• 1569
    0

    Танасиз шохлардан мева олинмайди ёки ақидасини танимаган жамиятнинг юксалиши мумкин эмас بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Инсоннинг ҳаёти муаммолар ва уларнинг ечимини излаш ҳамда топилган ечимлар орқали муаммоларни муолажа қилиш ҳаракатларидан иборат. Жамият ҳаёти эса, бу жараёнга узвий боғлиқ бўлиб, яъни инсонларнинг муаммоларини ечиш ҳаракатлари асносида бир-бирлари билан қиладиган алоқалардан иборатдир. Кўриб турибмизки, якка ҳолатда ҳам, ...
  • 1614
    0

    بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Худбинлик жамиятни ҳалокатга етаклайди Бугун ҳар қандай жамиятда инсонлар орасида худбинлик тобора кучайиб бормоқда. Ҳатто баъзи жамиятларда, айниқса Ғарб жамиятларида худбин бўлишга яхши сифат ўлароқ қаралмоқда. Бундай жамиятларда ўз шахсияти ва манфаатини ҳамма нарсадан устун қўйган одамлар муваффақиятга эришсалар мақтовга сазовор бўлмоқдалар, уларга ўрнак олинадиган шахс сифатида қаралмоқда. Бундай шахслар ҳатто ...
  • 1845
    0

    بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Ақл ва Ҳаёт 37 Фаровон ҳаёт тўғрисида умумий суратда гапириб ўтдик, энди эса, фаровон ҳаёт деб номланиши учун нималар бўлиши кераклигига тўхталамиз. Фаровон ҳаётнинг ўз ўлчови бор. Албатта, бу борада ҳар бир жамиятдаги инсонларнинг хоҳиш-истаклари турлича бўлади, шунинг учун фаровонлик деганда ҳамма ҳар хил тушунади, дейдиганлар ҳам йўқ эмас. Ёки баъзилар ...
  • 1463
    0

    بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Ақл ва Ҳаёт 36 Жамият ҳаётининг фаровонлигига қандай эришилиши борасида ва фаровонликнинг воқелиги тўғрисида ҳар хил фикрлар, тасаввурлар мавжуд. Кўзга кўринган зиёлиларнинг фикрлари ҳам бу борада турлича эканлигини гувоҳи бўлишингиз мумкин. Баъзида инсонларнинг ўз қарашларидан келиб чиқиб фаровонлик тўғрисида ўзи хоҳлагандек фикр билдираётганини кўрасиз. Шулардан келиб чиқиб баъзи инсонлар фаровонликнинг маълум ...
  • 1463
    0

    بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Ақл ва Ҳаёт 33 Жамиятдаги ҳаёт тараққий этиши учун ҳаракатга келиш ва шу йўлда мустаҳкам позиция билан йўлда давом этиш ҳамда энг асосийси, бу фаолиятнинг ҳар бир поғонасида бу жамиятдаги инсонларни бир-бирларига боғлаб тура олиш мабда орқали амалга ошади. Жамиятдаги инсонларнинг бир-бирларига боғланиши тўғрисида озгина мулоҳаза юритиб ўтсак. Инсонлар табиий эҳтиёжларини ...
  • 1655
    0

    بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم Ақл ва Ҳаёт 31 Жамиятни етаклаш учун фойдаланиладиган робиталардан яна бири миллатчилик робитасидир. Бу робита ҳам келиб чиқиш жиҳатидан инсон табиатидаги бақо ғаризасига тақалади. Фикрлаш жиҳатидан эса, тор фикрлаш натижасидир. Бу фикрларни изоҳлашга киришамиз. Инсон табиатидаги бақо ғаризаси инсонни яшаш учун курашга чорловчи ғаризадир. Ундан инсонда ўзига хатар туғдирувчи омиллардан ҳимояланишга ...
  • 2145
    0

    بسم الله الرحمن الرحيم Теледрама – оила ва жамиятга ўзининг қора соясини солаётган саноат Теледрамалар барча ёшдаги ва ҳар хил таъбдаги одамлар орасида жуда оммалашиб кетди. Телевизион каналлар классик, замонавий, саргузашт филмлар, ижтимоий ва юмористик жанрдан тортиб севги ва романтик жанргача бўлган барча турдаги сериалларни, шунингдек болалар учун кўплаб дастурлар ва кўпсерияли мультфилмларни намойиш қилишга ...
  • 1554
    0

    بسم الله الرحمن الرحيم ФИКРИЙ УЙҒОНИШ ДАВР ТАЛАБИ Инсоният тарихига теран назар ташлаган киши гувоҳ бўладики, ҳар бир жамиятнинг фаровонлиги, салоҳияти, равнақи унинг фикрий уйғонишга бўлган муносабатига боғлиқ. Ўтган ўн асрлар давомида яшаган аждодларимиз Ислом асосида уйғониб, ана шу уйғонишга асос бўлган ақидаларининг кўрсатмаларига амал қилган даврларида қўллари узун, тиллари ўткир, мартаба-мақомлари баланд бўлган. Қачонки, мабдаларидан юз ...
  • 1832
    0

    Аёлнинг ишлари (2) Исломда ижтимоий алоқалар туркумининг давоми بسم الله الرحمن الرحيم Рукнимизнинг ўтган сонида жамиятда муслима аёлнинг қилиши жоиз ва жоиз бўлмайдиган ишлар мавзусида сўз юритган эдик. Қуйида ушбу мавзуни давом эттирамиз. Бундан аввалги мақоламизда келтирилган оят ва ҳадислардан келиб чиқиб, бошқарув ишларига бошчилик қилиш аёлларга мумкин эмас. Аммо бошқарув ишларидан бошқа ишларда ишлаш ...
  • 1642
    0

    بسم الله الرحمن الرحيم Уйғониш тўғрисида туркумидан: Жамиятни ўзгартиришдаги даъватни ахлоққа асослаб олишнинг хатолиги Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ! Жамиятни ўзгартириш, тузатиш йўлида жамоалар ва шахслар томонидан ҳар хил таклифлар киритилди. Шу таклифлар орасида ахлоққа эътибор қаратиш ва уни тузатиш йўлида ...