Ямандаги ўзгаришлар – Саудияда Салмон ибн Абдулазизнинг ҳокимиятни қўлга олиши
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Саволга жавоб
Ямандаги ўзгаришлар – Саудияда Салмон ибн Абдулазизнинг ҳокимиятни қўлга олиши
Савол:
Яманда ва Саудияда эътиборни тортадиган ҳодисалар юз берди. Чунки Ҳусийлар Санъо устидан ўз назоратларини ўрнатишди ва ҳукумат сўнгра жумҳурият президенти 2015 йил 22 январда истеъфо берди… 2015 йил 23 январ жума эрталаб эса Саудия подшоҳи Абдуллоҳ вафот этди ва унинг ўрнини Салмон ибн Абдулазиз эгаллади. Менинг саволим икки қисмдан иборат:
Биринчи: Ямандаги ҳодисалар ҳамон Ҳизб 2014 йил 1 октябрда чиқарган баёнотга мувофиқ тарзда кечмоқдами? Кутилаётган ечим нимадан иборат?
Иккинчи: подшоҳ Абдуллоҳдан кейин Салмон ибн Абдулазизнинг ҳокимиятни қўлга олиши Саудия сиёсатини ўзгартирадими ёки ишлар эски ҳолича қоладими?
Битта савол ўрнига иккита савол берганим учун узр сўрайман, Аллоҳ сизга яхшиликни мукофот айласин.
Жавоб:
Аввало: Ямандаги ҳодисалар:
1 – Ямандаги ҳодисаларга нисбатан айтадиган бўлсак, юз берган ҳодиса жараёнини тадаббур қилган киши унинг 2014 йил 1 октябрда берган жавобимизга тамоман мос ҳолда кечаётганини кўради… Чунки Америка Яманда ўзининг ҳаммага маълум кеккайиши билан, яъни қурол кучи ва зўравонлик билан иш юритаётган бўлса – чунки Ҳусийлар Санъони ва бошқа жойларни эгаллаб олишди, «халқ қўзғолони ва халқ комиссиялари…» деган ҳужжат билан одамларни қамоққа ташлашмоқда ва ўлдиришмоқда – инглизлар Яманда сиёсий тулкилик қилиб қуйидаги икки режа бўйича иш олиб боришмоқда: Биринчиси, Ҳодийнинг ҳисоб-китоб қилинган манёврларни қилиб ўзининг жумҳурият президенти сифатидаги ҳокимиятидан фойдаланиши, чунки Ҳусийлар уни ҳар томондан сиқувга олган сайин у уларга ваъдаларни бериб, уларни келишувлар билан умидвор қилиб алдади сўнгра бу келишувларни амалга оширишни пайсалга солди… Ҳодий шу ҳолда то ўзининг бундай иш тутишидан мақсади Ҳусийларга очилиб қолгунга қадар давом этди. Шундан кейин Ҳусийлар уни ҳар томондан қисувга олишди ва барча келишувларнинг амалга оширилишини қаттиқ талаб қилиб туриб олишди. Шунда Ҳодий истеъфо бериб уларни довдиратиб қўйди! Натижада эндигина ўрнашиб қарор топай деб турган Ҳусийлар яна беқарорлик ҳолатига тушиб қолишди… Бу биринчи режа ҳақидадир.
2 – Иккинчи режа эса собиқ президент Али Абдуллоҳ Солиҳ орқали амалга ошиши мўлжалланган, инглизлар Солиҳга ўзининг ҳам борлигини Ҳусийларга кўрсатишни буюришди, шунинг учун у уларнинг ичига кириб борди ва уларнинг «дўсти»га айланди, ҳолбуки олдин уларнинг душмани эди. У уларга ўз кучлари билан ёрдам берди, оқибатда уларга ундан ажралиш қийин бўлиб қолди. Бу иккинчи режадан мақсад шуки агар президент Ҳодийнинг Ҳусийларга тазйиқ ўтказишдаги манёврлари муваффақият келтирмайдиган бўлса Али Абдуллоҳ Солиҳ ва унинг тўдаси ҳокимиятни Ҳусийлар билан ўзаро тақсимлаб олишади, натижада инглизлар ҳам улушга, америкаликлар ҳам улушга эга бўлишади…
3 – Ямандаги воқеалар жараёни мана шудир. Чунки Британия Яман устидан илгаригидек ҳукмрон бўлиб олишга қодир бўлмай қолди ва айни вақтда Америка билан унинг малайларига ҳарбий қаршилик кўрсатишга ҳам қодир эмас. Шунинг учун Британия сиёсий тулкилик йўлига ўтди, буни ўзининг малайлари Ҳодий ва Али Солиҳ орқали амалга оширишга ҳаракат қилмоқда, бу икки малай ўзларининг ролларини пухта бажаришди:
Масалан Ҳодий ўзининг манёврлари ва вақтни чўзишида энг охиригача борди, шундан кейин истеъфо берди ва бутун мамлакат бўйлаб намойишлар кенг тус олди, оқибатда Ҳусийлар қийин аҳволга тушиб қолишди. Чунки бундан олдин Ҳусийлар тўнтариш ясаш деган номни олмасдан ўзларига қонуний тус берадиган президент қарорлари орқали ўз ҳукмронликларини ўрнатишга эришмоқчи бўлишган эди. Энди эса улар шу билан (яъни тўнтариш ясаш деган ном билан) аталадиган бўлиб қолишди, қайноқ кескин вазиятни, айниқса давлат маркази Санъодаги кескин вазиятни муолажа қилишдан қийналадиган бўлишди. Бу ҳам етмагандек президент мансаби ҳам бўшаб қолди…
Солиҳ ҳақида айтадиган бўлсак унинг Ҳусийлар билан киришиб кетгани кўзи бор ҳар бир кишига аниқ бўлиб қолди, Британия, унинг малайлари ва телеканаллари Али Солиҳни Ҳусийлар билан бирга экани ҳақидаги маълумотларни ташқарига чиқаришга ҳисса қўшди, бундан улар Ҳусийларни одамлар олдида қийин аҳволга солиб қўйиш мақсадини кўзлашди. Чунки одамлар Солиҳга қарши унинг ёмон ишлари учун қўзғолон кўтаришган эди. Ҳозир эса у ва Ҳусийлар битта паллада бўлиб қолишди, телеканаллар Ҳусийларга бу палладан ажралишни қийин қилиб қўймоқда! Бу телеканалларни, айниқса ал-Жазирани кузатган кишига бу аниқ кўриниб туради. Чунки бу телеканалдагилар ўзларининг мулоқотларида асосий урғуни Ҳусийлар коррупциячиларга қарши курашиш ҳақида гапиришадию лекин ўзлари коррупциячиларнинг энг каттаси Солиҳ билан муомалада бўлишмоқда, деган мазмундаги гапларга беришади. Сўнгра Ҳусийларнинг Солиҳ билан алоқада эканини аниқ кўрсатиб турган маълумотларни тарқатишади, бу сизиб чиққан маълумотлар ортида уларнинг тобелари туради… Масалан ал-Жазира 2015 йил 21 январда Солиҳ билан Ҳусийлар етакчиси Абдулвоҳид Абу Рас ўртасида бўлиб ўтган мулоқот ҳақидаги бир овозли тасмани эфирга узатди. Телеканалнинг айтишича бу тасмани шу каналнинг ўзи қўлга киритган эмиш! Тарихи Санъо сентябр охирида Ҳусийлар қўлига тушганидан кейин октябр охирларига бориб тақаладиган бу овозли тасма Солиҳнинг Ҳусийлар билан келишиб ҳаракат қилаётганини кўрсатиб турибди. Шунинг учун ал-Жазира ўзининг баъзи мулоқотларида Ҳусийлар ўзларининг коррупцияга қарши эканликларини айта туриб айни пайтда коррупция бошчиси Али Солиҳ билан иттифоқ тузишгани ҳақида савол ташлайди!
4 – Нима кутилаётганига келсак, иккала тарафнинг ҳар қайсисига ишни Яман устидан якка ўзи ҳукмрон бўлиб оладиган даражада ўзининг фойдасига узил-кесил ҳал қилиши қийин. Аксинча капитализм тариқати бўйича ўртача ечим бўлиши кучлироқ эҳтимолдир. Бундай ечим эса бу кризисга чек қўймайди, аксинча иккала тарафдан бири ишни ўз фойдасига ҳал қилиш имконига эга бўлгунига қадар худди жангчининг бир оз дам олишидек бўлади, холос… Шунинг учун бу кризисга фақат Халифаликкина адолат ва яхшилик билан чек қўяди, ўшанда Ислом ва мусулмонлар азиз бўлади, куфр ва кофирлар эса хор бўлади. Бу эса Аллоҳга асло қийин эмас.
5 – Мана шулар қисқача айтганда Яманда кечаётган воқеалар жараёнидир. Биз буни ўзимизнинг 2014 йил 1 октябрдаги саволга жавобдаги сиёсий қарашимизда айтган эдик. Мен сизга унда келган баъзи нарсаларни – сиз бизнинг уч ойдан кўпроқ вақт олдин чиқарган раъйимиз тўғрилигини кўришингиз учун – келтириб ўтаман:
«Британия Американинг Яман устидан ҳукмронлик қилишда салмоқли ютуқларга эришиш учун кучни ишга солишга жиддий киришганини ва Ҳусийларга Эрон орқали қурол-аслаҳа ва техникадан иборат таъсирли қуч-қудрат берилганини тушунди… Британиянинг буни тушуниши уни бунга қаршилик қилишда қуйидаги икки режа бўйлаб ҳаракат қилишга ундади: биринчи режа: Ҳодийнинг Ҳусийларнинг кучли ҳокимиятга эга бўлишларига имкон бермаслик учун ўзининг президент сифатидаги мансабидан фойдаланишга бор кучини сарфлаши. Иккинчи режа эса Али Солиҳни гўё у Ҳодий бошқарувига қаршидек Ҳусийларга шерик сифатида ўйинга киритиш. Солиҳнинг баъзи тарафдорлари ҳам халқ бош конгресси (Яманнинг собиқ президенти партияси) байроғини кўтариб чиқишиб Ҳусийларга қўшилишди. Британия элчисига собиқ президент Али Абдуллоҳ Солиҳ билан боғланиб турасизми, деган савол берилганида элчи: «Менинг Али Абдуллоҳ Солиҳ билан бевосита алоқам йўқ, лекин мен халқ бош конгресси партияси билан, жумладан бу партияга яқин тарафлар билан боғланиб тураман» деб жавоб берди (Шарқул Авсат 2014 йил 27 сентябр). Бундан тушуниладики, Британия ўзининг малайи Али Солиҳга ҳам Ҳусийлар билан ҳамкорлик қилишни секингина уқтирган. Чунки британия элчиси ўзининг Али Солиҳ партияси билан боғланиб туришини тан олди. Али Солиҳ эса бу партияни идора қилади, унга ўз ҳукмини ўтказади, бу партияда унга рақиб бўладиган ва унга қарши чиқадиган кимса йўқ… Солиҳни Ҳусийлар билан ҳамкорлик қилишга ташлаш учун Британия томонидан кўрилган чоралар мана шулардир. Ҳатто Ҳодий Америка ва унинг тўдасининг ҳокимиятга келишига йўл қўймасликда ўзининг президент сифатидаги мансабидан фойдалана олмаган тақдирда ҳам Али Солиҳ Ҳусийлар билан кучли шерик бўлади ва оқибатда инглизларнинг Ямандаги нуфузи сақланиб қолаверади. Айниқса Ҳусийлар ўзларини Яманнинг якка ҳокимлари қилиб қўядиган халқ қўллаб-қувватловига эга бўлишмагани учун шундай бўлади…» тамом.
Шундан кейин биз бўлаётган воқеа муқаддималарини, унинг натижаларини ва тўғри ечимни тасвирлаган жавобни қуйидагиларни айтиб хотималаган эдик:
в) Бу Яманда кутилаётган ечим Америка билан Британия ўртасидаги капиталистлар тариқати бўйича ўртача (муросасоз) ечим бўлишини англатади. Демак ҳокимият шу тарафлар ўртасида шериклик бўлади… Одатда капиталистларда ўртача ечим узоқ давом этмайди, у худди урушаётган жангчининг дам олишига ўхшайди. Шунинг учун бу ечим то Америка ёки Британия бу мавзуни ўз фойдасига ҳал қилишга қодир бўла олгунга қадар давом этади. Яъни Ямандаги ҳодисалар гоҳ тинчиб, гоҳида эса шиддатли тус олиб, ўзгариб давом этаверади. Бу икки курашаётган томоннинг сиёсий ва ҳарбий кучлар мувозанатига қараб бўлади.
г) Юқорида айтилганларга биноан хулоса қилиш мумкинки, Ямандаги ишлар узил-кесил барқарорлашмай кескинлашиб бораверади. Улар фақат қуйидаги икки ҳолатдагина узил-кесил барқарорлашиши мумкин: биринчиси, Америка ёки Британия ишларни ўз фойдасига узил-кесил ҳал қила олса ва ана шундан кейин Яманда кучли ҳукмрон нуфузга эга бўла олса. Бу эса ҳозиргина баён қилганимиздек осон иш эмас. Иккинчиси эса, Аллоҳ бу Умматни Халифалик билан икром қилса. Чунки Халифалик мустамлакачи кофирлар нуфузини янчиб йўқ қилиб ташлайди, уларни юртларимиздан таг-томири билан суғуриб ташлайди, уларнинг бандалар ўртасидаги ёвузликларига ва зўравонликларига барҳам беради. Натижада куфр ва унинг аҳли хор, Ислом ва унинг аҳли эса азиз бўлади ҳамда мўминлар Аллоҳ нусрати сабабли шоду хурсанд бўлурлар.
وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ* بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ
«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур» [Рум 4-5]
Шунинг учун имон ва ҳикмат аҳли бўлган Яман аҳлига лойиқ бўлган иш мана шу ишни амалга ошириб, дунёю охиратда зафар қозонишларидир. Зеро Аллоҳ солиҳларни дўст тутгай» тамом.
Шундай қилиб демак ишлар жараёни ҳамон биз ўзимизнинг 2014 йил 1 октябрдаги таҳлилимизда баён қилган тарзда кетмоқда.
Иккинчи: Саудиядаги ҳодисалар:
Энди Саудиядаги воқеалар жараёнига келсак, уни тушуниш учун қуйидаги саволларга жавоб олиш лозим: бу жараён Абдуллоҳ ўзининг Британия ва Америка билан бўлган алоқаларида асосланган олдинги режанинг ўзи бўйича кетяптими ёки ўзгардими? Янги подшоҳ Салмоннинг сиёсий вазияти нимадан иборат? Бу жараённи тушуниш учун қуйидаги ишларни айтиб ўтиш зарур:
1 – Саудлар оиласи амирларига Америка ва Британия нуфузи қоришиб кетган, шунинг учун саудлар бошқарувига амалий таъсир шу икки тараф тобеларининг қанчалик кучга эга эканликларига қараб бўлади ва ана шундан кейин Саудия алоқалари британча ёки америкача тус олади.
2 – Бу алоқаларни кузатилса Америка нуфузи мудофаа вазирлигида ғолиб эканлиги аён бўлади, энг камида ҳижрий 1382 йилдан бери шундай бўлиб келяпти, ўша даврда вазир Султон ибн Абдулазиз эди, унинг Америка одамларидан бири эканлиги маълум. Вазирликдаги бу сиёсий вазият Салмон ибн Абдулазиз ҳижрий 1432 йил 9 муҳаррамда мудофаа вазири бўлган пайтда ҳам давом этди. Ҳижрий 1436 йил 3 робиус-сонийдан эътиборан эса унинг ўрнини ўғли Муҳаммад ибн Салмон ибн Абдулазиз эгаллади, Салмон ибн Абдулазиз эса бу пайтга келиб Саудия подшоҳи бўлиб қолди.
3 – Инглизлар нуфузи эса миллий гвардия вазирлигида ғолибдир, лоақал ҳижрий 1382 йилдан бери шундай бўлиб келяпти, ўша даврда миллий гвардия бошлиғи собиқ подшоҳ Абдуллоҳ ибн Абдулазиз эди, бу ҳол ҳижрий 1431 йилгача давом этди, ундан кейин ҳижрий 1431 йилда унинг ўрнини ўғли Мутъиб ибн Абдуллоҳ ибн Абдулазиз эгаллади, у ҳижрий 1434 йилгача миллий гвардия бошлиғи бўлиб турди, бу даврга келиб миллий гвардия муассасаси бир алоҳида вазирликка айланди ва Мутъиб ҳозиргача миллий гвардия вазирлигида бир вазир бўлиб келяпти.
4 – Бу оиладаги ким подшоҳ бўлиши ҳақидаги тартибот бўйича подшоҳнинг битта муассасанинг айнан ўзидан бўлиши шарт эмас, шунинг учун подшоҳ ёки валиаҳд мудофаа вазирлигидан ёки миллий гвардиядан ёки бошқа томондан бўлиши мумкин… Охирги ўн йилликларда ҳокимиятга таъсир ўтказувчи кимса ана шу икки муассаса томонидан келиши маълум бўлиб қолди, аммо икковидан бошқасидан бўлса таъсири камроқ бўлади…
5 – Собиқ подшоҳ Абдуллоҳ миллий гвардия муассасасидан эди, шунинг учун инглизлар нуфузи Саудияда устун эди, шу билан бирга Американи рози қилиш услублари ҳам ишга солиниб турарди. Шунинг учун Америка билан алоқалар гоҳ кескинлашиб, гоҳ юмшаб турарди. Лекин умумий сиёсат британча тусда бўларди, шу билан бирга Америка билан «қайноқ» қаршиликка киришилмас эди, аксинча айтиб ўтганимиздек британча тариқатдаги рози қилиш услублари билан иш тутилар эди, британча тариқатнинг эса ичи бошқа, таши бошқадир…
6 – Аммо ҳозирги подшоҳ мудофаа вазирлигидандир, шунинг учун демак унинг даврида Америка нуфузининг ғолиб бўлиши кутилади, подшоҳ Абдуллоҳ буни тушунарди, шу сабабли у Саудияда бир янги анъанани ўйлаб топган эди, бу анъана подшоҳнинг нафақат валиаҳдни балки валиаҳд ўринбосарини ҳам тайинлашидир. Чунки Абдуллоҳ Салмон ибн Абдулазизнинг Америка билан бирга юришини яхши билар эди. Шу боис Абдуллоҳ Салмоннинг олдинги урф бўйича – олдинги урф бўйича подшоҳ ўз валиаҳдини ўзи тайинлар эди – ўз валиаҳдини ўзи тайинламаслиги учун ўзининг валиаҳди ўринбосарини ҳам ўзи тайинлади. Бу билан у янги подшоҳ билан унинг валиаҳдини Америка одамларининг биридан тайинлаши ўртасини кесиб қўйди. Шунинг учун демак собиқ подшоҳ Абдуллоҳ валиаҳд ўринбосарини ҳам олдиндан тайинлаб қўйган, чунки у биз ҳозиргина айтиб ўтган ғаразга кўра Муқринни Салмон ибн Абдулазизнинг валиаҳди этиб тайинлаб қўйган.
7 – Муқриннинг инглизлар билан алоқада эканлиги маълум. Чунки у Британияда ўқиган. У Британиядаги машҳур Кронвел мактабини битирган. Собиқ подшоҳ Абдуллоҳ унга ишонибгина қолмасдан балки у унинг яқинларидан бири эди. Собиқ подшоҳнинг валиаҳд ўринбосарини ҳам тайинлаб қўйишни ўйлаб топишдан мақсади Салмон ибн Абдулазиздан кейин Америка силсиласи давом этишини узиб қўйиш эди. Подшоҳ Абдуллоҳ бу тайинлашни валиаҳд ўринбосарини олиб ташлашни ман қиладиган фармонни чиқариб маҳкамлаб қўйди!
8 – Юқорида айтилганларга биноан ҳозирги сиёсий воқелик қуйидагичадир:
а) Янги подшоҳ Америкага яқин бўлса, унинг валиаҳди инглизларга яқиндир.
б) Бу эса Америка нуфузи ғолиб бўлишини ва Британия нуфузи у билан қайсидир даражагача низолашишини англатади.
в) Бунинг натижасида Америка билан Саудия ўртасида кескинлик камаяди, бу эса нефт нархларининг пасайиши давом этишига чек қўйишда таъсир этиши мумкин, чунки собиқ подшоҳ ва унинг ортида турган инглизлар нефт нархларини пастлатиш орқали Американинг сланец нефтдан олинадиган нефтдан фойдаланишини барбод қилишмоқчи эди, чунки сланец нефтдан олинадиган нефтга кетадиган сарф-харажат бир баррелига қарийб 70 долларни ташкил қилади, шунинг учун у фойда келтирмайдиган бўлиб қолади, табиий нефтга кетадиган сарф-харажат эса бир баррелига 7 долларга яқинни ташкил қилади. Буни биз 2015 йил 7 январда берган жавобимизда батафсил баён қилган эдик.
9 – Хотимада шуни айтамизки, Ислом ва мусулмонлар душмани бўлган куфр давлатларининг мусулмонлар қибласи ва Росулуллоҳ САВга ваҳийюл амин тушган жой бўлмиш диёрда, дорул ҳижрат ва илк Исломий давлат қароргоҳини ўз ичига олган диёрда нуфузга эга бўлиши қалбни албатта жароҳатлайди! Лекин Исломнинг шундай бир эр кишилари борки, улар тунни кунга улаб Аллоҳ изни билан сидқидилдан ва ихлос билан Ислом давлатини, рошид Халифаликни қайта тиклашга ҳаракат қилмоқдалар. Халифалик Кучли, Азиз Зотнинг изни билан албатта бўлади. Ўша кунда мўминлар Аллоҳ нусрати сабабли шод бўлурлар, мустамлакачи кофирлар эса ўз уяларига – агар уялари қолса – қочиб қолишади.
5 робиус-соний 1436ҳ
25 январ 2015м
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми