| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

  • Ғазо вайроналаридан тортиб Ўзбекистон қамоқхоналаригача бўлган ягона ҳақиқат

  • Синаётган гегемонлик қаршисида ўзбек режимининг илинжи: Ўзбекистоннинг АҚШ соясидаги сиёсий мудофааси

  • СИЁСИЙ ҲУШЁРЛИК: ХАЁЛПАРАСТЛИК ВА ИЛОҲИЙ БАШОРАТ ЎРТАСИДАГИ НОЗИК ЧЕГАРА

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
05.06.2023
742
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Иймонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (kun.uz 29.05.2023й): Бир ҳафтача олдин Тошкентда ИИБ ходимлари сурхондарёлик 21 ёшли йигитни гиёҳванд модда истеъмол қилишда гумон қилиб қўлга олган. Яқинларининг Kun.uz'га маълум қилишича, қўлга олинган Ҳафизуллоҳ Турғунбоев Чилонзор туман ички ишлар бўлимида тергов қилинган. Терговчилар “у қочиш мақсадида ИИБ биноси 4-қаватидаги ҳожатхона деразасидан ўзини ташлагани ва оёғи сингани”ни айтишган… Чилонзор туман ИИБ терговчиси 29 май куни йигитнинг яқинларига телефон қилиб, унинг вафот этганини айтган.

Изоҳ: Чилонзор туман ИИБ тергов ҳибсхонасида содир бўлган бу воқеа янгилик эмас. Терговдаги шаффоф тизимни барпо қилиш ҳақида президент Мирзиёев қанчалар қарорлар қабул қилмасин, янги  қонун чиқариб, ислоҳотлар қилишга уринмасин, бу каби қотилликлар тез-тез содир бўлишда давом этмоқда. Бундай қарорлар ва баландпарвоз ваъдалар эски тизимда шундай ишлаб ўрганган терговчиларни ўзгартиришга ярамади. Қотиллик, туҳмат, уйдирма айбловлар орган ходимларининг иш услуби ва кун тартибига айланиб, қон-қонларига аллақачон сингиб улгурган. Ақли расо кишилар маҳбуснинг қочиш учун тўртинчи қаватдан сакрашига қандай ҳам ишонсин. Сакрагани рост бўлган тақдирда ҳам, асло қочиш мақсадида эмас, балки ўз жонига қасд қилиш мақсадида қилган бўлади ва бундан хулоса қилинадики, терговчилар уни жонига қасд қилишга мажбур қиладиган даражада зулм остига олишган. Ўзбекистонда қонунлар қанчалар ўзгармасин, ғайриисломий демократик тузум татбиқ қилинишда давом этар экан, бу каби дилларни вайрон қилувчи зулм ва зўравонликлар давом этаверади. Чунки бундай тузумда инсон ҳаёти қадрланмайди, ҳимоя қилинмайди. Ислом тузуми татбиқ қилинсагина инсон ҳақиқий маънода азиз ва мукаррам бўлади.

Хабар (dunyo.news 30.05.2023й): Қашқадарё вилояти судининг хабар беришича, 29 май куни жиноят ишлари бўйича Шаҳрисабз шаҳар судининг очиқ суд мажлисида блогер А. Абдуллаев, Nasaf News веб-сайти раҳбари Умид Каримов ва автоблогер Мақсуд Музаффаровга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган. Мазкур фуқаролар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир қатор бандлари билан айбдор деб топилиб, уларнинг ҳар бирига беш суткадан қамоқ жазоси тайинланган.

Изоҳ: Ўзбекистонда блогерларни, оммага сиёсий жараёнларни холисона ёритиб беришга ҳаракат қилаётган сайт ва аккаунтларни таъқиб қилиш оддий кун тартибидаги ишга айланди. Бу билан ҳалқимизни ўз устида бўлаётган ишлардан вақтида ҳабардор бўлиш ва оқибатларини ўрганишдан маҳрум қилиш мақсад қилинмоқда. Натижада ахборот майдони маддоҳлар ва халқимиз келажагига хатарли ташқи алоқаларни эл кўзига бўяб кўрсатувчи ҳукумат расмий каналлари қўлида қолмоқда. Блогер ва журналистларни таъқиб қилишда уларни турли “маъмурий ҳуқуқбузар” сифатида, хусусан навбатчи моддага айланиб улгурган майда безориликда айблашларига келсак, бу шунчаки одамларни чалғитиш холос. Бундан кўзланган мақсад эса, демократияни ривожлантириш ва бошқа турли шартлар остида миллиардлаб ғаразли қарзлар бераётган Ғарб олдида “сўз эркинлиги”ни бўғувчи сифатида танилмасликдир. Мусулмонлар устида эзгулик, адолат қонунлари ҳукмрон бўлган даврда халифа Умар (розияллоҳу анҳу) халқ муаммоларини етказиб турувчи аъёнларига ҳам кифояланмай, тунлари шаҳар айлангани ҳеч ким инкор эта олмайдиган тарихий ҳақиқат, ибратли машҳур воқеалардир. Бугун ўша эзгулик Давлатининг бир парчаси бўлган юртимизда эл дардини етказувчиларни қамаш, қўрқувга солиш, таъқиб қилиш каби ишлар юртни тубанлик, қолоқлик, ўзга халқларга тобелик исканжасида ушлаб қолиш қадамлари тезлашаётганидан нишонадир.

Хабар (kun.uz 29.05.2023й): Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ўн биринчи съездида президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ташқи меҳнат миграциясига тўхталиб, тизим тўлиқ ислоҳ қилинишини билдирди.

Изоҳ: Ўзбекистоннинг энг заиф нуқталаридан бири бу ташқи меҳнат миграциясидир. Бундай заифлик кўп йиллардан бери Россиянинг Ўзбекистонга қарши қўллайдиган асосий ричагларидан бири бўлиб келяпти. Ҳеч кимга сир эмаски, Ўзбекистондан чет давлатларга бориб ишлаб келаётганларнинг катта қисми Россия ҳиссасига тўғри келади ва бу борада ўзбеклар Россияда ҳам биринчи ўринда туради. Улар юбораётган пуллар мамлакат иқтисодиёти учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлиб келяпти. Мана шу масалада, яъни меҳнат миграцияси борасида Ўзбекистоннинг Россияга қарамлигини камайтириш учун Ғарб давлатлари ўзбек ҳукуматига ёрдам беришга ҳаракат қиляпти. Бунинг учун тил, ҳунар ва бошқа Ғарб стандартларига мос таълимни ёшларимизга бериш, уларнинг малакасини ошириш бўйича келишувлар имзоланяпти. Яъни Мирзиёев энди четга арзон мардикор эмас, балки кўпроқ пул тўланадиган соҳа мутахассисларини жўнатиш мақсад қилинганини айтмоқчи. Бироқ бунинг ортида Ғарб манфаати ётгани учун бу хатарли йўлдир. Чунки дунёқараши шаклланмаган, мафкуравий жиҳатдан заиф бўлган аксар ёшларимиз Россияда ишлаб келиб рус менталитетидан таъсирланаётган бўлса, энди Ғарб давлатларига бориб ишлаш жараёнида демократиянинг бузуқ мафкурасидан таъсирланадилар. Ва буни ўзлари билан юртларига олиб келадилар. Бу эса, ёшларимизни яна Исломдан узоқлашишларига олиб келади. Шунингдек, Россияга қарамликдан қочиб Ғарбни қўлига қараб қолишдек улкан хатарга дучор бўлиш ҳам бор. Бироқ сайлов олдидан қоп-қоп ваъдалар бераётган Мирзиёев бошлиқ сиёсий элитани бундай хатарлар қизиқтирмаяпти. Меҳнат миграцияси борасидаги қарамликка барҳам беришнинг энг яхши йўли бўлган юрт ичкарисида иш ўринларини яратиш ўрнига, ёшларимизни яна бошқа хатарларга дучор қилишяпти.    

Хабар (president.uz 02.06.2023й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қирғизистонга жўнаб кетди. Бугун давлатимиз раҳбари Чўлпонота шаҳрида “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” иккинчи саммитида иштирок этади. Саммит доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Изоҳ: Кофир мустамлакачи Америка тарафидан Россияни яккалаш сиёсати унинг томорқаси бўлиб қолган Марказий Осиёни геосиёсий курашлар майдонига айлантирди. Вазиятдан унумли фойдаланишга уринаётган Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатлари билан ўтказган биринчи саммитига бир йил тўлмасданоқ иккинчи саммитни ўтказишга қарор қилди. Бунга яқинда бўлиб ўтган Олий даражадаги Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилиши ҳамда ўтган ойда Сиан шаҳрида “Хитой – Марказий Осиё” саммити ўтказилгани ҳам сабаб бўлди. Минтақа етакчиси сифатида қаралаётган Ўзбекистон “Хитой – Марказий Осиё” саммитида қандай фаоллик кўрсатган бўлса, Евроиттифоқ саммитида ҳам турли йўналишдаги алоқаларни ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирди. Мирзиёев саммитдаги чиқишида экстремизм, радикализм, одам савдоси ва бошқа жиноятларга қарши курашиш ҳамда чегараларни қўриқлаш соҳасида янги шериклик дастурларини ишлаб чиқиш зарурлигини урғулади.  Демак, айтиш мумкинки, чорак асрдан бери мусулмонлар устидаги таъқиб-тазйиқларнинг “булдозер”ча услубини секин-аста бўлса-да, Европанинг “хирург”ча услубига алмаштирмоқчи эканлигини билдириб қўйди. Шу мақсадда “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи: хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликнинг янги кун тартиби” мавзусида экспертлар конференциясини ўтказишни таклиф қилди. Мирзиёев ЕИ мамлакатлари етакчи олий таълим муассасалари билан шерикликни йўлга қўйиш ва қўшма таълим дастурларини жорий қилиш ниятида эканлигини маълум қилди. Бу билан ёш авлод онгини демократик мафкура асосида шакллантириш учун Ғарбдан заҳарловчи таълим дастурларини ва институтларини очишни талаб қилмоқда. Бу ҳукумат халқнинг тақдири ва Охиратини зарра қадар ўйламагани учун кофир мустамлакачи Ғарбни яқин ҳамкор ва дўст тутяпти. Ғарбнинг бузуқ демократик мафкурасини юртимизда томир отиши халқимизнинг Ислом билан чамбарчас боғлиқ бўлган маданияти ва яшаш тарзини тубдан ўзгартиради. Шу боисдан мусулмонлар демократия соясида муқаррар ҳалокатларга йўлиқмасликлари учун бу тузумдан дарҳол воз кечишлари ва Росулуллоҳ ﷺ олиб келган мукаммал Ислом низомини ҳаётга жорий қилувчи Рошид Халифаликни тиклашга бор имкониятларини сарфлашлари зарур.

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

05.06.2023й

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Сўнгги дийдор

  • МАҚОЛАЛАР

    Гўдакларнинг хавфли сиропдан ўлишига ким айбдор?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Босиб олинган Кашмирдан аламли фарёд!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 01.06.2026

    ПУТИННИНГ ХИТОЙГА ТАШРИФИ: ГЛОБАЛ ШАТРАНЖ ВА ЯНГИ ДУНЁ ОСТОНАСИДАГИ КУРАШ

  • 01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • 01.06.2026

    АРАФОТДАГИ БИРЛИКДАН – ХИЛОФОТДАГИ БИРЛИККА!

  • 01.06.2026

    АМЕРИКА ВА ЭРОН: СУЛҲМИ ЁКИ СТРАТЕГИК ЧЕКИНИШ?

  • 01.06.2026

    Солиқ тизимининг “соддалаштирилиши” ва ПФ-100 сонли фармон остидаги навбатдаги алдов

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/