Исломнинг ҳар қандай кўринишларигача аралашиш капитализмнинг таназзул ёқасида эканлигини кўрсатади

Исломнинг ҳар қандай кўринишларигача аралашиш капитализмнинг таназзул ёқасида эканлигини кўрсатади
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Бугун капитализм мабдаси ўз ақидасига эътиқод қилишдан чекиниб бораётгани яққол кўриниб қолди. Бундай чекиниш охир-оқибат унинг қулашига олиб боради. Бунинг ортидан дунёдаги қудратли капиталистик давлатларнинг, хусусан АҚШнинг ҳукмронлиги даврининг охири ҳам кўриниб қолганлиги ойдинлашади. У ва бошқа мустамлакачи капиталистик давлатларнинг куч-қудратда заифлашиб бораётганини, олдингидек таъсир кўрсатиш қобилиятининг йўқлигини англаш биз мусулмонлар учун муҳимдир. Ушбу мулоҳазаларимиз қуруқ гап бўлиб қолмаслиги учун ушбу мавзуга чуқурроқ ёндашиб, шак-шубҳа қолдирмайдиган даражада ёритиб беришга ҳаракат қиламиз.
Аввало, капитализм мабдасининг тарихига енгил назар ташлаймиз. Ушбу мабда бундан икки аср аввал Европада вужудга келган. Ўша вақтда христиан динининг ҳукуматга таъсири жуда кучли эди, айтиш мумкинки, давлатни черков бошқарар эди. У даврдаги Европа халқларида динни муқаддас санаш кучли эди. Шундан фойдаланган ҳукумат бу худонинг, диннинг буйруғи, деб халққа ҳар хил солиқлар солар, мажбуриятлар юкларди. Бундан тоқати тоқ бўлган, тинкаси қуриган халқ ҳукуматга қарши бош кўтаради. Натижада халқ ва ҳукумат ўртасида қақшатқич жанглар бошланади ва Европа давлатларини ҳолдан тойдиради. Бу даврда бир қатор мутафаккирлар етишиб чиқадики, улар мавжуд муаммога бир қатор ечимларни таклиф қилишади. Уларнинг орасида динни ҳаётдан ажратиш ечими ҳам бор эди. Охир-оқибат урушлардан тинкаси қуриган ҳукумат ушбу ечимни қабул қилишга мажбур бўлади. Шу билан янги мабда – капитализм мабдаси дунёга келади. У икки томонни муросага келтиргани учун ҳам ўртача ечим, деб эътибор қилинади. Бу асло тўғри ечимни излаш натижасида келиб чиқмаган, балки халқ ва ҳукуматни келиштириш учунгина инсон томонидан ўйлаб топилган ечимдир. Шунинг учун ҳам у ботилдир, нотўғридир.
Бу ечим бошида кўпроқ христиан динига тегишли бўлган бўлса, Ислом давлати қулатилганидан сўнг Ғарб уни мусулмонлар орасида ҳам кенг ёйишга ҳаракат қилиб келмоқда. Исломни ҳам христиан ва бошқа динлар билан бир қаторга қўйиб, уни қуруқ руҳий дин сифатида талқин қилишга уринмоқда. Чунки капитализм мабдаси динни ҳаётдан ажратишга асосланган экан, бу дин деган нарсанинг борлигини зимнан эътироф этишдир. Гарчи у Яратувчини бор ёки йўқлигини баҳс мавзуси сифатида кўрмаса ҳам. Динни ҳаётдан ажратиш керак, дейиш “бу ҳаётнинг ўзидан аввалги Вужудга ва ўзидан кейинги ҳаётга алоқаси йўқ” ҳамда “дин фақат шахс билан яратувчи ўртасидаги алоқадир”, деган фикрни беради. Бу Ислом ақидасининг бу дунё ҳаёти ҳақида берадиган фикрига тамоман зид келади. Чунки Ислом ақидасига кўра, инсон, ҳаёт ва коинотнинг Яратувчиси бор, у Аллоҳ Таолодир. Бу дунё ҳаёти ўзидан аввалги Вужудга ва ўзидан кейинги ҳаётга чамбарчас боғлиқдир. Ислом инсоннинг ўз Яратувчиси, ўзи ва бошқа инсонлар билан қиладиган алоқаларини тартибга солиш учун Аллоҳ саййидимиз Муҳаммад ﷺга нозил қилган диндир. Яъни капитализм инсонларнинг бир-бири билан бўладиган алоқаларини дин тартибга солиши кераклигини инкор қилди. Чунки у инсоннинг ўз яратувчиси ва ўзи билан бўладиган алоқаларини дин тартибга солишига қаршилик қилмайди. Бугун мусулмонларни адаштираётган нарса ҳам мана шудир.
Капитализм мабдасига кўра, мусулмонлар намоз, рўза, закот каби шахсий амалларини бажаришлари мумкин. Бироқ иқтисод, сиёсат, таълим каби соҳаларда Ислом ҳукмларини татбиқ қилишларини таъқиқлайди. Бундай тузум социализм ва бошқа тузумлар билан солиштирганда яхшироқ кўринади. Шунинг учун ҳам, мусулмонларнинг Исломдан узоқлашиб кетганликлари ва Ғарбнинг капиталистик фикрларидан таъсирланганлари оқибатида демократияни Исломга зид эмас, деган тушунчага келиб қолдилар. Ҳатто улардан баъзилари демократияга ҳам чақирмоқдалар.
Бироқ бугунга келиб, ҳатто капитализмни татбиқ қиладиган Ғарб давлатларида ҳам Исломнинг ҳар қандай кўринишларигача давлат даражасида аралашиш кузатилмоқда. Баъзи Европа давлатларида Исломий маданият сифатида кўриладиган ниқоб, ҳижоб, соқол каби инсоннинг шахсий амалларига кирадиган ишларга тақиқ қўйиш ҳолатлари учрамоқда. Ҳатто имомлардан “мусулмон гей” ларга никоҳ ўқиш ҳам талаб қилиняпти. Ғарб тақволи мусулмоннинг ҳақ-ҳуқуқларини эътиборга олмай, камчилик бўлган “мусулмон гей” ларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишга зўр бермоқда. Ғайримусулмонларга ўз динларига эътиқод қилишда бирор тўсқинликка, таъзиқ ва таъқибларга учраганини эшитмайсиз, аммо гап мусулмонларга келганда, Ғарб ўзи эътиқод қилаётган ва бутун оламни даъват қилаётган демократиясини босиб-янчиб ўтиб, иккиюзламачилик қилиб, ҳар хил баҳоналарни рўкач қилиб Ислом ва мусулмонларга қарши курашмоқда. Ўзининг Исломга бўлган нафратини, қалбидаги маразини очиқ-ойдин кўрсатмоқда. Аллоҳ Таолонинг кофир қавмлар тўғрисидаги ушбу қавли нақадар ҳақ:
قَدْ بَدَتِ الْبَغْضَاءُ مِنْ أَفْوَاهِهِمْ وَمَا تُخْفِي صُدُورُهُمْ أَكْبَرُ
– “Уларнинг сизларни ёмон кўришлари оғизларидан ошкор бўлди. Дилларидаги адоватлари эса янада каттароқдир. Агар ақл юргазсангизлар сизлар учун оят-аломатларни аниқ-равшан қилиб бердик”. (Оли Имрон:118)
Бу ва бошқа ҳолатларга кўра айтиш мумкинки, Ғарб дин ишларига, яъни айнан мусулмонларнинг шахсий ишларига ҳам аралашмоқда. Аслида, у ўзи эътиқод қиладиган динни ҳаётдан ажратиш ақидасига кўра, дин ишларига аралашмаслиги керак эди. Худди динни ҳаётга аралаштирмагани каби. Демак, шулардан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, Ғарб ўзи эътиқод қилаётган капиталистик мабдадан чекинмоқда. У Ислом мафкурасига қарши олиб борган фикрий урушда енгилганидан сўнг мана шундай ғирромлик йўлига ўтиб олди. Бугун унинг икки хил стандартларга асосланган сиёсатини бутун олам билиб бўлди. Бир ҳолатга нисбатан ўзига манфаатли томонини ушлаб фикр билдириш икки хил стандарт ҳисобланади. Масалан, агар мусулмон одам бир жиноят қилса уни террорист, деб аташ, агар ғайримусулмон одам айни ёки ундан-да каттароқ жиноят қилса уни руҳий носоғлом, дейиш шу жумладандир.
Тарихда ўз мабдасидан чекиниш ҳолатлари кузатилган. Масалан, Ислом давлати Ислом мабдасидан чекиниши оқибатида қулатилди. Собиқ Иттифоқ ҳам ўзининг ақидавий душмани бўлган АҚШга қўл берганидан бошлаб чўка бошлади ва охири қулади. Бугун Ғарб, хусусан Америка билан айни ҳолат юз бермоқда. Улар ўзларига хизмат қиладиган Исломий юртлар ҳукмдорларини Исломга қарши курашишга буюриб, ўз юртларида ҳам Исломнинг ёйилмаслигига қарши чоралар кўриб, Ислом тузумининг ҳаёт майдонида татбиқ этилишини кечиктиришга ҳаракат қилмоқдалар. Чунки Ғарбнинг бундан бошқа йўли қолмади, бу йўлда ҳатто ўз мафкурасидан кечишига ҳам тўғри келяпти. Бу эса, унинг таназзулига жуда оз қолганини кўрсатади. Ислом Уммати буни яхши англаган ҳолда Исломий ҳаёт билан яшашни таъминлайдиган Исломий бошқарувни яна қайтадан ташкил этиш, бошқа халқларга ҳам Ислом даъватини етказадиган Халифалик давлатини қайта барпо қилиш учун ҳаракатларини жадаллаштиришлари лозим. Албатта, Ислом ҳақдир, капитализм ботилдир, йўқ бўлгувчидир.
وَقُلْ جَاء الْحَقُّ وَزَهَقَ الْبَاطِلُ إِنَّ الْبَاطِلَ كَانَ زَهُوقًا
– “Ва айт: “Ҳақ келди, ботил йўқ бўлди. Зотан, ботил доимо йўқ бўлувчидир”. (Исро:81)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Фаррух
31.07.2021й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ