ЁЛЛАНУВЧИНИНГ ҚИЛАДИГАН ИШИ

بسم الله الرحمن الرحيم
ЁЛЛАНУВЧИНИНГ ҚИЛАДИГАН ИШИ
Товар қийматини белгилаш
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الْآخِرَةَ وَلَا تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِن كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَلَا تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الْأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас. (Қасос:77)
Биз аввалги мақолаларимизда кўриб ўтган ишчининг иш ҳақини белгилаш мавзусидан шу нарса аён бўлдики, бу масалага капиталистлар ҳам коммунистлар ҳам ўзларининг бузуқ асосларидан нотўғри ёндашиб, хилма хил ва инсон фитратига мос келмайдиган ечимларни берганлари холда жуда қаттиқ ихтилоф қилганлар. Ишчининг иш ҳақини белгилашда капиталистлар билан коммунистлар ўртасидаги бу ихтилоф сабаби уларнинг товар қиймати маъносини аниқлашдаги, яъни товар қийматини белгилашдаги ихтилофларига бориб тақалади.
Жумладан, капиталистларнинг бу хусусидаги фикрларини кўриб чиқсак. Масалан, баъзи капиталистлар қийматга таъриф бериб “у (яъни қиймат) товар ишлаб чиқаришга кетган вақт, меҳнат ва хом-ашёдир. Мисол учун паровознинг қиймати велосипедникидан юқоридир”, дейишади. Бу қиймат уларнинг наздида шу товарнинг камёблигига қараб белгиланади. Бошқалари эса: “нарсанинг қиймати у келтирадиган манфаатга, яъни эҳтиёжларни қондира олиш қувватига боғлиқ”, дейишади. Бошқа баъзилари эса: “ҳар қандай товарнинг қиймати уни ишлаб чиқаришда сарфланган меҳнат миқдорига боғлиқ, унга ишлаб чиқариш процессида ишлатиладиган асбоб-ускуна ва иш қуролларини ишлаб чиқаришда сарфланган меҳнат миқдори ҳам қўшилади”. Бироқ, янги назария, яъни «ниҳойилик назарияси» деб аталувчи назария қийматга ҳам маҳсулот ишлаб чиқарувчи, ҳам истеъмолчи томонидан, яъни таклиф ва талаб томонидан ёндашиб қарайди. Демак, қиймат талабга ҳам, таклифга ҳам боғлиқ бўлади. Масалан, сўнгги чегарадаги (ниҳойи) манфаат талабга ўз ҳукмини ўтказади, яъни у нарсанинг эҳтиёжни қондиришдаги қувватининг ниҳояси бўлиб, ундан кейин қондириш кучи камаяди ёки зарарга айланади. Сўнгги чегарасига етган ишлаб чиқариш харажатлари эса таклифга ўз ҳукмини ўтказади, яъни у товар ишлаб чиқаришда сарфланган меҳнат миқдорининг ниҳояси бўлиб, ишлаб чиқаришга бундан ортиқ сарфланса банкрот (зарар) бўлиб қолади. Мана шу икки кўриниш ўртасида мувозанат ҳосил бўладиган нуқтада қиймат ўзгаради.
Энди коммунистлар наздида қийматнинг нима эканлигига келсак, Карл Маркс “қийматнинг бирдан-бир, ягона манбаи товар ишлаб чиқаришда сарфланган меҳнатдир. Капиталист ишчининг кучини меҳнат қилишга қодир ҳолда яшаши учун зарур бўлган миқдордан ошмайдиган иш ҳақи эвазига сотиб олади, сўнгра бу кучни қиймати ишчига тўлайдиган иш ҳақидан кўп баробар юқори турадиган товарларни ишлаб чиқаришда эксплуатация қилади”, деди. Маркс ишчи ишлаб чиқарадиган маҳсулот билан унга тўланадиган иш ҳақи ўртасидаги бу фарққа “қўшимча қиймат”, деб ном берди ва бу “қўшимча қиймат” мулкдорлар ва капиталистларнинг “рента”, “даромад” ва “капитал фойдаси” деган номлар билан ишчилар ҳақидан уриб қолишларидан иборат эканлигини таъкидлади. Маркс табиийки бу номлар (яъни рента, даромад ва фойда)ларнинг қонунийлигини тан олмаган эди.
Бу капиталистлар ва коммунистларнинг товар қийматини белгилаш борасидаги ихтилофлари эди. Кейинги мавзуимизда уларнинг даъволарини асоссиз, нотўғри эканлигини исботлаган холда товар қийматини белгилашни энг тўғри асосини далиллар билан кўрсатиб ўтамиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
09.11.2018



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ