ЁЛЛАНУВЧИНИНГ ҚИЛАДИГАН ИШИ
بسم الله الرحمن الرحيم
ЁЛЛАНУВЧИНИНГ ҚИЛАДИГАН ИШИ
Ишчи ҳақини белгилаш
(давоми)
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الْآخِرَةَ وَلَا تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِن كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَلَا تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الْأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас. (Қасос:77)
Аввалги мақоламизда таъкидлаб ўтганимиздек, иш ҳақи миқдорини белгилаш ёлловчининг эмас, балки мутахассисларнинг ишчи меҳнати келтирадиган манфаатни баҳолашларига боғлиқ бўлади. Чунки улар битта ҳолатга эмас, балки умумий шаклда ишчи келтирадиган манфаат мажмуи (йиғиндиси)га эътибор берадилар. Шунинг учун иш ҳақини белгилаш товар нархига эмас, балки мутахассислар фикрига боғлиқдир. Иш ҳақини нотўғри белгилаш тўғрисида ҳам қисқача гаплашиб ўтдик, бугунги мавзуимизда эса бу ҳақида чуқур киришишга ҳаракат қиламиз.
Бугунги киришадиган мавзуимиз айни воқелигимизда мавжуд. Ва ҳатто воқелигимизда, афсуски, айнан мана шундай, десак ҳам хато бўлмайди. Ишчи ёлловчи ёллаётган ишчисига иш ҳақини қандай белгилашни ёки ёлланган ишчи ҳам ўзига иш ҳақи қандай белгиланиши кераклигини билмайди. Бунинг оқибатида кўплаб муаммолар келиб чиқади ва ёлловчи билан ёлланувчи ўртасида келишмовчилик вужудга келади, натижада ҳатто уларнинг бири зулм кўриши, яъни мазлум бўлиб қолиши кузатилади. Шунинг учун бугунги мавзуимизда жамиятимизда оммалашиб кетган ишчининг иш ҳақини савдодаги нархларга қараб белгилаш ва савдода маҳсулот ишлаб чиқарилишида иштирок этган ишчига иш ҳақи сифатида сарфланган ҳаражатдан келиб чиқиб нарх қўйиш тўғрисидаги фикрларимизни билдириб ўтамиз.
Ижара (ёллаш)нинг савдога ва савдонинг ижарага асосланиши зарур моллар нархларининг ишчининг иш ҳақига ҳукм ўтказишига олиб келади.
Ишчи ёллашдаги иш ҳақини савдодаги маҳсулотлар нархига қараб белгиланиши ва савдодаги маҳсулот нархлари ёлланувчининг иш ҳақига асосланиб шаклланиши тўғри эмас. Ваҳоланки, зарур моллар (озиқ овқат, кийим кечак, уй жой) нархлари унинг иш ҳақига эмас, балки эҳтиёжига кифоя қиладиган нарсаларга ҳукм ўтказиши керак. Чунки аслида савдодаги нархлар ишчининг иш ҳақига эмас, балки ишчи таъминланиши керак бўлган зарурий маҳсулотларнинг умумий қийматига таъсир кўрасатиши керак, холос. Яъни иш ҳақи маҳсулотлар нархига қараб белгиланмайди, зарурий маҳсулотларнинг умумий қиймати эса, ўз-ўзидан савдодаги маҳсулотлар нархларидан шаклланади.
Мисол учун ишчи ёллашда оиласига бир ойда қанча миқдорда сарф-харажат қилинишига қараб ишчига иш ҳақи белгилаш хато, чунки иш ҳақи унинг зарурий маҳсулотлар билан таъминланишига қараб эмас, унинг ёлловчига келтирган манфаатига қараб белгиланиши керак эди. Яъни зарур моллар нархи ёлланувчининг шу нарсалар билан таъминланишига боғлиқ, иш ҳақига эмас. Шунинг учун, агар зарур моллар нархлари ишчининг иш ҳақига ҳукм ўтказадиган бўлиб қолса, бу нарса ишчининг эҳтиёжига кифоя қиладиган нарсалар билан таъминлашни ёлловчининг зиммасига юклаб қўяди. Ваҳоланки, ҳар бир инсонни эҳтиёжига кифоя қиладиган нарсалар билан таъминлаш шу инсон ишларини бошқаришнинг бир қисми бўлиб, уни таъминлаш ёлловчининг эмас, давлатнинг вазифасидир.
Ишчини эҳтиёжга кифоя қиладиган нарсалар билан таъминлашни унинг маҳсулот ишлаб чиқаришига боғлиқ қилиб қўйиш ҳам мутлақо жоиз бўлмайди. Бундай ҳолат кўпроқ ишбай усулида иш ҳақи белгилаш жараёнида кўзга ташланади. Мисол учун ҳисоблаб кўрилса, бир ойлик зарурий эҳтиёж қондирилиши учун 200 минг сўм сарфланади, деб билинса, ҳар бир маҳсулот учун 1000 сўм нарх белгиланяпти ва ишчи бир ойда 200 та маҳсулот ишлаб чиқариши зарур бўлиб қолмоқда. Чунки унинг бир ойлик зарурий эҳтиёжи учун 200 минг сўм зарур, бунинг учун эса у бир ойда донаси 1000 сўмдан бўлган 200 дона маҳсулот ишлаб чиқариши керак. Бу эса тўғри эмас. Чунки гоҳида ишчи заиф бўлиши, натижада эҳтиёжига кифоя қилмайдиган даражада оз маҳсулот ишлаб чиқариши мумкин. Яъни у ишлаб чиқарган маҳсулот нархи эҳтиёжи учун зарур моллар нархидан кам бўлиши мумкин, бу эса унинг баъзи эҳтиёжлари қондирилмаслигига олиб келади. Шунинг учун агар унинг иш ҳақини у ишлаб чиқарган маҳсулотга ёки у муҳтож бўлган зарур молларга боғлиқ қилиб қўйилса тинч, хотиржам яшашдан маҳрум бўлади. Бу эса йўл қўйиб бўлмайдиган ишдир. Чунки давлат фуқароси бўлган ҳар бир инсонга яшаш ҳуқуқи тўла таъминланиши лозим. Кўп ёки оз маҳсулот ишлаб чиқаришидан, маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъий назар, ҳар бир инсонга бу ҳуқуқ тўла таъминланиши керак.
Демак, ишчининг иш ҳақи у келтирадиган манфаат қийматига қараб белгиланади. Бу қиймат унинг эҳтиёжларини қоплайдими ёки йўқми, бунинг фарқи йўқ. Шунга кўра ишчининг иш ҳақини у ишлаб чиқарадиган товарлар нархи билан ёки у муҳтож бўлган зарур моллар нархи билан белгилаш хатодир. Демак, ижара (ёллаш)ни савдога ва савдони ижарага асослаш ҳам хато, шунинг учун уларни бир-бирига асослаш жоиз бўлмайди.
Савдода маҳсулот нархларини ишчининг иш ҳақига асосланиб шакллантириш тўғрисида кейинги мақоламизда суҳбатлашамиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
03.09.2018й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми