Уйғониш тўғрисида туркумидан

بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Тарих Ислом тузуми учун манба бўла олмайди
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Аввалги мавзуларимизда ўргандикки, мусулмонлар Исломни татбиқ қилишган ва татбиқ қилиш асносида юксак муваффақиятга эришганлар. Шу ўринда ўрганилиши зарур бўлган яна бир жиҳат борки, бугунги кунимизда Ислом татбиқ қилинган даврларни ёритишга ҳаракат қилинган тарих китоблари ёки шу каби тарихий қўлёзмалар жуда ҳам кўплаб чалкашликларни ёки ёлғонларни ўз ичига олган бўлиб, ўқувчини Ислом татбиқ қилинган даврлар борасида нотўғри тасаввурга эга бўлишига сабаб бўлади. Шунинг учун Ислом татбиқ қилинганлигини ўрганмоқчи бўлган инсондан манбаларни тўғри танлаб, ҳолислик ва синчковлик билан ўрганиш талаб қилинади.
Мусулмонлар хилма-хил ажнабий фалсафа, илм-фан ва сақофатларни араб тилига таржима қилган бўлсалар ҳам, ҳеч қайси миллатнинг қонунчилигини, қонунини ёки тузумини – на амал қилиш ва на шунчаки ўрганиш учун – мутлақо таржима қилмаган эдилар. Бироқ инсонлар Исломни – тузум сифатида – яхши ёки ёмон татбиқ қилар эдилар. Бу эса давлатнинг кучли ёки заифлигига, тузумни теран тушуниш ёки тушунмасликка, мафкурани ёйишда куч ёки ундаги йўл қўйилган нуқсонларга тобедир. Шунинг учун ҳам баъзи асрларда Ислом татбиқ қилинишидаги нуқсонлар Ислом жамиятини ўзига муносиб мақомдан тушириб юборар эди. Бундай тушкунликдан ҳеч қандай тузум холи эмас. Чунки тузум татбиқда башар фарзандларига суянади. Лекин татбиқнинг бузилиши Ислом татбиқ қилинмаган, деган фикрни англатмайди. Балки аниқки, Ислом татбиқ қилинган, бошқа мабда ва тузумлар эса асло татбиқ қилинмаган. Чунки татбиқда асосан давлат амал қилишни талаб қиладиган қонунлар ва тузумларга эътибор берилади. Ислом давлати эса бирор қонунни Исломдан бошқа тузумлардан олган эмас. Йўл қўйилган нуқсонлар фақат баъзи ҳукмдорлар тарафидан Исломнинг баъзи қонунлари нотўғри татбиқ қилинишидан иборат эди. Бундан ташқари, бизнинг кўз ўнгимизда доимо аниқ ва равшан гавдаланиб туриши лозимки, тарихдан Ислом татбиқини текширар эканмиз, икки нарсани мулоҳаза қилишимиз зарур.
Биринчидан, бу тарихни Ислом душманлари, уни кўра олмайдиганлардан олмаслигимиз ва ҳатто мусулмонларнинг ўзидан ҳам ғоятда синчковлик ва таҳқиқ билан олишимиз зарур. Токи улардан бузилган суратни олиб қўймайлик. Иккинчидан, айрим шахслар тарихидаги ва жамиятнинг айрим соҳаси тарихидаги ҳодисалардан жамиятга умумий қиёслаш услубида ҳукм чиқаришимиз мумкин эмас. Масалан, Язид тарихидан Уммавийлар асрини ёки айрим Аббосий халифалар тарихидаги ҳодисалардан Аббосийлар асрини ўрганиб, умумий ҳукм чиқариш хатодир. Шунингдек аския, шоирлар ва адиблар ҳақида ёзилган “ал-Ағоний” китоби ёки тасаввуф ҳақидаги ва шунга ўхшаш китобларни ўқиб, Аббосийлар асридаги жамиятга бу фисқ ва фужур ёки зоҳидлик ва узлат жамияти бўлган экан, деб ҳукм чиқармоғимиз жоиз эмас. Балки жамиятни бутунича ўрганмоғимиз даркор. Бунинг устига, Ислом жамиятининг тарихи ҳеч қайси асрда ёзилган эмас. Ёзилганлари эса ҳукмдорларнинг ва баъзи ижро этувчи амалдорларнинг тарихидан иборат. Уларни ёзганлар эса ишончли шахслар эмас. Уларнинг ҳаммаси ё қоралаб ё мақтаб ёзган эдилар. Бу икки тоифанинг ҳеч биридан бирор сўз ҳам қабул қилинмайди.
Ислом жамиятини шу асосда, яъни барча жиҳатлари билан, синчковлик ва таҳқиқ билан ўрганар эканмиз, унинг энг эзгу жамият бўлганини билиб оламиз. Чунки у ҳижрий I, II, III, сўнгра ундан кейинги асрларда ҳам то XII ҳижрий асрнинг ўрталарига қадар ана шундай гўзал жамият бўлган эди. Ислом жамияти кечирган барча асрлар давомида, ҳатто Усмонийлар давлатининг сўнгги дамларига қадар – Ислом давлати сифатида – Исломни татбиқ қилган эди. Аммо шу нарса мулоҳаза қилиниши лозимки, тарих асло тузум ёки фиқҳ (қонунчилик) нинг манбаси, деб эътибор қилинмаслиги зарур. Зеро, тузум тарихдан эмас, ўзининг фиқҳий манбаларидан олинади, чунки тарих тузумга манба бўлолмайди. Масалан, коммунистик тузумни тушунмоқчи бўлсак, уни Россия тарихидан эмас, балки коммунистик мабда китобларидан ўрганамиз. Инглиз қонунчилиги билан танишмоқчи бўлсак, уни Англия тарихидан эмас, балки инглиз қонунчилигидан оламиз. Бу эса ҳар қандай тузум ёки қонунга тааллуқлидир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
31.10.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ