| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минбар омонатдир!

  • Ёқилғи тақчиллиги Ўзбекистонни стратегик танловлар остонасига чорламоқда!

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Онгимиз кимнинг мезон-ўлчовлари билан бошқарилмоқда?

  • Яҳудий вужуди Сурия режимидан нима хоҳламоқда?

  • Эроннинг бугунги воқелиги ва у билан АҚШ ўртасидаги зарбаларнинг янгиланиши

  • Тошкентнинг АСЕАН маконига кириб бориши нимани англатади?

  • Солиқларни қайтариш ортидаги «қармоқ»

МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИСАВОЛ-ЖАВОБЛАРФИҚҲИЙ
Home›МУСЛИМ САВОЛ-ЖАВОБЛАРИ›Тасвирга оид саволга жавоб

Тасвирга оид саволга жавоб

By htadmin
26.08.2017
0
Share:

Тасвирга оид саволга жавоб

Таҳририятимизга Оятуллоҳ исмли мухлисимиздан келган саволга жавоб.

Савол:

Ассалому алайкум. Ҳизб ут-Таҳрир амири Ато ибн Халил Абу Раштанинг 12 Шаввол 1431ҳ. (21.10.2010м)даги саволга жавоби керак бўляпти. Бу савол-жавобнинг ўзбекчаси чиқмаган экан. Савол тасвирга оид меҳнат мавзусида эди. Яъни савол шундан иборатки, бир биродаримиз тасвир чизишга тўғри келадиган ишда ишлайди экан ва босмахонада ишлаб, босма ишларида ҳам қўлда чизилган тасвирларни босиб чоп қилишга тўғри келар экан. Шу ишни Ислом шариатидаги ечими керак бўляпти.

Жавоб:

بسم الله الرحمن الرحيم

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُولِي الْأَمْرِ مِنْكُمْ ۖ فَإِنْ تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللَّهِ وَالرَّسُولِ إِنْ كُنْتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ ۚ ذَٰلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا

“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинг ва пайғамбарга ҳамда ўзларингиздан бўлган (яъни мусулмон бўлиб Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қилаётган) ҳокимларга бўйинсунинг! Бордию бирон муаммога дуч келсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у муаммони Аллоҳга ва пайғамбарига қайтаринг! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир”. (Нисо. 59)

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳ. Ҳизб ут-Таҳрир амири Ато ибн Халил Абу Раштанинг сиз айтган санадаги савол-жавоби ана шу тасвирга оид меҳнат мавзусида бўлиб, қуйида ушбу савол-жавобни таржимасини келтираман.

Савол:

Мен тасвирга оид меҳнатда ишлайман ва ишим давомида қуйидаги ишларни қилишимга тўғри келади:

  • Суратни тўғрилаш, яъни юздаги ажинларни кетказиш, кўзнинг рангини ўзгартириш ёки юздаги баъзи жойларни рангини ўзгартириш кабилар.
  • Шахсларнинг расмларини чизиш ёки воқеликда бор ҳайвонларни расмини чизиш.
  • Сурат ёки расмни босма аппаратида босиб чиқариш.
  • Сурат, расм ёки бошқа муҳандислар чизмаларини ўрнига ўзимни суратим ёки расмим ёки чизмамни фойдаланишимга тўғри келади.
  • “Пиёдалар ўтиш белгиси”, “Ёнғинда чиқиш эшиги” ёки “Итларни сайр қилдириш ман қилинади” каби белгиларни чизишда одамлар ёки ҳайвонларни билдириб турадиган белгиларни чизишимга тўғри келади.
  • Баъзи шиор ёки шунга ўхшаш нарсаларда одам ёки ҳайвоннинг бирор аъзосини, масалан, одамнинг кўрсатгич бармоғи ёки иккита саломлашиб турган қўл ёки отнинг калласи кабиларни чизишимга тўғри келади.
  • Одам ёки ҳайвоннинг воқеликда бор бўлмаган кўринишдаги расмини чизиш, масалан, карикатуралар каби.
  • Воқеликда бўлиши мумкин бўлмаган, ёлғонлиги аниқ бўлган эртак каби нарсаларга расмлар чизиш.

Мазкур ишларнинг шаръий ҳукми баёнини беришингизни илтимос қилиб қоламан?

Жавоб:

Тасвир тўғрисидаги саволга жавоб беришдан олдин иккита нарсани таъкидлаб ўтмоқчиман.

Биринчиси: Тасвир тўғрисида гап кетганда, ҳадисларда келган тасвир маъноси қўл билан чизилган расм тўғрисидадир. Тасвирни ман қилувчи ҳадислардаги маъно камера билан олинган расмларга тушмайди. Яъни камера билан расмлар олиш мубоҳдир.

Иккинчиси: Бу ерда савол жавобда келадиган тасвирларга оид гаплар ҳаммаси текис сатҳдаги чизилган ёки камерада олинган, сояси бўлмаган расм-суратга тааллуқли гаплардир. Аммо сояси бўлган тасвирлар, яъни ҳайкал кабилар, улар ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳаромдир. Лекин мубоҳ бўладиган ҳолати бу, ёш гўдакларга жонли нарса шаклидаги ўйинчоқ ёки қўғирчоқларни ясаб бериш мубоҳдир. Бу тўғрида жавобнинг охирида айтилади. Энди сиз йўллаган тасвирга оид саволга жавобни бошласак.

Аввалги иккита саволга нисбатан.

Биринчи: Бир суратни тўғрилаш, яъни юздаги ажинларни кетказиш, кўзнинг рангини ўзгартириш ёки юздаги баъзи жойларни рангини ўзгартириш кабилар. Ва иккинчи: Шахсларнинг расмларини чизиш ёки воқеликда бор ҳайвонларни расмини чизиш.

Бу иккала савол жонли нарсани расмини чизиш ёки жонли нарсанинг расмига қўл билан ўзгартириш киритишга алоқадор экани кўриниб турибди. Бу ҳолат далилларига кўра, ҳаром амалга кирувчилардандир. У хоҳ қўл билан чизиб қилинадими ёки компютернинг сичқончаси билан қилинадими фарқсиз, ҳаромдир. Жони бор нарсанинг расмни чизишга алоқадор ишлар ҳаром бўлади. Бухорий Ибн Аббос йўли билан ушбу ҳадисни чиқарган:

قال رسول الله صلى الله عليه وآله وسلم: مَنْ صَوَّرَ صُورَةً فَإِنَّ اللَّهَ مُعَذِّبُهُ حَتَّى يَنْفُخَ فِيهَا الرُّوحَ وَلَيْسَ بِنَافِخٍ فِيهَا أَبَدًا

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Кимки бир жонли нарсани суратини чизадиган бўлса, Аллоҳ уни жон киргизгунигача азоблайди. Ваҳоланки, у ҳеч қачон унга жон киргиза олмайди”.

Бухорий Ибн Умар йўли билан ушбу ҳадисни чиқарган:

رسول الله صلى الله عليه وآله وسلم قال: إِنَّ الَّذِينَ يَصْنَعُونَ هَذِهِ الصُّوَرَ يُعَذَّبُونَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ يُقَالُ لَهُمْ أَحْيُوا مَا خَلَقْتُمْ

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бу суратларни қилганларга “Яратган нарсангизга жон киргазинг” дейилади ва азобланадилар”.

Кейинги иккита саволга нисбатан.

Расм ва суратларни босмадан чиқариш, чоп этиш. Ва сурат, расм ёки бошқа муҳандислар (ёки дизайнерлар) чизмаларини ўрнига ўзининг сурати ёки расми ёки чизмасини фойдаланиши.

Савол сўровчининг ўзи томонидан чизиш содир бўлмаган ҳолда, бошқаларнинг чизган (ёки камерада олган) расмларини бирон ерга кўчириш. Бу расмни устида ўзгартириш киритиш ҳисобланади, бу учта ҳолатда бўлади:

1. Расмни кўчиришда ибодатга алоқаси бор нарсаларга, масалан, жойнамоз, масжид деворлари, масжид пештоқлари каби ерларга кўчириб босиш бўлса, бу асло жиоз эмас, ҳаромдир. Бунинг далили: Ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг ҳадисларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбанинг ичидаги расмлар ўчириб ташланмагунча унинг ичига кирмадилар.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَمَّا رَأَى الصُّوَرَ فِي الْبَيْتِ يَعْنِي الْكَعْبَةَ لَمْ يَدْخُلْ وَأَمَرَ بِهَا فَمُحِيَتْ

Ибн Аббосдан “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъба деворларида суратларни кўрганларида, унга кирмадилар. Ва у расмларни ўчириб ташлашни буюрдилар ва ўчириб ташланди”. Аҳмад ривояти. Саҳиҳ.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Каъбанинг ичига киришни деворларида расмлар бўлгани учун тарк қилишлари ва қачонки ўша расмлар ўчириб ташлангандан кейин киришлари, ибодат маконларида ҳар қандай расм ёки суратлар бўлиши ҳаромлигига қарина бўлади. Бунда кўчириб босилаётган нарса камерада олинган расм бўладими ёки қўлда чизилган сурат бўладими фарқсиз.

 2. Савол сўровчидан бошқа одам томонидан чизилган (жонли нарса) суратни ибодатга алоқаси бўлмаган нарсаларга босиб чоп қилиш. Агар босиб ўтказилаётган нарса эҳтиром-хурмат қилинадиган нарсаларга алоқадор нарсага босиб ўтказиш бўлса, бу иш макруҳ бўлади. Масалан, уйларни тўсиб турувчи пардалар-тўсиқлар, илм масканларини пештоқлари ёки ёзма лавҳалари, мадрасалар, кутубхоналар каби жойлар, кийиладиган кийимлар кабиларга босиб чоп қилиш кабилар. Буларнинг ҳаммаси макруҳдир.

Ибодат ўринлари ёки ҳурмат-эҳтиромга алоқаси бўлмаган ерларга босиб чоп қилиш бўлса, у ҳолда мубоҳдир. Масалан, кўрпаларнинг кўринмайдиган ички тарафлари, ерга тўшаладиган гиламлар ёки шунга ўхшаш оёқ ости бўладиган нарсаларга расм-суратларни босиб чоп қилиш мубоҳдир.

Бу иккала ҳукмнинг (макруҳ ва мубоҳнинг) далили:

حديث أبي طلحة سمعت رسول الله صلى الله عليه وآله وسلم يقول: لا تدخل الملائكة بيتاً فيه كلب ولا صورة

Абу Толҳа розияллоҳу анҳу айтади, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг мана бундай деганларини эшитганман: “Ит ёки сурат бор бўлган уйга фаришталар кирмайди”. Муслим ривояти.

Муслимнинг бошқа ривояти шундай қўшимчаси билан келади: “إلا رقماً في ثوب – кийимдаги рақам бундан мустасно”. Демак бундан билинадики, кийимдаги рақам каби нақшларга алоқадор чизма суратларни босиб чоп қилиш макруҳга кирмайди.

Мазкур ҳадисдан чизма қилиб чизилган уйга фаришта кириши билиняпти, лекин бу жоизликни янада қайдлаб қуйидаги ҳадис ҳам келган:

عائشة رضي الله عنها قَالَتْ: دَخَلَ عَلَيَّ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَفِي الْبَيْتِ قِرَامٌ فِيهِ صُوَرٌ فَتَلَوَّنَ وَجْهُهُ ثُمَّ تَنَاوَلَ السِّتْرَ فَهَتَكَهُ

Оиша розияллоҳу анҳо айтди: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени олдимга кирдилар. Уйда бир қизил чойшаб бор эди. У чойшабнинг суратлари бор эди. Буни кўриб Росулуллоҳнинг ранги ўзгарди, кейин тўсиқ қилиб илиб қўйилган ўша чойшабни олиб йиртиб ташладилар”. Бухорий ривояти.

Бу ҳадис ва юқоридаги чизма чизилган материал-мато бор уйга фаришта киравериши тўғрисидаги ҳадисни жамлаб ҳукм оладиган бўлсак, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сурати бор матони ишлатмасликни талаб қилишлари жазмий эмаслиги билинади, яъни бу ишни қилиш ҳаром эмас, макруҳлиги келиб чиқади. Ва айни дамда ҳадисдаги чойшаб ҳурмат эҳтиром қилинадиган жойда, уйнинг эшигида осиғлиқ эди. Демак эҳтиромли жойларга чизма суратларни жойлаш (босиб чоп қилиш ҳам) ҳаром эмас, макруҳдир.

Юқоридаги Оиша розияллоҳу анҳо ҳадисида чойшаб мато уйнинг эшигида осиғлиқ тургани далили қуйидагича:

حديث أبي هريرة الذي أخرجه أحمد من قول جبريل عليه السلام للرسول صلى الله عليه وآله وسلم: وَمُرْ بِالسِّتْرِ يُقْطَعْ فَيُجْعَلَ مِنْهُ وِسَادَتَانِ تُوطَآَنِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадисида Жаброил алайҳиссалом Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга уйга кирмоқчи бўлганида уйнинг эшигида осиғлиқ турган матода боши бор жонли нарсанинг сурати бор эканидан уйга кирмаганини айтади ва Росулуллоҳ алайҳиссаломга “Эшикда осиғлиқ турган матони олиб суяниб оёқости бўладиган ёстиқ қилгин” деб буюрди. Аҳмад ривояти. Саҳиҳ.

Бундан билинадики, эҳтиром қилинадиган жойлардан бошқа жойларда, оёқ ости бўладиган паст ерларда расм ёки сурат туширилган нарсадан фойдаланиш мумкин, яъни мубоҳ.

Кейинги иккита саволга нисбатан.

“Пиёдалар ўтиш белгиси”, “Ёнғинда чиқиш эшиги” ёки “Итларни сайр қилдириш ман қилинади” каби белгиларни чизишда одамлар ёки ҳайвонларни билдириб турадиган белгиларни чизиш ва баъзи шиор ёки шунга ўхшаш нарсаларда одам ёки ҳайвоннинг бирор аъзосини, масалан, одамнинг кўрсатгич бармоғи ёки иккита саломлашиб турган қўл ёки отнинг калласи кабиларни чизиш.

Бу икки саволга жавоб қуйидагича:

Белгиларни чизишда жони бор нарсани чизишга тўғри келса, у ҳаромдир. Чунки ҳадислар ҳаромликни жони бор нарсага тааллуқли қилиб келган. Чизишда нима бўлишидан қатъий назар жони бор нарсанинг ўзи ёки унинг ярми ёки бошига қўшилиб турган бошқа бирор аъзоси билан бирга чизиш ҳаром бўлади.

Аммо чизишда жонли нарсанинг ўзи ёки ярмидан ортиқ бўлмаган миқдорча жойи ёки боши қўшилмаган ҳолда чизиш ҳаром бўлмайди. Масалан, қўлнинг ўзини ёки бармоқларни ёки оёқнинг ўзини чизиш кабилар.

Аммо жонли нарсанинг бошини алоҳида, жисмнинг бошқа аъзоларига қўшилмаган ҳолида чизиш тўғрисида фиқҳий ихтилоф бор. Яъни баъзи мужтаҳидлар ҳаром деган бўлса, баъзилари мубоҳ деган раъйни айтишган. Ушбу раъйлардан тўғрига яқинроғи, жонли нарсанинг бошини ўзини бошқа аъзоларни қўшмаган ҳолда чизиш мубоҳдир. Чунки юқоридаги Абу Ҳурайранинг ҳадисида Жаброил алайҳиссалом боши бор жонли нарсанинг сурати бор чойшабда, суратнинг бош қисмини кесиб олиб ташланса, худди дарахт каби бўлиб қолишини айтган. Демак, бошнинг ўзи бўлганда ҳам, бутун бир жонли танани ифодалай олмайди, у ҳам бошсиз тана қуруқ дарахтга ўхшагани каби бўлиб қолади. Бу ҳадис далолатига кўра, бошсиз тана ўзи алоҳида бўлса ёки бош танасиз ўзи алоҳида бўлса, жонли нарсани ифодалай олмайди. Ва улар алоҳида алоҳида ҳолида чизилганда ҳаром бўлмайди.

Шу ўринда тўрттала мўътабар мазҳаблар раъйини айтиб ўтсам. Ханбалий ва Моликийларда бошнинг ўзини алоҳида чизиш жоиз. Шафеъий ва Ҳанафийда эса, мазҳабнинг ичида ихтилоф бор, яъни ушбу икки мазҳаб мужтаҳидларининг баъзилари бошнинг ўзини чизишни ҳаром деса, баъзилари жоиз дейишади.

Кейинги иккита саволга нисбатан.

Воқеда бор бўлмаган жонли нарсанинг расмини чизиш, карикатурага ўхшаш. Ва воқеликда аниқ бўлмайдиган эртак ва асотирлар кабиларга расм чизиш.

Ушбу саволга жавоб, модомики жони бор нарса чизиладиган бўлса, у воқеликда топиладими йўқми фарқсиз, ҳаром бўлади. Расм чизиш тўғрисида келган нусуслар ана шунга далолат қилади, яъни нима бўлишидан қатъий назар, жони бор нарсани чизиш ҳаром. Чунки Имом Муслим Оиша розияллоҳу анҳодан чиқарган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Оиша розияллоҳу анҳодан олиб ташлашни талаб қилган, уйнинг эшигига осиб қўйилган чойшаб-матода қанотли отларнинг сурати бор эди. Ва ушбу ҳадисдан кўриниб турибдики, отларнинг воқеликда қаноти бўлмайди, демак, воқеда бор бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар жонли нарсани суратини чизиш ҳам, ибодатга тааллуқли жойларга қўйиш ҳам жоиз эмас. Эҳтиром-эъзозли жойларда эса, қўйиш макруҳ экани юқорида айтилди.

عن عائشة رضي الله عنها قالت: قَدِمَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِنْ سَفَرٍ وَقَدْ سَتَّرْتُ عَلَى بَابِي دُرْنُوكًا فِيهِ الْخَيْلُ ذَوَاتُ الْأَجْنِحَةِ فَأَمَرَنِي فَنَزَعْتُه

Оиша розияллоҳу анҳо айтади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир сафардан қайтдилар. Мен уйнинг эшигини тўсиш учун қанотли отларнинг расми туширилган бир мато-чойшабни илиб қўйган эдим. Росулуллоҳ уни олиб ташлашни буюрдилар, бас мен олиб ташладим”. Муслим ривояти.

Аммо таъкидлаб айтаманки, юқорида айтиб ўтилган ҳукмлар гўдакларга расм чизиб беришга тегишли эмас. Чунки ёш болаларга таълим сифатида бирор нарсани ўрганишлари учун ёки ўйинчоқ қилиб ўйнашлари учун ёки болалар учун мультфилмьларга расм чизишлар мубоҳ бўлиб унинг далили қуйидагича:

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَدِمَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِنْ غَزْوَةِ تَبُوكَ أَوْ خَيْبَرَ وَفِي سَهْوَتِهَا سِتْرٌ فَهَبَّتْ رِيحٌ فَكَشَفَتْ نَاحِيَةَ السِّتْرِ عَنْ بَنَاتٍ لِعَائِشَةَ لُعَبٍ فَقَالَ مَا هَذَا يَا عَائِشَةُ قَالَتْ بَنَاتِي

Оиша розияллоҳу анҳо айтади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Табук ёки Хайбар эди шекилли, бир ғазотдан қайтиб келдилар. Уйнинг бир томонида чойшаб мато билан тўсиб қўйилган жой бор эди. Шаббода бўлди ва парда ортидаги менинг қўғирчоқ қизларим кўриниб қолди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Булар нима, эй Оиша?” деб сўрадилар. Мен “Қизларим” деб жавоб бердим. Абу Довуд ривояти.

قَالَتْ: كُنْتُ أَلْعَبُ بِالْبَنَاتِ عِنْدَ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

Оиша розияллоҳу анҳо айтади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида қизчаларимни ўйнар эдим (яъни қўғирчоқларни)”. Бухорий ривояти.

Бухорий чиқарган ҳадисда Робиъ бинти Муъаввиз Алансория розияллоҳу анҳо айтади: “Биз болаларимиз юпаниши учун шох-шаббалардан қўғирчоқлар ясаб берар эдик, ҳаттоки ифтор пайтида бизни қийнамаслари учун”. Бухорий ривояти.

Ушбу ҳадисларни ҳаммаси ёш болалар жонли одам кўринишидаги ўйинчоқларни ўйнашлари жоизлигини ва айни дамда уларга ушбу ўйинчоқларни ясаб бериш ёки чизиб бериш ҳам жоизлигини билдиради. Валлоҳу аълам.

Ҳизб ут-Таҳрир амири Шайх Ато ибн Халил Абу Раштанинг 12 Шаввол 1431ҳ. (21.10.2010м) даги саволга жавоби шундан иборат эди.

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим.

27.08.2017й.

TagsАто ибн Халил
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдоган Туркияси Россия билан бўлган шериклик нархини катта миқдорда тўлаб, бунинг ҳисобини турк халқига юкламоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй Ислом даъватини оламга олиб чиқаётганлар, шунга аниқ ишонингларки, Уммат сизларга эргашади!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Америка шайх Айман Завоҳирийга суиқасд қилмоқда, исломий юртлар рувайбизалари эса, баъзилари бунга сукут қилса, баъзилари буни олқишлаяпти!

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/