Ҳукмдорларимиз Уммат танасидаги ёт жисмлардир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳукмдорларимиз Уммат танасидаги ёт жисмлардир
Исом Амира – Байтул Мақдис
Википедияда ёт жисм ҳақида «Ёт жисм – бу ҳар қандай бегона жисмдир ёки танадан ташқаридан келган нарсадир», дейилган. Олимлар ҳар қандай ёт жисмни танадан албатта чиқариб ташлаш кераклигига иттифоқ қилганлар. Агар кўзга бирор чанг ёки зарра кирса шифокорлар дарҳол уни чиқариб ташлашади. Агар бола бир дона тангани ёки шунга ўхшаш предметни ютиб юборса, уни чиқариш ва муолажа қилиш учун зудлик билан тез ёрдамга олиб борилади. Агар аёлнинг томоғидан ҳижобининг илгаги ўтиб кетиб қолса ёки инсон танасига ўқ тегса, максимал тревога ҳолати юзага келиб, жуда тез вақт ичида уни чиқариб ташланиши ва салбий асоратлари йўқ қилиниши керак бўлади. Ҳатто махсус таклифнома билан келинадиган йиғинларда ҳам таклифсиз келганлар ёт ва бегона саналадилар… ва ҳоказо. Бирор бегона жисм соғлом ёки касал кишининг танасига кирса, жисмга фойдаси борлиги ҳеч қачон исботланмаган. Фақат у ёки бу синовдан ўтган дори бўлиши ёки кенг қамровли тиббий тадқиқот натижасида исботланган нарса бўлиши мумкин, холос.
Ҳақ Таборака ва Таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади:
﴿أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ تَوَلَّوْا قَوْمًا غَضِبَ اللهُ عَلَيْهِمْ مَا هُمْ مِنْكُمْ وَلاَ مِنْهُمْ وَيَحْلِفُونَ عَلَى الْكَذِبِ وَهُمْ يَعْلَمُونَ﴾
«Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган қавмни (яҳудийларни) дўст тутган кимсаларни (мунофиқларни) кўрмадингизми? У (мунофиқлар) сизлардан (яъни мусулмонлардан) ҳам, улардан (яъни яҳудийлардан) ҳам эмасдирлар! Яна улар (ўзларининг мунофиқ эканликларини) билиб турган ҳолларида, (бизлар мусулмонлармиз, деб) қасам ҳам ичурлар» [Мужодала 14]
Қатода бу оятдаги кимсаларни бундай дейди: Улар яҳудийларни дўст тутган мунофиқлардир, улар сизлардан ҳам, яҳудийлардан ҳам эмаслар. Яъни яҳудийлардан ҳам, мусулмонлардан ҳам бўлмаган, на у ёқлик, на бу ёқлик бўлган, икки орада қолган ва мусулмонлар хабарини уларча етказиб-чақиб турадиган мунофиқлардир. Саъдий ва Муқотил бундай деган: «Бу оят икки мунофиқ Абдуллоҳ ибн Убай ва Абдуллоҳ ибн Набтал тўғрисида нозил бўлган. Улардан бири Набий ﷺнинг ўтиришларида бўлиб, ул зотнинг сўзларини яҳудийларга етказиб турган. Бир куни Набий ﷺ ўз ҳужраларида ўтирар эканлар «Ҳозир олдингизга шафқатсиз қалб эгаси бўлган, шайтон кўзи билан қарайдиган кимса киради, дейдилар. Эшикдан Абдуллоҳ ибн Набтал кириб келади. У буғдойранг, бўйи паст, сийрак соқол эди. Росул ﷺ унга «Нега мени шерикларинг билан биргаликда ҳақорат қилдинг?!», дедилар. У бундай қилмадим, деб қасам ичади. Росулуллоҳ ﷺ «Қилдинг», дейдилар ва унинг шерикларини олиб келинади, улар ҳам Аллоҳ ҳаққи ҳақорат қилмадик, деб қасам ичишади. Шунда мазкур оят нозил бўлган».
Бу шунга далолат қилмоқдаки, Ислом Умматининг жисми тоза, пок ва мусаффодир. У бирорта ҳам бегона жисмни қабул қилмайди. Қачон бирор мажбурий вазият содир бўлса ва унинг тоза пок ва мусаффо жисмига бегона нарса аралашса, бутун Уммат уни чиқариб ташлаб йўқ қилишга шошилади.
Бас, мунофиқлар ҳам Ислом Уммати жисмига бегона ва катта хавфдирлар. Шунинг учун Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бизга Қуръони Каримнинг бир неча жойида уларнинг хавфидан огоҳ этиб,
﴿بَشِّرِ الْمُنَافِقِينَ بِأَنَّ لَهُمْ عَذَابًا أَلِيمًا﴾
«Мунофиқларга улар учун аламли азоб борлигидан «хушхабар» беринг!» [Нисо 138]
дея уларга аламли азоб борлигини хабар қилди, улар билан дўстлашишдан огоҳлантирди. Яна бундай деди:
﴿لَوْ خَرَجُوا فِيكُم مَّا زَادُوكُمْ إِلاَّ خَبَالاً وَلَأَوْضَعُوا خِلاَلَكُمْ يَبْغُونَكُمُ الْفِتْنَةَ وَفِيكُمْ سَمَّاعُونَ لَهُمْ وَاللهُ عَلِيمٌ بِالظَّالِمِينَ﴾
«Агар улар сизларнинг орангиздан чиққанларида ҳам, сизларга фақат ортиқча зиён бўлган ва ўрталарингизда сизларни фитнага солиш учун югуриб-елиб юрган бўлур эдилар ҳамда ораларингизда уларга қулоқ солувчилар ҳам (топилган) бўлур эди. Аллоҳ золим кимсаларни билгувчидир» [Тавба 47]
Маълумки, Уммат оғир дардга чалинган бўлиб, бу дард жисмга бегона душманлар жисмининг киришидир. Бу душманлар унинг оёғидан чалишга пайт пойлашмоқда. Дарҳақиқат, ўтган асрда Уммат танасига кириб олган бегона жисмлардан энг хавфлиси зараркунанда ҳукмдорлар эканлиги шаръан қатъий далиллар билан ўз исботини топди. Бу Усмоний Халифалик ағдарилгандан кейинги тушунарсиз сиёсий бир вазиятда, ёмон иқтисодий аҳвол ва таранг халқаро муҳитда юз берди. Бунинг оқибати ўлароқ, мусулмон юртлари миллий зараркунанда давлатларга бўлиб ташланди. Мустамлакачи кофирлар бу давлатлардан ҳар бирининг тепасига аҳли ҳал ва вал ақд томонидан байъат қилинмаган ва Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритмайдиган ҳукмдорларни ўрнатишди. Натижада, ҳукмдорлар ва уларнинг гумашталари Ислом Уммати жисмидаги қаттиқ оғриқ берувчи ва ичини кемирувчи бегона жисмларга айланишди.
Ислом бизга ақида, шариат, Уммат ва давлатни пок сақлашга, унга ёт нарсаларнинг аралашишига йўл қўймасликка буюрди. Давлатда бирорта ҳам мунофиқ турмаслигига, Ислом давлати Китоб, суннат, саҳобалар ижмои ва шаръий иллат билан шаръий қиёсга асосланган давлат бўлишига, унга капитализм, социализм, миллатчилик ва ватанпарварликдан заррачаси аралашмаслигига, унинг дастур ва қонунлари бирорта ҳам бегона қонуннинг киришини қабул қилмайдиган соф исломий бўлиши учун ҳаракат қилишимизга буюрди. Пул топишни ҳамда уни судхўрлик ёки капитализмдаги бошқа қонунларни аралаштирмасдан тасарруф этишни тартибга соладиган аҳкомларни иқтисоднинг асоси қилиб белгилашни буюрди. Ижтимоий ҳаётни эркак-хотин аралаш бўлиш, бузуқлик, разолат ва эътиборсизликлар билан лойқаланмаган, номуслар ҳимояланган, насллар тоза сақланган ва ахлоқий жиноятлар деярли учрамайдиган шаклда пок сақлашга амр қилди. Шунингдек, давлат сиёсати, озиқ-овқати, ҳаётнинг барча соҳалари, қадриятлари, масжидлари, муқаддас даргоҳлари ҳам шундай пок бўлишини шарт қилди. Биз Қуддуси Шарифдаги Ақсо масжидига алоҳида эътибор берамиз, чунки у босқинчи яҳудийлар томонидан таҳдидга ва Халилдаги Иброҳимий масжидида қилингани каби, замон ва макон асосида бўлишишга дуч келмоқда. Муборак Ақсо масжиди босиб олингандан бери биринчи марта «Исроил» суди яҳудийларга «сукут ибодати»ни Ақсода адо этишларига рухсат берувчи қарор қабул қилди. Бу эса, ҳукмдорларнинг қуруқ сиёсий баҳслари ҳамда расмий васийлигини депсаб, Исломга ва унинг муқаддас даргоҳларига тўғридан-тўғри қилинган адоватдир. Бу қарор турар-жой қурувчи яҳудийлар ва алоқаларни нормаллаштирувчи яҳудийлардан иборат бегона жисмнинг ушбу покиза ва муқаддас жойга ҳар қачонгидан кўпроқ бостириб кириб, ифлос қилишига тайёр имконият яратади.
Эй мусулмон қўшинлар!
Ақсо масжиди нолалари ҳар доимгидан тобора баланд кўтарилмоқда. Агар бу нолаларни қулоқларингиз эшитса ва эр кишилик ғурурингиз қўзғалса, унга ёрдам беришга шошилинг. Фотиҳлар, халоскорлар каби қўзғалиб, Умарлар, Мўътасимлар, Салоҳиддинлар каби ҳаракат қилиб, Ақсони кишанлардан халос қилинг, фақат масжид қандилларини ёқувчи мой бўлиш билан кифояланманг!
Дарҳақиқат, Уммат азоб-уқубатларга, адолатсизликка дучор бўлиб, барча фойдали нарсалардан маҳрум бўлди. Танасига жамолини бузиб, суякларини емирадиган, бошдан оёғига қадар титратадиган ёт чипқонлар чиқди. Биз ким биздану ким биздан эмаслигини аниқлашимиз, хонадонларимиз эгаси киму бегона кимлигини белгилашимиз, ёт жисмлар Уммат танасига кириб, уни касал қилган ва худди чирик суякларга айлантириб қўйган бўшлиқларга малҳам суртиб, тузатишимиз вақти аллақачон келган. Уммат жисмига кириб олган бегона жисмларнинг энг хавфлиси анави ёвуз ҳукмдорлардир. Чунки Умматимиз тараққиётини тўхтатиб, уни бошқа умматларга тобе қилиб қўйган, унинг танасига бегона жисмлар киришига ёрдам берган ва шу ишлари билан уни деярли таниб бўлмас умматга айлантирган мана шу ҳукмдорлардир.
Шундай экан, бу бегона жисмни зудлик билан чиқариб ташлашга жиддий ҳаракат қилайлик. Ҳаракат қилайликки, Ислом Уммати соғайсин ва худди илк рошид Халифалик замонидаги каби ҳамда ундан кейинги хайру-баракотлар, жиҳодлар, фатҳлар ва Аллоҳу Росулига итоатлар асридаги каби ўз ҳолига қайтсин, яна Аллоҳнинг Китоби ва Росули ﷺнинг суннати асосида ҳукм юритилиши шарти билан қулоқ солиб, итоат қилувчи Умматга айлансин. Бу эса, Аллоҳ Азза ва Жалла томонидан ваъда қилинган, Росули ﷺ томонидан башорат этилган ва бу дунёю охират азизлиги кафолатланган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш учун жиддий фаолият қилаётганлар билан ҳаракат қилиш орқали амалга ошади.
Роя газетасининг 2021 йил 3 ноябр чоршанба кунги 363-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ