Ҳукумат исломий китоблар кўргазмасини тақиқлаш орқали Америкага мухлис, Исломга душман эканини исботлади

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Матбуот баёноти
Ҳукумат исломий китоблар кўргазмасини тақиқлаш орқали Америкага мухлис, Исломга душман эканини исботлади
2017 йил 26 апрел якшанба куни Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти Шимолий Кордофан вилояти пойтахти Абяз шаҳрида Шикон маҳаллий биноси олдида норозилик намойиши ўтказди. Намойиш ҳукуматнинг «Ҳуррият» майдонида ўтказилиши белгиланган исломий китоблар кўргазмасини тақиқлаганига қарши ўтказилди. Ушбу намойишнинг Исломни севувчи инсонлар қалбида кучли таъсири бўлди. Улар ҳукуматнинг исломий китоблар кўргазмасини тақиқлаш билан Ислом даъватига тўсқинлик қилишини кескин қораладилар. Бу эса хавфсизлик хизматини ўз позициясидан чекинишга ва кўргазмани бошқа вақтда ўтказилишига рухсат беришга мажбур қилди. Ҳизб кўргазма вақтини 2017 йил 30 апрел кунига белгилади. Аммо Ҳизб Абяздаги йигитлари кўргазма ўтказилишига оид чора-тадбирларни аниқлаш учун маҳаллий ҳокимиятга боришганда эса, ҳокимият ходимлари ишни пайсалга солишни ва кечиктиришни бошлашди ва орадан бир ҳафтадан зиёд вақт ўтиб кетди… Ҳатто 2017 йил 27 апрел пайшанба куни бўлди ҳамки, ҳокимиятдан жавоб бўлмади ва бу кўргазмага рухсат бермаганини англатади!!
Қаранг, Судан ҳукуматини, бу ерда Хартумда кўп сонли мурожаат йиғинига аввал рухсат бериб, сўнг бошланишига бир неча соат қолганда тақиқлаганди. У ерда Абязда ҳам исломий китоблар кўргазмаси очилишига рухсат бериб, сўнг уни ўтказмаслик мақсадида пайсалга солиб, кечиктиришга ўтди! Ислом ва унга даъват қилувчиларга қарши туришда – жойлари ҳар хил бўлса ҳам – битта сценарий ва битта режа. Бу эса, биз аниқ ишонган бир нарсани яна бир бор тасдиқлаб турибди. У ҳам бўлса, Судан режимининг Американи рози қилиш ва унинг лойиҳасини бажариш йўлида давом этаётганидир. Бу «терроризм»га қарши кураш ниқоби остида Исломга қарши курашиш лойиҳаси, албатта. Лекин биз режим мулозимларига шуни айтиб қўяйлик: Американи рози қилиш учун ҳарчанд уринманг, то Аллоҳга очиқ кофир бўлиб, унинг куфр миллатига эргашмагунингизча, ҳаргиз рози бўлмайди. Аллоҳ Таоло бундай деган:
وَلَن تَرْضَى عَنكَ الْيَهُودُ وَلاَ النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ قُلْ إِنَّ هُدَى اللّهِ هُوَ الْهُدَى وَلَئِنِ اتَّبَعْتَ أَهْوَاءهُم بَعْدَ الَّذِي جَاءكَ مِنَ الْعِلْمِ مَا لَكَ مِنَ اللّهِ مِن وَلِيٍّ وَلاَ نَصِيرٍ
«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар. Айтинг: «Аллоҳнинг йўлигина ҳақиқий йўлдир». Қасамки, агар сизга қелган ҳақиқий билимдан кейин уларнинг нафс-ҳаволарига эргашсангиз, Аллоҳ тарафидан сизга на бир дўст бўлур ва на бир нусрат бергувчи» [Бақара 120]
Агар қўрқаётган бўлсангиз, у ҳолда, Аллоҳ Азза ва Жалланинг ушбу каломини эсланг:
فَتَرَى الَّذِينَ فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٌ يُسَارِعُونَ فِيهِمْ يَقُولُونَ نَخْشَى أَن تُصِيبَنَا دَآئِرَةٌ فَعَسَى اللّهُ أَن يَأْتِيَ بِالْفَتْحِ أَوْ أَمْرٍ مِّنْ عِندِهِ فَيُصْبِحُواْ عَلَى مَا أَسَرُّواْ فِي أَنْفُسِهِمْ نَادِمِينَ
«Бас, Сиз дилларида мараз бўлган кимсаларнинг «Бизга бирон бало етишидан қўрқамиз», деган ҳолларида улар (кофирлар) томонга шошаётганларини кўрасиз. Шояд Аллоҳ мусулмонларга фатҳ берса ёки ўз ҳузуридан бирон ишни келтириб, улар ичларида яширган нарсаларига надомат қилувчиларга айланиб қолсалар» [Моида 52]
Биз Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига келсак, кофир Ғарбни рози қилишга шошаётган, Аллоҳ нозил қилган аҳкомлардан бошқа нарсалар билан ҳукм юритаётган, Аллоҳ йўлидан тўсиб, уни бузишни истаётган анави ҳукмдорларга қарши ҳужжат келтиришда давом этамиз. Буюк Ислом даъвати бўлмиш эзгулик даъватини етказишни тўхтатмай, аллақачон барпо бўладиган вақти етган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун ҳаракат қилган ҳолда, Аллоҳнинг Китобини ва Росули САВнинг суннатини маҳкам ушлашда давом этамиз.
وَأُخْرَى تُحِبُّونَهَا نَصْرٌ مِّنَ اللَّهِ وَفَتْحٌ قَرِيبٌ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ
«Ва (Аллоҳ сизларга) яна бошқа сизлар суядиган (бир неъматни ҳам берурки, у) Аллоҳ томонидан бўлган нусрат ва яқиндаги фатҳдир, мўминларга (мана шу) хушхабарни етказинг!» [Соф 13]
Иброҳим Усмон (Абу Халил)
Ҳизбут Таҳрирнинг Судан
вилоятидаги расмий нотиғи
Телефон: 0912377707 – 0912240143
Электрон почта: spokman_sd@dbzmail.com



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб