| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Закотни пул ўрнига товар шаклида берса бўладими?

      06.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Давлатдан олинган ер ва мерос ҳақидаги саволга жавоб

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • Россияда ҳалок бўлган мусулмон юртдошларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия

      11.08.2026
      0
    • Қарзга савдо қилиш ва молиялаштириш ҳақидаги саволга жавоб

      09.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради?

  • Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Моди Ўзбекистонга нега келди?

  • Президент фармони–177: давлат мулкини сотиш ортидаги сиёсат

  • Стив Дейнс Ўзбекистонда: C5+1 ортида қандай геосиёсий ҳисоб-китоб бор?

  • Ўзбекистон-Сербия стратегик шериклиги: Евроосиёда қайта қурилаётган йўллар ортида нима турибди?

  • ​Қозоғистон ва Озарбайжонда динсизлик кучаймоқдами?

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбек режими қачон ўз фуқаролари ҳимояси устида бош қотиради?

Ўзбек режими қачон ўз фуқаролари ҳимояси устида бош қотиради?

By htadmin
05.10.2025
0
Share:

Ўзбек режими қачон ўз фуқаролари ҳимояси устида бош қотиради?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Хабарларга кўра, Россия қамоқхоналарида бугунги кунда минглаб ўзбекистонлик фуқаролар сақланмоқда. Ўзбекистон ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти бошқармаси раҳбари Мунира Низомованинг маълумот беришича, уларнинг қарийб 60 фоизи гиёҳванд моддалар савдоси ёки олиб ўтиш, яна 12 фоизи жинсий зўравонлик билан боғлиқ айбловлар асосида қамалган. Низомова бундан хулоса чиқариб, аэропортларда ўзбекистонликларнинг соатлаб текширувларда ушлаб турилиши ва Россия шаҳарларида рейдларнинг кучайишини мигрантларнинг қонунларга риоя қилмагани, маҳаллий урф-одат ва қоидаларга ҳурмат билан ёндашмагани билан боғлади. Шу тариқа у амалда Россиянинг зўравонлик сиёсатини ва бу сиёсатга нисбатан ўзбек ҳукуматининг шармандали позициясини оқлаб, айбни ўз фуқароларига юклади.

Низомова келтирган рақамлар ва айбловлар ортида Путин режимининг сиёсий ўйинлари турганини жуда яхши биламиз. Россия ҳуқуқ-тартибот органлари узоқ йиллардан бери “доказательная база”ни сунъий яратиш орқали мигрантларни қамоққа ташлаб келаётгани ҳақида кўплаб мустақил манбаларнинг тадқиқотлари бор. Шу билан бирга, кўп ҳолларда полиция наркотикларни айнан ўзи ташлаб ёки махсус ёлланган аёллар орқали “зўрлаш” сценарийсини уюштириб, сохта айбларни ёпиштириш амалиёти йўлга қўйилган.

Россиянинг Украинадаги уруши бошлангач, мигрантларни қамоқдан “мобилизация” орқали фронтга олиб чиқиш жараёни авж олди. Айрим хабарларда, айнан қамоқдаги ўзбекистонликларга “жазо ўрнига фронт” таклифи берилгани айтилади. Бунинг ортидаги асосий мақсад – Россия армиясини тўлдириш учун инсон ресурсларини яратиш ва мигрантлардан сиёсий босим қуроли сифатида фойдаланишдир.

Бу каби вазиятда, Мунира Низомованинг бундай чиқиши мутлақо шармандали ва Москва манфаатларига очиқдан-очиқ хизмат қилишдир. У фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимояси билан шуғулланиш ўрнига Путин режимининг репрессив сиёсатини легаллаштириш билан овора. Аслида, Низомова мисолида Мирзиёев ҳукуматининг позицияси яққол кўриниб турибди. Ўзбек ҳукумати Россия билан муносабатларини бузмаслик учун ўз фуқароларининг ҳуқуқини ҳимоя қилишдан деярли воз кечяпти. Бу позицияни Россия қўллаб- қувватлайди ва ўз истаганини қилаверади: қамайди, урушга олиб кетади, аэропортларда соатлаб қийнайди. Масалан, куни кеча Липецк вилоятида колониядан қочиб кетган 29 ёшли ўзбекистонликнинг полиция ходимига қаршилик кўрсатганлиги учун 10 йилга қаттиқ тартибдаги колонияга ҳукм қилиниши бунга яққол мисол. Бу оддий қарор эмас, балки сиёсий қўрқитиш ва Москванинг ўз “хўжайинчилиги”ни намойиш қилишидир. Агар ўзбек режими бу “пахтакорлик” сиёсатини давом эттирса, Россия қамоқхоналари янада ўзбекистонликлар билан тўлиб-тошиши ва уларнинг тақдири уруш майдонлари билан боғланиб кетиши ҳеч гап эмас!!!

Аэропортларда соатлаб текширувда қолаётган болали аёллар, сохта айбловлар ортида узоқ йиллик жазога маҳкум этилаётган йигитларнинг тақдири тўғридан-тўғри Ўзбекистон ҳукуматининг елкасига юкланади. Чунки ўз фуқаросини ҳимоя қилмаган давлатнинг сукути, унинг жиноятга шериклиги кабидир.

Бу ҳолда, Москва мигрантлар мисолида ўзининг геосиёсий босимини яна ҳам кучайтиради ва улар Россия қўлидаги “қўрқитиш қуроли” сифатида қолаверади.

Исломда давлат – раъият(яъни халқ)нинг жони, номуси ва мулкини ҳимоя қилиш учун барпо этилади. Агар давлат бу вазифани бажармаса, у ўз вазифасидан чекинган бўлади ва давлат сифатидаги маъносини йўқотган ҳисобланади. Давлат ўз фуқароларини ташқи кучлар босими, таҳдиди ва фитналаридан муҳофаза қилиши шарт. Чунки мусулмоннинг қони дунё ва ундаги барча нарсадан қимматлидир. Агар раҳбар раъият хавфсизлигини таъминлашга лаёқатсиз бўлса ёки сусткашликка йўл қўйса, бу Аллоҳ ва Расули ﷺнинг амрига осийлик, раъият учун эса хиёнат ҳисобланади. Расулуллоҳ ﷺ дедилар:

إِنَّمَا الإِمَامُ رَاعٍ، وَهُوَ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ

“Имом (яъни халифа) бошлиқдир ва у ўз раъиятидан масъул(жавобгар)дир”. (Бухорий ва Муслим ривояти). 

Бироқ Уммат устига ўрнатилган бугунги қўғирчоқ режимлар фуқаролар хавфсизлигини таъминламайди, аксинча, уларни мустамлакачи давлатлар манфаати йўлида қурбон қилади. Ҳақиқий хавфсизлик кафолати эса, фақат Рошид Халифалик давлатида бўлади, чунки у масъулиятни тўлиқ ҳис қилган ҳолда Аллоҳнинг ҳукмлари асосида ҳаракат қилади! Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Имом (яъни Халифа) қалқондир. Унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”.

 

Иззатуллоҳ

05.10.2025й

Tagsўз фуқаролари ҳимоясиЎзбек режими
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    «ИСРОИЛ»НИНГ СУРИЯ ҚЎЗҒОЛОНИДАН ХАВФСИРАШИ

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Мағфират ва раҳмат ойи бўлган Рамазон муборак бўлсин!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Венесуэла Трампни Жанубий Америка барқарорлигига таҳдид туғдираётганликда айблади

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради?

    Сербия билан стратегик шериклик: йўллар қаерга олиб боради? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ ХАБАР: 2026 йил 7-8 сентябрь кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сербияга илк расмий ташрифини амалга оширди. Ташриф якунида ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади?

    Уйғониш нима ва инсон қандай уйғонади? 3-қисм بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Яратувчини таниш инсон ҳаётини қандай ўзгартиради? Инсон бир ҳақиқат олдига келди: у ўзини ўзи яратмаган. Унинг ҳаёти ўзига ўзи ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Моди Ўзбекистонга нега келди?

    Моди Ўзбекистонга нега келди? Ҳиндистоннинг Марказий Осиёдаги геосиёсий стратегияси بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг 2026 йил 29-30 август кунлари Ўзбекистонга ташрифини оддий дипломатик ташриф доирасидан кенгроқ ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Президент фармони–177: давлат мулкини сотиш ортидаги сиёсат

    Президент фармони–177: давлат мулкини сотиш ортидаги сиёсат بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 28 августда Ўзбекистон Президенти «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–177-сонли ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон-Сербия стратегик шериклиги: Евроосиёда қайта қурилаётган йўллар ортида нима турибди?

    Ўзбекистон-Сербия стратегик шериклиги: Евроосиёда қайта қурилаётган йўллар ортида нима турибди? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ 2026 йил 8 сентябрда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Белградга расмий сафар якунларига кўра, Ўзбекистон ва Сербия ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: