Тошкентлик Авазов Музаффар

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Тошкентлик Авазов Музаффар
Авазов Музаффар Мирзааҳмедович, 1967 йил 21 январда Тошкент шахри Шайхонтоҳур тумани, 1 Оқлон кўча 4 уйда дунёга келган. 1974 йил 1 синфга, 1984 йил 10 синфни битириб авиационний заводга ишга кирган, ундан кейин Опитно-технический заводда ишлади. 2000 йил 17 январ эрта тонгда МХХ ходимлари томонидан олиб кетилган. Ўзбекистон республикаси МХХ тергов бошқармаси адлия капитани Баҳром Тўхтаев томонидан 6 ой азобланиб, 242-модда 1-қисм, 156-модда 2-қисм, «д» банди, 216-модда, 159-модда, 3-қисм, «б» банди, 244-модда 3-қисм, «а» банди, 244-модда 1-қисм билан айбланган. Июл ойида суди бошланди. Суд 5-6 ой давом этса-да, буларни бўйнига қўя олмади. Яъни тасдиқланмади. Судя Аҳмаджонов Мансур судни тугатиб, 5 йил зиндон 15 йил қаттиқ режим билан озодликдан маҳрум этди. Олий суд қайта кўриб чиқиб, 19 йил қаттиқ режим билан озодликдан маҳрум этди. Зангиота УЯ64/65да икки ой азобланди, Нукуснинг зиндонида уч ой азобланди, ундан кейин Жаслиққа жўнатилди. 2001 йил ноябрда суткаликка борганимда Музаффарнинг орқа думбасини устида беш қатор бир қаричдан ошиқ чок бор эди. Ўзи қоқ суяк бўлиб қолган, мен кўриб танимадим, икки сутка туриб қайтдик. Болам эътиқодда жуда мустаҳкам эди. 2002 йил 12 мартда 2 соатга бордик, унда ранглари жуда ўзига келиб қолган, бизларни хотиржам жўнатди. Бизлар келганимиздан 2 кун ўтгач Музаффарни изоляторга ёпиш учун тепадан буйруғ келиб. «Сени нима айб билан ёпайлик, ёзиб бер», – дейишибди. Болам: «Мен ифлос хоин яҳудий кофир Каримовнинг золим тузумига ўлгунимча қаршиман. Мен ер юзида Аллоҳнинг шариатини тўлиқ татбиқ бўлиши учун хор бўлган мусулмонларни ҳимоя қиладиган битта ягона давлат тикланиши учун ва Аллоҳнинг хукми билан хукм юритиш учун шаҳидликка тайёрман», – деб ёзиб берипти. Шундан кейин 15 кун изоляторга ташланибди. У ердан чиққач, бир ойлик карцерга ташлашибди. Ҳар куни темир дубинка билан хоҳлаганича уриб, тарбиялаб чиқар экан. У ердан чиққанидан кейин Қорақалпоғистон муфтийси келиб, Ҳизб йўли ва ваҳҳобийлар адашганлар йўли, ҳозир биз ҳур замонда яшаяпмиз, намоз ўқияпмиз, хажга боряпмиз, деб 1,5 соат маруза қилиб: «Мана тушиндингларми, кимда қандай савол бор?» – дебди. Шунда ўғлим менда бор деб: «Сиз Ҳизбнинг китобларини ўқиганмисиз?» деса «Йўқ, мен мен қарич ёшимдан намоз ва Қуръон ўқийман, шунинг учун хотирим жам» – дебди. Шунда: «Сиз ҳазрати Умар қандай ўлим топганларини биласизми?» – деса «Йўқ» – депти.
«Ҳазрати Умар тириклик вақтларида Аллоҳ томонидан жаннат эгалари деб хабари берилган зот. Давлатни адолат билан бошқарган, кучли тақво эгаси бўлган зотни қандай жон берганларини билмайсизми? Шу зот юзларини ерга уриб «Ё Раббим, ўзинг фазлингга олмасанг, ҳузурингда ҳолимга вой» – деб жон берган зот. Мен уч йилдан бери кўрмаган азобим қолмади, лекин шунда ҳам Аллоҳнинг розилигини топа оламизми-йўқми, деб хавотирдаман. Сиз намоз ўқиб амал қилмай, Қуръон ўқиб амал қилмай хоинга, кофирга, золим жаллодга хизмат қилиб, хотирингиз жамми? Ҳали ҳам муддат бор, ўзингизни тузатиб олинг», – дебти. Шундан кейин жаллод Шодиевни чақиртириб, маҳбусларни йиғиб, Шодиев: «Сени ҳали қўлинг сингани йўқми, оёғзинг сингани йўқми?» – деб Рустам исмли лейтенантга оёғига темир дубинка билан урдирган. Биродарлари кўзида ёш билан санаб туришибди. 29 марта урибди. Соатбой исмли лейтенант оёғининг тагига урган, Алик исмли лейтенант бутун гавдасига урган. Кейин 2 ойлик БУР деб аталмиш азобхонасига ташлашган, азобхонада 2 киши бўлиши керак экан. Эртаси куни Ҳусниддин исмли йигитни 47 баракда 10 киши азон айтиб намоз ўқигани учун шу азоб жаллодлари уч киши азоблаб, ўғлимнинг олдига қўйишган. Ҳусниддин бу азобни кўтара олмай иситмалаган, уни докторга олиб кетишган. Май ойида у шаҳид бўлди. Мен 2 июнда ўғлим олдига бордим, шунда болам жуда озиб кетган, кайфияти яхши эди. 3 сутка турдик ва мени олдимга турма бошлиғи Қулимбетов кириб: «Болангиз кечирим сўрасин», – деди. «Менинг болам нима учун кечирим сўрайди? Жиноятчи бўлмаса, намоз ўқигани ва эътиқоди мустаҳкам бўлгани учунми? Ўзининг ақли жойида, ҳеч кимнинг маслаҳатига муҳтож эмас. Кечиримни фақат Раббисидан сўраймиз, махлуқдан эмас», – дедим. «Ҳа, ўзингиз биласиз», деди. Ўғлим хайрлашиб чиқиб кетаётганида «Хат ёзгин. Мендан кейин сенга яна зулм бўладими?» – десам, «Бу ердаги зулмларни очиқ айтаверинг, мендан кейин биродарларимга енгил бўлсин. Мен туриб бераман. Ўғлим айтди, деб зулмларни очиқ айтинг», – деди. Келганимиздан кейин 1,5 ой ўтди ҳам, боламдан хат йўқ. Хавотир олиб Жаслиққа борганларни топиб гаплашдим, шунда ўғлимни намоз ўқигани учун 4 кишилик энг даҳшатли подвали бор экан, яна турма очиб ўша ерга ташлаганини билдим. Ўғлимнинг бошини унитазга тиқиб уриб, бошлари ва пешонасини ёриб, подвалга ташлабди. Шу гапни эшитганимдан кейин Шодиевнинг олдига чиқдим, у менга болангиз жуда яхши, мен жума куни ўша ерда эдим. 12 киши яхши бир хонада ўтиришибди, деди. Мен «Ҳа», – деб, хотиржам келдим. Шундан 3 кун кейин яна бир биродарни кўрдим.
Жаслиққа борган экан, Музаффар акани жуда қийнашяпти, подвалда Шодиев ҳар куни 2 челак сув сепишини буюрган, дебди. Бу гапни эшитиб, Шодиевнинг олдига бориб: «Сен ёлғончисан, сен жаллодсан. Боламни шундай қийнашиб ётган экан, сен мени алдаб жўнатдинг. Сенга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, сен тилингни осилтириб, юқорининг буйруғини бажарганинг билан, битта ўлик ўрнига ўнта ўлик олиб келиб, амал курсисига михланганинг билан, сени ўша раҳбаринг Америкадаги 22 гектарлик жаннатмаконига шерик қилмайди. Швейцар банкидаги ҳазинасига сени шерик қилмайди. Сен қанча югуриб-елмагин, шу мусулмонлар орасида қоласан. Сенларни отинг фамилиянг мусулмонлар тарихига ёзилган. Мусулмонларни оши пишиб қолди, иншоаллоҳ, ал қасосу минал ҳақ, ҳали сенлар қилган ишларинг учун икки дунёда жавоб берасанлар», – дедим. Шунда «Сенинг ўғлингни энди нима қилсам ўзим биламан, энди мендан кўрасан», – деб айтди.
Мана боламнинг ўлигидан маълум бўлдики, жаллод Шодиев боламнинг миясини уриб ёрдирган. Афти башараси кўкариб, бадани сидирилиб кетган. Бўйнидан қувуғигача кесган, ўнг биқинидан ва бўйнидан ток қўйган, қўл-оёқлари тортишиб, бири-биридан бўшаб қолган, бу ҳам етмагандек, қўл-оёғидан ушлаб қайнаган сувгами суюқликками орқасини солиб туришган. Натижада думбасининг ёғи эриб, оқиб турибди. Бу ҳам етмагандек, терисини шилиб йод сурган. Боламни шунчалар қайси мусулмон қийнаши
мумкин? Буни фақат Аллоҳни танимаган жаллод яҳуд Шодиев қилган.
Аллоҳим бу биродаримиз Музаффарни шаҳодатини ўзинг қабул қил ва охиратда уни шаҳидлар сайидлари қаторида килгин. Амин!




Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ