| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

  • Шахс камолотининг ҳақиқий мезони: моддиятми ёки тақво?

  • Менинг ҳаётим – менинг ишим!

  • НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Қуръон ёқилиши атрофидаги сиёсий ишлар

Қуръон ёқилиши атрофидаги сиёсий ишлар

By htadmin
04.02.2023
982
0
Share:

Қуръон ёқилиши атрофидаги сиёсий ишлар

بسم الله الرحمن الرحيم

21 январ куни Стокгольмдаги Туркия элчихонаси яқинида “Қаттиқ келишув” сиёсий партияси етакчиси Расмус Палудан тарафидан Қуръони Карим намойишкорона ёқилди. Ўнг қанот сиёсатчи Палудан Қуръонни ёқиш ва Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломни жамоатчилик кўз ўнгида таҳқирлаш учун расмий рухсат олганини бир кун олдин ижтимоий тармоқларда эълон қилган эди. Демократик қонунларга кўра, эътироз билдириш ҳуқуқигагина эга мусулмонлар ўз эътирозларини билдиришди. Аммо интернет тармоқларида жонли ёйинланган бу манфур жиноят ўз вақтида, 30 га яқин полициячи қўриқлови ҳамда Дания Миллий разведка бошқармасининг етти нафар фуқаро кийимидаги зобити назорати остида амалга оширилди. Шундан сўнг машҳур популист ва шоумен Ражаб Тоййиб Эрдўған Қуръон ёқилишини кескин қоралаб чиқди. Маълумки, Қуръон ёқилишидан бир ҳафта олдин Швецияда намойишчилар тарафидан Эрдўған макети бўйнидан осиб қўйилган эди. Намойишчиларнинг бу қилмиши юзасидан Туркиядан Швецияга ҳеч қандай жавоб бўлмади. Мана шу ишнинг алами ҳамда қасддан Туркия элчихонаси ёнида Қуръон ёқилгани ва бадбахт Палуданнинг “Туркияга зарба бердим” деган сўзи Эрдўған ҳукуматини кўринишда Қуръонни, аслида эса ўзининг сиёсий нуфузини мустаҳкамлаб олиши учун кескин чиқишлар қилишига имкон пайдо қилди. Амалда эса, Туркия Швецияга қарши на сиёсий-иқтисодий ва на бошқа турдаги жазо чораларини қўллади. Фақат Туркия Швециянинг НАТОга қабул қилиниши борасида аввалда қўйган ветосига содиқ қолишини урғулаш ва иккита учрашувни бекор қилиш билан чекланди. Маълумки, Швеция (Америка истагига кўра) Туркия аъзо бўлган НАТОга қўшилиш учун ариза топширган эди. Расмий Анқара Швециядан, у ерда сиёсий мақом олган курд мухолифатчилар гуруҳини террористик ташкилотлар рўйхатига киритишни ва уларни Туркияга экстрадиция қилишни талаб қилди. Мазкур талаблар бажарилмаса Швециянинг НАТОга киришига Туркия тўсиқ бўлиши айтилди. Бироқ воқега қаралса, Туркия нафақат халқаро сиёсатда, балки ички сиёсатда ҳам Америка истакларига қарши бормаслиги маълум бўлади. Биргина мисол, Туркияда узоқ йиллар жосуслик қилганликда айбланган роҳиб Крейг Брансон қатор моддалар бўйича судланганига қарамай, Вашингтон талабига кўра Туркиядан Америкага юборилган эди. Сурия масаласида ҳам Эрдўған ҳукумати Американинг сиёсий ечимини амалга ошириш учун ҳаракат қилиб келяпти. Шунинг учун айтиш мумкинки, Швециянинг НАТОга қўшилишига Туркиянинг қарши туриши ёки рози бўлиши Америка талабларига боғлиқ ишдир.

Демократияни нажот йўли деб билган адашган мусулмонлар “Эрдўған ҳукумати Қуръон ҳимоясида Швецияга сиёсий босим қиляпти” деган фикрда. Агар бу фикр тўғри бўлса, нега Туркия Палудан партиясини расман рўйхатга олган Данияга сиёсий босим қўлламаяпти? Чунки Палудан Швециядан сўнг Данияда муборак жума куни, масжид олдида, полиция ҳимояси остида Қуръонни ёқди ва ёқишда давом этишини айтди. Шунингдек, Голландия парламент биноси қаршисида ҳокимият рухсати билан “Пегида” ҳаракати етакчиси Қуръони Каримни йиртиб оёқ ости қилди. Бу ҳодисалар Швециядаги воқеадан бир неча кун ўтиб рўй берди. Шунга қарамай, Эрдўған ҳукумати Дания ва Голландияга қарши одатдаги (ожиз халққа хос) қоралаш чиқишини ҳам қилмади! Туркия ва бошқа мусулмон мамлакатлар раҳбарлари Швециядаги ҳодисани қоралашди. Уларнинг қўлида кучли армиялар ва миллионлаган мусулмонлар иродаси мавжудлигига қарамай, қўлидан бирор иш келмайдиган заиф инсонлар каби қоралаш билан кифояланишди. Бу ҳокимлар Ислом қадриятлари ҳимояси йўлида амалий қадам ташламагани куфр оламини ғурурлантириб, уларни Қуръон ва Пайғамбар алайҳиссаломни таҳқирлашга шижоатлантиряпти. Хоин раҳбарларнинг қоралаш акциясига “исломий” деб номланган ташкилотларнинг қўшилгани, улар тутган йўлни Исломнинг йўли, деб тушуниб қолишга олиб келяпти. Шубҳасиз, бундай позиция мусулмонларнинг Исломий туйғуларини сўндиради ва дини борасида бефарқ бўлишга олиб боради. Бундан ҳам даҳшатлиси, Аллоҳнинг муқаддас каломи ва Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг шаъни топталишига мусулмонларни тоқат қилишга ўргатади.

Мусулмонлар устидан татбиқ қилинаётган демократик тузум уруш, нотинчлик ва турли фожиаларни келтириб чиқарди. Оқибатда мусулмонлар бошпана излаб Европагача боришга мажбур бўлишди. Бундан ташқари, Ислом дунё бўйлаб энг тез ёйилаётган дин бўлиб турибди. Ғарбда Исломни қабул қилаётганлар сони ортиши ҳамда “юқори туғилиш кўрсаткичлари” орқали мусулмонлар сони ўсаётгани куфр давлатларини Ислом муқаддасотларига ҳужум қилишига сабаб бўляпти. Ғарб сиёсатчилари ва зиёлилари Қуръон ва Расулуллоҳ ﷺни ҳақоратлаш Ислом динига бўлган эҳтиромни заифлатишини ва бундай хунрезлик куфр демократиянинг Ислом устидан эришган ғалабаси, деб билишади. Зеро, демократиянинг олий ғояси динни давлат ва ҳаёт ишларидан буткул четлатиб, фасод эркинликларни ҳаётнинг асосий қадрияти бўлиб қолишини таъминлашдир. Ислом ҳаром қилган нарсаларни ҳалол қилувчи, фарз ҳисобланган ҳукмларни жиноят омили сановчи капиталистик тузум Қуръон ва Суннатга йўналтирилган нафрат ва адоватнинг манбасидир. Шунинг учун Аллоҳ қайтарган ишларга мусулмонлар оммасини чорлаётган ва мажбурлаётган ҳамда Аллоҳ буюрган вазифаларни адо этишга уринаётган мўмин-мусулмонларни жазолаётган ҳокимлар Қуръонни ёқувчилардан ҳам ваҳшийроқ кимсалардир. Улар ҳукм юритаётган бир дақиқа, Қуръонни ёқишдан ҳам улканроқ жиноятга тенгдир. Швецияда сўз эркинлигидан келиб чиқиб Тавротни ёқишни режалаштиришган эди. Босқинчи (Исроил) яҳудийлик дини шаънини ва яҳудийлар обрў-эътиборини ҳимоя қилиб бу ишнинг олдини олди. Агар мусулмонларнинг ҳам ўз давлати бўлганида, Қуръонга ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг шаънларига номуносиб сўз айтишни кофирлар хаёлига ҳам келтиролмас эди. Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, Қуръонни ёд олиш ва ўқиш уни муҳофаза қилмайди. Бундай ҳолатда Қуръон ўликларга ўқиладиган китоб бўлиб қолади. Ваҳоланки, Қуръон ўзининг ҳаётга татбиқи орқали бутун инсониятни зулматлардан нурли ҳаётга олиб чиқиш учун нозил бўлган. Шу боисдан мусулмонлар, балки бутун олам Қуръон ҳукмларини ҳаёт майдонида тўла татбиқ этадиган Рошид Халифаликка муҳтождир. Қуръонни ва Росулуллоҳ ﷺ суннатларини давлатнинг ва ҳаётнинг асосига айлантирувчи мана шу давлатни тиклаш мусулмонлар учун фарздир! Оқил мусулмонлар бу ишнинг нақадар жиддий масала эканлигини англашади ва бор имкониятини мана шу фарзни адо этиш учун сарф этишади.

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

04.02.2023й

TagsРасмус Палудансиёсий ишларҚуръон ёқилиши
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • ШАҲИДЛАРЯНГИЛИКЛАР

    Ўзбекистон зонасидан яна бир шаҳид чиққани хабари

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Тунис режими Халқаро Валюта Фонди қўйган шартлар туфайли тадқиқотчи докторлардан воз кечди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Араб баҳори сабоқ ва ибратдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • 08.06.2026

    ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • 08.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • 08.06.2026

    СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/