Ақл ва Ҳаёт

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Ақл ва Ҳаёт
37
Фаровон ҳаёт тўғрисида умумий суратда гапириб ўтдик, энди эса, фаровон ҳаёт деб номланиши учун нималар бўлиши кераклигига тўхталамиз. Фаровон ҳаётнинг ўз ўлчови бор. Албатта, бу борада ҳар бир жамиятдаги инсонларнинг хоҳиш-истаклари турлича бўлади, шунинг учун фаровонлик деганда ҳамма ҳар хил тушунади, дейдиганлар ҳам йўқ эмас. Ёки баъзилар халқаро ташкилотлар томонидан бу борадаги белгиланган ўлчовларни назарда тутиб, борку бундай ўлчовлар, дейишлари ҳам мумкин. Шуни айтиб ўтиш лозимки, бугунги кундаги халқаро ташкилотлар бўладими ёки давлатлар бўладими барчасининг фаровон ҳаёт ёки бу билан боғлиқ бошқа нарсалар тўғрисидаги тушунчалари фақат моддийликка асосланиб қолган. Шунинг учун уларнинг тушунчаларини тўғри деб айтиб бўлмайди. Буни эса, қуйида тушуниб оласиз деган умиддамиз, ин ша Аллоҳ.
Жамиятдаги инсонларнинг ҳар бир амалларини бажаришдан кўзлаган мақсадлари бўлиши табиий ҳол, албатта. Ҳар бир амалдан кўзланган мақсад маълум бир қийматни ифодалайди. Бундай қийматлар ўрганиб чиқилса тўрт гуруҳга бўлинади. Улар: руҳий қиймат, инсоний қиймат, моддий қиймат ва ахлоқий қиймат. Бу қийматлар қандай амалларга оидлиги тўғрисида тушунтириб ўтамиз.
Руҳий қиймат: ибодат амалларидан кўзланган мақсадларда ўз аксини топади. Мисол учун намоз, закот, ҳаж амалларидан инсонлар кўзлаган мақсадлар руҳий қийматга оиддир.
Инсоний қиймат: инсонларга ёрдам кўрсатишда намоён бўлиб, кимнидир мушкулини енгиллатишда ёрдамлашиш, кимнидир золимдан ҳимоя қилиш кабилар.
Ахлоқий қиймат: рост гапириш, омонатга хиёнат қилмаслик, ваъдага вафо қилиш каби амаллардан рўёбга чиқади.
Моддий қиймат: моддий манфаат келтирувчи барча амаллар, мисол учун савдодан кўзланган мақсадда кўринади.
Энг муҳими, бу қийматларни бирини биридан устун қўйилмайди ва бирига эътиборни кўпроқ қаратиб, бошқасини аҳамиятсиз ташлаб қўйиш тўғри бўлмайди. Фаровон ҳаёт бу қийматларнинг ҳар тўртталасига ҳам аҳамият берилиб, шу тўрт қиймат бирдек рўёбга чиқадиган жамиятда шаклланади. Чунки бу тўрт қиймат рўёби билан инсонларнинг қалби хотиржам бўлади. Инсонларнинг ҳақиқий маънода қалблари хотиржам бўлиши бу жамиятнинг фаровонлигини англатади. Ислом бу қийматларнинг ҳар бирига диққат эътиборини бирдек қаратди ва биридан бирини устун ҳам кўрмади ҳамда бирига кучлироқ аҳамият бериб, бошқасини ташлаб қўйилишига ҳам йўл қўймади. Шунинг учун, аниқ айта оламизки, асл фаровон жамият Ислом татбиқ қилиниши билангина шаклланади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
28.03.2019й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ