Яманга хавф солаётган учлик: Уруш, кучайиб бораётган очлик ва ўлимга олиб борувчи касалликлар

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Роя газетаси:
Яманга хавф солаётган учлик: Уруш, кучайиб бораётган очлик ва ўлимга олиб борувчи касалликлар
Яманда уч йилдан кўпроқ вақтдан бери уруш тўхтамаяпти. Бу уруш маҳаллий ва регионал кучлар ўртасида бўлмоқда ҳамда ундан Англия-Америка мустамлакачилари нуфуз ва бойлик устида бораётган курашида фойдаланишмоқда. Уруш тўхташ ўрнига кундан-кун авж олмоқда. Шабва муҳофазасида уруш алангаси кучайди. Чунки, жанубда Британия томонидан қўллаб-қувватланган давлатдан, яъни Амирликлардан ёрдам олаётган кучлар у ердан Ҳусийларни чиқариб юборди. Сўнг уруш Байзо ва Соҳилда кўтарилиб, Хавхо округидаги Ҳадида вилоятигача етиб борди. Шундан кейин қисқа вақт ичида куч билан Ҳадида портига яқинлашиб келаётган эди. Аммо Америка босимидан сўнг, хусусан Саудия учоқлари ҳужумидан сўнг уруш бироз секинлашди.
Жавф вилоятидаги урушда ҳам Ҳусийларнинг қуролли гуруҳлари у ердан чиқариб юборилишига оз қолди. Буқаъ округидаги Саудиядан ёрдам олаётган қаршилик ҳаракати Саъда вилоятида илдамлаб, муҳим аҳамиятга эга тоғ тизмасини қўлга киритишди. Бу минтақада қаршилик ҳаракатининг бўлиши Саудия чегараларини қўриқлаш, Ҳусийларни кучайтириш ва уларнинг Эрон билан алоқасини узиб, бевосита Саудия билан боғланишини таъминлаш учундир. Ана ўшанда улар билан музокаралар ўтказилиши ва Саудия уларнинг ҳукуматга келишини тан олиши ва улардан инқилобчилар деган тамғани олиб ташлаши мумкин. Шунингдек, Саудия уларнинг давлатларини тан олиши ва Ҳодий қанотини шунга мажбурлаши ва улар билан ҳамкорлик қилиши мумкин. Саудия учоқлари Ҳусийларнинг пойтахт Санъо ғарбидаги Истиқбол ҳарбий лагери каби айрим таянч пунктларига ҳужум қилиши, шунингдек Санъо шарқидаги Наҳмда устунликка эришаётган қаршилик ҳаракатига зарба бериши ҳамда Америка қизил чизиқ деб атаётган Ҳадида порти яқинидаги соҳилда устунликка эришаётган қаршилик ҳаракатига зарба бериши юқоридагиларни тасдиқламоқда.
Бу вайрон қилувчи уруш аслида Америка ва Британия ўртасидаги урушдир. Бу икки давлат умуман олганда Ислом ва мусулмонларга ва хусусан Яман аҳлига душман давлатлардир. Бу икки давлатнинг ҳар бири ўз қўғирчоқ қуролларига эга. Саудия, Эрон ва унинг қуролли гуруҳлари ҳамда жанубдаги ҳаракатлар Америка қуроли бўлса, Араб амирликлари, Қатар, Ҳодий, Солиҳ Британия қуролидир. Солиҳ ўлдирилгандан кейин Британия Ямандаги нуфузининг тўртдан биридан айрилди.
Ушбу вайрон қилувчи мустамлакачилик уруши тоқат қилиб бўлмайдиган даражада жирканчлидир. Чунки у туфайли беҳуда жанг майдонларида, бошқаларнинг дунёси эвазига динини сотган малай, арзимас ва ёлланган етакчилар қўл остида минглаб мусулмонлар қони тўкилди. Улар Росулуллоҳ ﷺнинг:
«كُلُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ حَرَامٌ دَمُهُ وَمَالُهُ وَعِرْضُهُ»
«Мусулмоннинг мусулмонга қони, моли ва номуси ҳаромдир» деган ҳадисларини на эшитишди ва на кўришди.
Яман аҳли бу урушдан тасаввур қилиб бўлмас улкан зарар кўрди. Чунки унда ўн минглаб кишилар қони тўкилди, уйлари вайрон қилинди ва юртларидан қувғин қилиниб иш ўринларини йўқотишди. Қувғинга учраганларнинг кўпчилиги бошпанасизликдан ва маошлар берилмаётган бир пайтда пул топа олмасликдан азият чекмоқда. Бир йилдан кўпроқ вақтдан бери (коммунал) хизматлар тўхтаган, одамлар орасида касалликлар тарқалиши, ишсизлик, оммавий кўчишлар ва вайронагарчилик кучайган. Шунингдек маҳаллий валюта долларга нисбатан урушдан олдинги баҳосидан икки баробар кўтарилиб кетди.
Бу уруш Яман аҳлига очлик ва ўлимга олиб борувчи касалликлар каби фалокатларни олиб келди. Натижада қўрқинчли учлик (уруш, кучайиб бораётган очлик ва ўлимга олиб борувчи касалликлар) пайдо бўлди. Ҳусийлар ёнини олаётган ва қаршилик акс-садоларини вужудга келтирган БМТ 2017 йил 8 ноябрда Саудия давлати Яманни қамал қилишни тўхтатмаса, бу юртда катта очарчилик бошланади ва бу миллионлаган одамлар қурбон бўлишига олиб келади, дея олдиндан огоҳлантирди. Хавфсизлик кенгаши эса инсонпарварлик ёрдами етказиб берилиши учун ушбу юртдаги порт ва аэропортларни сақлаб қолишга даъват этди. Саудия давлати Ҳусийлар баллистик ракета отиши ортидан ҳаво йўлларини тўсиб қўйди. БМТ ва Америка шу каби ноқулай вазиятларни ўзи пайдо қилиб, ортидан Яман аҳлига ёлғон кўз ёшларини тўкмоқда. Очарчилик Яман аҳлига шу урушлар ҳамда Ҳусийларнинг Усмоний Халифаликдан мустақил бўлган имомлар бошқарувидан мерос қилиб қолган сиёсати туфайли қулоч ёйди. Бу сиёсат бутун Яман аҳлига етадиган бойликлар қўлларида бўла туриб, уларни ўзларига бўйсундириш, тиз чўктириш ва хўрлаш учун қасддан Яман аҳлини оч қўйишда ўз аксини топмоқда.
Яман аҳли икки ўт орасида қолди; бири уруш бўлса, иккинчиси шу урушдан келиб чиққан гуманитар фалокат ҳамда Америка ва Британия каби мустамлакачи давлатлар малайлари амалга ошираётган муваффақиятсиз сиёсатлардир. Чунки Яман аҳли мусибати кучайса кучайдики енгиллашмади. Ўз юртларининг қаерига борсалар уларни очлик кутмоқда, ўлимга олиб борувчи касалликлар юқмоқда, қимматчилик авж олган, нархлар кўтарилган, энергия манбаси етишмайди, электр энергияси йўқ, хизмат кўрсатиш тубанлашган, саломатликни сақлаш изидан чиқиб қулашга яқин қолган, вабо, ич кетиш ва юқумли касалликлар тарқалган. БМТ ҳисоботига кўра холера касаллиги Яманнинг минглаб аҳолисини ёстиғини қуритган. Айни пайтда БМТ Ҳусийларни қурол-аслаҳа ва кўпчилик ҳақдорларга етиб бормаётган озиқ- овқат билан таъминлаган.
Афсуски, Яман аҳли бундай ташкилотлардан яхшиликни умид қилмоқда. Бу ташкилотлар уларга табассум қилиб, сўнг уларни ўлдирадиган ва мусибатига сабаб бўладиган қуролларни ноқонуний йўллар билан етказиб бериш орқали уларнинг ортидан пичоқ урмоқда.
Ўзаро бир-бирлари билан урушаётганлар ва уларнинг хўжайинларидан яхшилик умид қилиб бўлмайди. Қандай қилиб бизни пистирмада пойлаб турган кофир душмандан муаммоларимиз ечимини умид қиламиз? Ахир бу урушларда ундан вакил бўлиб қатнашаётган малайлар орқали бизни ушбу ноқулай аҳволга солиб қўйган ўша кофир душман-ку. Бу урушларда қурбон бўлаётганлар мусулмонлар-ку. Шунинг учун Яман аҳли сиёсий онг билан ҳимояланишлари вожиб. Чунки сиёсий онг уларни мустамлакачи давлатлар ва уларнинг малайлари режаларига тушиб қолишдан сақлайди. Шунингдек, уларни динлари буюрган ва Роббилари рози бўладиган тўғри йўлга йўналтиради. Ушбу тўғри йўналиш Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари билан бирга Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни тиклаш учун жиддий фаолият қилишдир. Чунки мана шу йўналишгина уларни ва барча мусулмонларни бугунги ноқулай аҳволдан халос этади, душманларидан қутқаради ҳамда барча муаммо ва инқирозлардан чиқаради.
﴿وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْماً لِقَوْمٍ يُوْقِنُونَ﴾
«Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!» [Моида 50]
Роя газетасининг 2018 йил 17 январ чоршанба кунги 165-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб