Жазоир билан Тунис ўртасидаги нопок муносабатлар таранглиги

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Жазоир билан Тунис ўртасидаги нопок муносабатлар таранглиги
Тунис режими жазоирлик биродарларимизга Тунисга кирувчи ҳар бир машина учун уч динордан ўтиш солиғи жорий қилди. Жазоирдаги аҳлимизнинг узоқ вақт бир неча бор норозилик намойишлари қилишига ва бутун Тунис аҳлимизнинг норозилигига қарамай, Тунис режими кўрган чора, айтишга тил бормайдиган, ҳатто биродар биродарига эп кўрмайдиган хор ва шармандали шаклда бўлди. Айниқса, ўнлаб йиллардан бери Араб Мағриби ҳукмдорларининг ўзаро иттифоқ, бирлик, бозор ҳамкорлиги, визаларни бекор қилиш… каби ваъдаларига қиёслайдиган бўлсак, бу чора батамом шармандали чора бўлди!!
Тунисдаги Жазоир элчиси оғзидан чиққан «Тунисда Жазоир билан бўлган ҳужжатларни саситиб-бузаётган ва ўз манфаати йўлида фойдаланаётган бир нуфузли доира бор», деган гап (табиийки, малай доирани айтяпти), аҳволни баттар чигаллаштирди. Ўртадаги тарангликни баттар кучайтираётган нарсалардан яна бири, Жазоир элчисининг Тунисдаги катталар билан, жумладан, президент билан кўришишига қўйилган тўсиқлар бўлди. Жазоирнинг қасдма-қасдга қилган муомаласи эса дард устига чипқон бўлди, яъни у ҳам Тунисдан Жазоирга кирувчиларга божхона солиғини жорий қилди. Натижада, бу ҳукмдорларнинг нақадар разил ва мунофиқлиги жамоатчиликка яққол маълум бўлди.
Бу ҳукмдорлар бизни қандай бадбўй ботқоққа ботиришди, бизга қарши қандай жиноятлар қўллашяпти?!
Тунисдаги раҳбарлар юртдаги улкан бойликлардан ажнабийлар фойдасига мунтазам ва кенг кўламда воз кечишяпти ҳамда «Петрофак» юлғинчи ширкатнинг дўстлигини қозонишга уринишмоқда. Ваҳоланки, тергов комиссияси қароридан сўнг бу ширкатнинг Тунисдан чиқиб кетиши талаб этилган эди. Кейин эса, Жазоирдаги биродарларимиздан 30 динордан ундиришга тама қилишяпти!
Жазоир! Жазоир қандай юртлигини биласизми?! Наҳотки, бу юрт ичкарисида кетаётган қанотлар ўртасидаги яширинча тил бириктирувларни бас қилиш вақти келмаган бўлса, ахир, бу хорижий тил бириктирувга йўл очмоқдаку?! Наҳотки, Жазоир учун бундай қилмишларни бас қилиб, қатъиятли-доно бўлиб, минтақага етакчилик қилиш вақти келмаган бўлса, ҳатто бу юрт Аллоҳ ва Росули рози бўладиган лойиҳага киришиш билан бутун Умматга етакчилик қилиши ҳамда барча учун озодликни рўёбга чиқариши мумкинку?! Наҳотки, Жазоир майда арзимас курашлардан халос бўлиб, йирик жангу жадалга киришиши вақти келмаган бўлса, ахир бу юрт тарихида мустамлакачиларга қарши улуғвор жиҳодлар мерос қолган бўлиб, бу борада барча давлатларга ўрнакка айланганку?! Ҳа, бу ҳамма нарсага бой давлат, энг биринчи бойлиги Ислом, албатта… Ҳозир унинг олдида шундай қулай фурсат турибдики, уни бой бериши асло кечирилмайди…
Ҳизб ут-Таҳрир – Росулуллоҳ САВ буюрганларидек – мусулмонларни бир бутун Уммат, деб билади ва мусулмонларга бундай сохта чегараларни барбод этишни тавсия қилади. Чунки бу чегаралар кофир мустамлакачилар томонидан ўрнатилган бўлиб, улардан мусулмонлар бирлигини бузишни қасд қилишган ҳамда уларнинг бойликларини ташиб кетиш ва юрту фуқарони қул қилиш ўзларига осон бўлишини исташган. Чамаси, Тунисдан то Жазоиру Марокаш ва Синегалга қадар бутун Шимолий Африкадаги мусулмонлар француз мустамлакачиларини унутишган, кўринади. Ахир, шу француз мустамлакачилари аждодлари Шомдаги мусулмонларга ўз ҳукмларини темир ва олов ёрдамида ўрнатиш учун жангга минглаб аскарлар сафарбар қилишганку!? Ана, қабрлар шунга далолат қилиб турибди!
Эй мусулмонлар!
Куч қудратингиз Роббул оламинга қуллик қилишингизда, мустамлакачиларга ҳамда Аллоҳ ва Росулининг чизиғидан чиққан уларнинг тузумларию лойиҳаларига қуллик қилишдан тийилишингиздадир. Барчангизнинг Роббингиз, Росулингиз, Китобингиз ва қиблангиз битта. Бас, шундай бўлгач, Аллоҳнинг арқонини барчангиз маҳкам ушланг, рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун Ҳизб ут-Таҳрир билан бирга ҳаракат қилинг. Чунки ушбу давлатнинг барчангизни икки дунё саодатига элтувчи Аллоҳ шариатини татбиқ этиши билан Роббингиз ризосига ноил бўласиз ва инсонлар учун чиқарилган энг яхши умматлик мақомингизни қайта эгаллайсиз. Аллоҳ Таоло бундай деди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّـهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ
«Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг Росули сизни абадий ҳаёт берадиган нарсага даъват қилган пайтда уни қабул қилинг» [Анфол 24]
Устоз Ризо Билҳож
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
марказий матбуот бўлими аъзоси
Телефон: 00961 1 30 75 94
Уяли телефон: 00961 71 72 40 43
Электрон почта: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.">media@hizb-ut-tahrir.info



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ