| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Уйғониш ва унинг аҳамияти

Уйғониш ва унинг аҳамияти

By htadmin
01.04.2026
222
0
Share:

Уйғониш ва унинг аҳамияти

(5-қисм)

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Биз олдинги мулоҳазаларимизда инсонни ҳаракатга келтирувчи ички кучлар – узвий эҳтиёжлар ва ғаризалар ҳақида сўз юритган эдик. Лекин инсонни ҳайвондан фарқли ўлароқ, ўз ғаризаларини жиловлай оладиган, ҳаётдаги “Катта тугун”га тўғри ечим топа оладиган мураккаб мавжудотга айлантирган энг буюк неъмат – бу ақлдир. Ақл бўлмаганида, инсон ҳам нафсининг қули бўлиб, худди ҳайвонлар каби ўз ғаризалари ва узвий эҳтиёжлари етовида қолган бўларди. Бироқ ақл аслида нима ва у қандай ишлайди? Инсоният пайдо бўлибдики, кўпчилик олим ва мутафаккирлар ақлга мос таъриф беришга уриниб келади. Чунки ақл фақат инсондагина мавжуд бўлган жуда мураккаб нарса бўлиб, унинг айнан қандай ишлаши илмий доираларда ҳануз энг муҳим баҳслардан бири бўлиб келмоқда.

Бугун Аллоҳнинг инсонга берган ушбу энг буюк неъматига берилган тўғри таърифга эгамиз, алҳамдулиллаҳ. Демак, ақл, фикр ёки идрок бу – воқе сезилгач, бу сезгининг сезги аъзолар воситасида мияга узатилиши ва воқени тушуниб олишга ёрдам берадиган собиқ маълумотларнинг мавжуд бўлишидан иборат.

Мазкур таърифдан кўриниб турибдики, фикр пайдо бўлиши учун тўртта унсур мавжуд бўлиши шарт: воқелик, сезги аъзолари, соғлом мия ва собиқ маълумотлар. Агар улардан бирортаси бўлмаса, инсон фикрлай олмайди, ақл ҳам, идрок ҳам ҳосил бўлмайди.

Воқелик – ҳукм чиқариш лозим бўлган бирор нарса, шахс ёки ҳодисадир. Сезги аъзолари (кўз, қулоқ, бурун, тери, тил) – воқеликни мияга узатувчи воситалардир. Соғлом мия – сезги аъзолари узатган маълумотларни қабул қилиб, уларни собиқ маълумотлар билан боғлайди. Собиқ маълумот – инсонда ўша воқеликни тушунтириб берадиган ва уни баҳолашга ёрдам берадиган маълумотларнинг мавжудлигидир. Буни жамиятимизнинг ҳар бир аъзоси учун энг оддий, ҳаётий мисол билан тушунтириш мумкин: тасаввур қилинг, сизга хитой тилида ёзилган бир варақ қоғозни беришди. Сизнинг кўзингиз соғлом, миянгиз жойида ва олдингизда аниқ воқелик (ёзув) турибди. Сиз уни кўрасиз, ушлайсиз, ҳатто варақнинг ҳидигача сезишингиз мумкин. Лекин сиз унда нима ёзилганини тушунмайсиз, яъни воқеликка ҳукм чиқара олмайсиз. Нима учун? Чунки сизда хитой тили ҳақида собиқ маълумот йўқ.

Яна бир мисол: лабораториядаги кимёвий моддани олайлик. Кимёни билмайдиган оддий одам учун у шунчаки “рангли суюқлик”. Мутахассис кимёгар учун эса у “хавфли заҳар” ёки “фойдали дори”. Иккаласи ҳам бир хил нарсани кўриб турибди (воқелик ва сезги бир хил), лекин мутахассисдаги собиқ маълумот унга тўғри фикрлаш ва воқелик устидан ҳукм чиқариш имконини беради. Ёки даштда ўсиб турган бир гиёҳни икки киши кўрди. Бири оддий чўпон, иккинчиси табиб. Чўпон учун у шунчаки “ҳайвонлар учун ўт”, табиб учун эса “минг дардга даво бўлувчи малҳам”. Бу ердаги фарқ – табибдаги аввалги маълумотнинг борлигида. У ўсимликни кўрганда миясидаги билимлар билан боғлайди ва ақлий хулоса чиқаради.

Шу ўринда сезги ва ақл ўртасидаги фарқни англаш жуда муҳим. Масалан, бир кучук ҳам оловни кўради ва унинг иссиғини ҳис қилади. Олов яқинлашса, у хавфни сезиб қочади. Лекин кучук “бу олов кимёвий жараён, у мени куйдиради” деб фикрлагани учун эмас, балки фақат сезги аъзоси бераётган иссиқлик таъсирида, яъни инстинкт билан ҳаракат қилади. Инсон эса оловни кўрганда, ундаги собиқ маълумотлар ишга тушади: у оловнинг ҳам фойдасини, ҳам хавфини ақл билан таҳлил қилади.

Демак, фикрлаш – воқеликни собиқ маълумотлар билан боғлаш жараёнидир. Бугунги кунда одамларнинг очиқ-ойдин ҳақиқатни кўриб туриб ҳам уни инкор қилишининг сабаби – уларда собиқ маълумотларнинг йўқлиги ёки нотўғрилигидир. Агар инсонга болалигидан ҳақиқатни эгри кўрсатадиган, нотўғри ёки сохта маълумотлар берилса, у воқеликни қанчалик аниқ кўрмасин, уни нотўғри талқин қилаверади ва хато хулосаларга келади. Ақлнинг мана шундай ишлаш механизми бизга унинг чегарасини ҳам кўрсатиб беради. Ақл фақат ўзи ҳис қила оладиган ва ўзида маълумот бўлган воқелик устидагина ҳукм чиқаришга қодир. Масалан, биз Яратувчининг борлигини У яратган борлиқ ва ундаги нарсалар орқали ақлан топсак-да, Унинг зотини, яъни Ўзини тасаввур қила олмаймиз…

Бу эса инсонни ўз ақлини тўғри жойда ишлатишга, ақл етмайдиган ғайб олами ҳақида ўзбошимчалик билан ҳукм чиқармай, балки Яратувчи юборган хабарга – ваҳийга суянишга ўргатади. Ақл ўз вазифасини тўғри бажарса ва соғлом маълумотларга таянса, инсонни ҳақиқий иймонга ва юксалишга етаклайди. Шунингдек, ақлнинг вазифаси – ваҳийни тушуниш ва уни воқеликка қандай татбиқ этишни англашдир. Қуръони Каримда ақл эгалари алоҳида шарафланиб, шундай марҳамат қилинади:

إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَاخْتِلَافِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ لَآيَاتٍ لِّأُولِي الْأَلْبَابِ

– “Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашинишида ақл эгалари учун оят-белгилар бордир”.              (Оли Имрон:190)

Демак, ақл Яратувчи томонидан инсонга берилган энг буюк неъмат бўлиб, инсон уни тўғри ва ўз ўрнида ишлатса, икки дунё саодати ва Аллоҳнинг розилигига эришишга муваффақ бўлади.

Давоми бор…

 

Салоҳиддин

01.04.2026й

TagsУйғониш ва унинг аҳамияти
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Биз нақадар ожизмиз

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халифалик қулатилганининг 101 йиллиги унинг қайта барпо бўлишига дебочадир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қўзғолон ортидан келган ҳукуматлар жавобгарлигини инсонларга юклашмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/