Қуръон боғларига саёҳат

Қуръон боғларига саёҳат
بسم الله الرحمن الرحيم
ان النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ خَيْرُكُمْ مَنْ تَعَلَّمَ الْقُرْآنَ وَعَلَّمَهُ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Сизларнинг ичингизда яхшироғингиз, Қуръонни ўрганган ва уни ўргатганингиздир”. Бухорий ривояти.
Муқаддас китоби бўлган Қуръони Каримни бандалари учун дастур қилиб берган Аллоҳга мақтов ва ҳамдлар бўлсин. Ушбу Китоб мўъжизалиги билан Пайғамбарлиги исботланган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин.
Рукнимизнинг бу сонида Бақара сурасининг 139-140-141 оятлар тафсири иккинчи қисмини кўриб чиқишни тугатамиз.
а) Иброҳим а.с.нинг ҳам, ундан кейинги пайғамбарларнинг ҳам ким бўлганини Аллоҳнинг Ўзи жуда яхши билади. Улар яҳуд ёки насоролар эмас, фақат ҳақ динга эгилган, фақат Аллоҳга бўйсунган мусулмонлар бўлганлар.
قُلْ أَأَنتُمْ أَعْلَمُ أَمِ اللّهُ
(Айтинг (эй Муҳаммад), Уларнинг динларини сизлар яхшироқ биласизми ёки Аллоҳми?)
б) Улар ўзларининг китобларидан ҳам мазкур пайғамбарларнинг яҳуд ёки насоро бўлмаганларини жуда яхши биладилар. Лекин улар бу ҳақиқатни атайин яширадилар. Яширувчиларнинг энг золими ўз қўлида мавжуд бўлиб турган Аллоҳ нозил қилган китоблардаги барқарор гувоҳни яширган кимсадир. Шу билан улар яширувчиларнинг энг золимлари бўладилар.
وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن كَتَمَ شَهَادَةً عِندَهُ مِنَ اللّهِ
(Ўзи биладиган гувоҳликни Аллоҳдан яширган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?)
Аллоҳ оятни Ўзининг ҳеч нарсадан ғофил эмаслигини, уларнинг дилларидаги ниятларидан ҳам, гувоҳни яширишларидан ҳам, пайғамбарларга туҳмат қилишларидан ҳам ва бошқа ишларидан ҳам Огоҳлигини ҳамда уларга шу ишлари учун адолатли ва ўта қаттиқ жазо беришини билдириб қўйиш билан якунлаяпти.
تِلْكَ أُمَّةٌ قَدْ خَلَتْ لَهَا مَا كَسَبَتْ وَلَكُم مَّا كَسَبْتُمْ وَلاَ تُسْأَلُونَ عَمَّا كَانُواْ يَعْمَلُونَ
(Улар ўтиб кетган кишилардир. Уларнинг қилган амаллари ўзлари учун, сизларнинг қилган амалингиз ўзингиз учундир ва сизлар улар қилган амаллар учун масъул бўлмайсиз). Бу муборак оят таъкид учун такрорланяпти. Уни ўтган оятда тафсир қилган эдик. Ўша билан кифояланамиз.
سُبْحَانَ رَبِّكَ رَبِّ الْعِزَّةِ عَمَّا يَصِفُونَ * وَسَلَامٌ عَلَى الْمُرْسَلِينَ * وَالْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
Тафсир усулини қулайлаштириш китобидан биринчи пора иккинчи қисм тафсири ниҳоясига етди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим
01.06.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ