворид бўлган “озуқа” сўзи хослик назарда тутилган умумийлик қабилидандир. Яъни рибога оид озуқалар Пайғамбар с.а.в. айтиб ўтган
اَلْبُرُّ بِالْبُرِّ وَالشَّعِيرُ بِالشَّعِيرِ، وَالتَّمْرُ بِالتَّمْرِ وَالْمِلْحُ بِالْمِلْحِ
“Буғдойга буғдой, арпага арпа, хурмога хурмо, тузга туз” лардир. Шунингдек, олтин ва кумушда рибонинг ҳаром қилинганига иллат уларнинг ўлчанадиган нарсалар эканлигидир, буғдой, арпа, хурмо ва тузда рибонинг ҳаром қилинишига иллат эса, уларнинг тортиладиган нарсалар эканлигидир, деб ҳам бўлмайди. Чунки ҳадисдаги ўлчаш ва тортиш иллат эмас, сифат бўлиб келяпти. Насоий Убода ибн Сомитдан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
اَلذَّهَبُ بِالذَّهَبِ تِبْرُهُ وَعَيْنُهُ وَزْنًا بِوَزْنٍ، وَالْفِضَّةُ بِالْفِضَّةِ تِبْرُهُ وَعَيْنُهُ وَزْنًا بِوَزْنٍ، وَالْمِلْحُ بِالْمِلْحِ وَالتَّمْرُ بِالتَّمْرِ وَالْبُرُّ بِالْبُرِّ وَالشَّعِيرُ بِالشَّعِيرِ، سَوَاءً بِسَوَاءٍ، مِثْلاً بِمِثْلٍ، فَمَنْ زَادَ أَوْ ازْدَادَ فَقَدْ أَرْبَى
“Олтинга олтин. Рудаси ҳам ўзи ҳам вазнга вазн берилади. Кумушга кумуш. Рудаси ҳам, ўзи ҳам вазнга вазн берилади. Тузга туз, хурмога хурмо, буғдойга буғдой, арпага арпа. Баб-баробар килосига кило берилади. Кимки кўпайтириб олса ёки берса, рибо қилибди”. Ҳадис ҳаром қилиш ҳолатини баён қилиб, унинг кумуш ёки тиллани ортиғи билан ўлчаш, буғдой, хурмо, арпа, тузни эса ортиғи билан тортиш эканини билдиряпти. Демак, у (яъни вазн) ҳаром қилишнинг иллати эмас, балки айирбошлаш жараёнининг баёнидир. Шунга асосан ҳар бир ўлчанадиган ёки тортиладиган нарсада рибо бўлавермайди. У шу олти нарсадагина бўлади: Вазн жиҳатидан олтин ва кумушда, ўлчов жиҳатидан бошқаларида бўлади. Хуллас, савдо ва салам рибоси фақат олти нарсада юз беради. Улар: хурмо, буғдой, арпа, туз, олтин ва кумушлардир.
Қарз шу олти нарсада ва бошқа нарсаларда ҳамда мулк бўладиган барча нарсаларда жоиздир. Қарз фойда келтирса, унга рибо кирган бўлади. Бунга далил, Хорис ибн Абу Усома Али р.а.дан ривоят қилган ушбу ҳадисдир: “Пайғамбар с.а.в. фойда келтирадиган қарздан қайтарганлар”. Яна бир ривоятда: “Фойда келтирган ҳар бир қарз, рибодир”, дейилган. Ортиғи билан бериш эмас, чиройли адо этиш бундан мустаснодир. Абу Довуд Абу Рофиъдан ривоят қилади: “Пайғамбар с.а.в. бир бўталоқни салафга олдилар. У кишига садақа (закот) туяларидан келиб қолди. Менга ҳалиги кишининг бўталоғини тўлаб қўйишимни буюрдилар. Мен, фақат яхши туялар бор экан, холос, дедим. Шунда у киши, ўшанисини беравер, чунки яхши одам (қарзини-салафини) яхшилаб тўлаган одамдир, дедилар”.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
08.06.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ