| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

  • Ҳизб ут-Таҳрир амири, буюк олим Ато ибн Халил Абу ар-Роштанинг барча мусулмонларга ва хусусан (Ҳизб ут-Таҳрир) йигитларига 1447 ҳижрий, 2026 милодий йилги муборак Ийд ал-Азҳо муносабати билан йўллаган табриги

  • UzNIF IPO’си: Иқтисодий ютуқми ёки суверенитетнинг топширилиши?

  • Янги халқаро низомни шакллантириш имкониятини қўлдан бой берманглар, эй мусулмонлар! Зеро, сиз унга лойиқдирсиз ва ўзингизнинг улуғ мабдаингиз билан бунга қодирсиз!

ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
Home›ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ›“Зиндон хотиралари” туркумидан

“Зиндон хотиралари” туркумидан

By htadmin
04.02.2022
820
0
Share:

“Зиндон хотиралари” туркумидан

بسم الله الرحمن الرحيم

Ассаламу алайкум вароҳматуллоҳи вабарокатуҳ. Азиз ўқувчи, ушбу янги туркумда сизларга 1998-2021 йилларда Ўзбекистон қамоқхоналаридаги Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига ва бошқа мусулмонларга нисбатан қилинган муомалалар, қийноқлар ва қатллар хусусида ҳикоя қилинади.

Ушбу оғир, балки дилларни вайрон этгувчи хотираларни Сиз азизларга етказишдан мақсад ўша даҳшатлар қамраган қалбдаги оғриқни бироз нари кетказмоқдир ҳамда бундаги хотиралар ўз кўзим билан кўрганларимдан ва ўта ишончли, деб таниган маҳкум биродарларим айтганларидан тузилган бўлиб, демакки, золим зиндонларидаги даҳшат уммонидан бир ҳовучигинадир. Эслатиб ўтаман, камина ёзувчиликдан анча нариман. Шу боис бундаги ёзувчиларгина кўриши мумкин бўлган хатолар учун айбланишдан чўчиб ўтирмадим.

Бунда сиз азизларга зиндон аҳлининг барчасини исмлари келтирилмаган. Сабаби шуки, уларнинг кўплари ҳали ҳануз тиконли симлар ортидадирлар. Ва баъзилари озодликка чиққан бўлсалар-да, ҳануз таъқиб остидалар. Ўзингизга ҳам маълумки, аввалги золимнинг ўлиши ҳалқимиз устига мусулмонларни севгувчисини келишига сабаб бўлмади. Шу мулоҳазаларим туфайли аксар мазлумлар исмлари ошкор этилмади.

Аллоҳдан мусулмонларнинг ушбу туркум мақолалар орқали озгина бўлса-да бугун олам бўйича давом этаётган ҳақ ва ботил курашининг нақадар шиддатли тус олганини тушунишларини ҳамда бу курашда билиб-билмай Ислом ва мусулмонларга қарши тарафга ўтиб қолмасликларида бир ёрдамчи бўлишини сўрайман.

Зонада ҳидоят топган биродаримиз ҳикояси

Ўтганни ўроғидан, кетганни кетмонидан маҳрум қилиш менинг одатим эди. Қишлоқ аҳли мендан юз ўгирган деярли, барчанинг қарғишидан бир сиқимдан улушдор эдим. “Бу ҳечам одам бўлмайди” деган ибора аллақачон мен учун мақтов, олқиш каби ёқадиган бўлиб қолган эди. Ёши бир жойга борган дадам ва ҳали ҳануз “одам бўлишимдан” умидвор дуогўй онам қишлоқ аҳлининг таъналаридан чарчаб, мени инсоф берсин дея Аллоҳга ташлаб қўйгандилар. Одамлар қарғиши урдими, билмадим, “ўғри” деган ном олиб қамалиб кетдим.

Зона. Бу ерда барча маҳкумлар ўзининг “ҳунар”ларига кўра топишиб, улфат бўлиб кетишади. Ўғри ўғри билан, қотил қаттоллар билан топишиб, тажриба алмашиб, етук “мутахассис” бўладилар. Зона ходимлари янги келганлар билан суҳбат қиларкан: “Ўғримисан, одамхўрмисан, фирибгармисан бизга фарқи йўқ, аммо қайси бирларинг анавиларни чиройли гапларига алданиб, ўшаларга қўшилиб кетсанг, умринг қамоқда ўтади, ўлиб кетасанлар, тушундиларингми?” дегач, менда “анавилар”га ич-ичимдан қизиқиш пайдо бўлди. Чунки одамлар тилида айтганда биз каби “Худо урган бандалар”дан ҳам ёмонроқ кишиларни бор бўлиши мен учун жуда қизиқарли эди. Янаям қизиғи ўша “анавилар” гўё дадамнинг орзусидаги кишилар бўлиб, намоз ўқирдилар. Аммо зонага мен каби бир гала аристонлар билан бирга келган учта ёшгина йигитларни биздан ажратиб олиб “тегирмон”дан ўтказиб, ҳатто бирини ўлдириб ҳам қўйишди. Қўрқиб кетдим. Булар ким? Нега бунчалар қайсар? “Иккинчи қилмийман, кечиринг” десалар, манавиларни калтакларидан қутиларди-ку! Зона ходимларини “қайтганмисан?” деганига “ҳа, қайтганман” деганларини ҳатто чертмадилар-ку?! Нариги ўлиб кетгани мендан баттар қайсар экан, “қайтмайман” деб ўлиб кетди-я! Ростини айтсам, ўшалар еган калтакни ўндан бирини танамда ҳис қилганимда эди, мен мелисаларни айтганини қилган бўлардим.

Хуллас, ўша қайсарларга бир турли қизиқиш пайдо бўлди. Аммо улар билан ким гаплашиб яқинлашса балога йўлиқарди. “Ўшаларга мойил” деган тамғани “дело”га тиркаб қўярдилар. Шу билан инсонпарварлик тамойиллари бўлган “муддатдан олдин озод бўлиш”дан, жазони енгиллатиб енгилроқ режимли колонияларга алмаштиришларидан маҳрум қилинарди. Ва баъзан турли баҳоналар билан изоляторларга ташлардилар. Аммо зонадаги ўша йигитларнинг яшаш тарзи, одамларга муомаласи, ночорларга зимдан ёрдам беришлари, даъватлари учун калтакланса-да, ўз ишида давомли туришлари мени тобора уларга яқинлашишга ундади. Шу боис зонадаги “инсонпарвар”ликлари-ю, қўрқитувларига қарамасдан ҳизбийлар билан аста-секин алоқага киришиб кетдим. Фикрлари, мақсадлари ва айниқса ер юзидаги барча инсоният ҳақида ғам қилишлари мени эсанкиратди, кўнглимдан бир музлик эригандек бўлди. Вужудим аллақандай ҳаловатни ҳис қила бошлади. Бугун тонгда биринчи бор Оламлар Роббисини улуғлаб саждага бош қўйдим. Кўз олдимдан мен туфайли кўп маломатланган, юзлари эл олдида қаро бўлган ота-онам ўта бошлади. “Анавилар”нинг даъватларидан ота-онам қадрини, қариндошларим ҳаққини, қўшниларим қийматларини англаб, уларга мен туфайли етган озорларимга кўзларим ёшга тўлиб тавбалар қилдим. Ичим ёришиб, бошқатдан дунёга келдим. Қарашларим ўзгариб, тилда эмас, чин қалбимдан иймон келтириб мусулмон бўлдим. Энг қизиғи, бу зонага келганда қайтмасдан ўлиб кетган биродаримга ҳавас пайдо бўлди. Мен мутлақо ўзгардим. Зона ходимлари тилида айтганда “анавилар”нинг чиройли гаплари таъсирида “захарландим”.

Кунларнинг бирида ошкора намоз ўқиганим учун мени барчанинг олдида калтаклаб изоляторга қамашди. 15 сутка жазо белгилади. Аммо бешинчи куни жазо муддатим тугамаса-да, изолятордан озод қилишди. Оиламдан кўра кўпроқ соғинган “анавилар”нинг бағрига ўзимни отиб, ажабки роса йиғладим. Чунки мендек расво, “одам бўлмайди”ган ўғри, безори Аллоҳга сажда қилганим учун жазоланганимдан ичимга сиғмасдим. Ҳайратланарлиси, агар шу учун ўлдирсалар ҳам тайёрдек эканимни ҳис қилдим.

Кейинроқ билсам, 15 суткадан аввалроқ озод бўлишимга сабаб зона раҳбарининг “марҳамати” эмас экан. Балки биродарларимнинг мен учун ноҳақ жазо берганлиги муносабати билан барчаси очлик эълон қилиб, беш кун емоқдан воз кечганлари туфайли экан. Умрим давомида мени ҳимоямга чиққан бирор кишини кўрмаганман. Шу онда манави чиройли сўзлар билан одамларни “захарловчи” ҳизбий биродарларимга нисбатан бир олам меҳр уйғонди. Мен бу йигитларни яхши кўрдим. Чунки улар Роббимни танитди. Шу йигитлар ҳаққига дуодаман, чунки шулар туфайли қорайиб кетган қалбим юмшади. Бугунгача, бундан кейин ҳам отам, онам ва жигарларим билан уларни озод қилишларини сўраб дуодамиз. Чунки барбод оиламизни бир вужудга айланишига ўшалар сабаб бўлди.

Уларнинг барчаси ва мен ҳам оилам билан бу ўткинчи ҳаёт ҳақида бир хил фикрдамиз. Ҳаётдаги нарсалар, ишлар хусусида бир хил фикр туйғудамиз. Ва оламни бошқарилиши фақат Аллоҳнинг қонунлари ила эканига ва инсоният устига ҳақли қонун шариат эканига қатъий ишонамиз. Бундан ўзга барча қонунлар ботил эканига асло шубҳа қилмаймиз. Бу дегани мен ва оилам ўша азизлар билан бир тану бир жонмиз. Демакки, эртага ҳаётга қайтажак соғлом жамиятнинг кичик бўлакларимиз. Кошки, ўша соғлом жамият ҳаётга тезроқ қайтса эди…!

(Зонада “захарланган” биродаримиз ҳикоясидан)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин

04.02.2022й

TagsЗонақийноқлар“Зиндон хотиралари
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

      Давлат чегаралари – муаммолар манбаи

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳур муслималар яҳудийлар қамоқхоналарида таҳқирланмоқда…

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қуддус кунини нишонлаш керакми ёки Қуддусни озод қилиш?!

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 30.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 29.05.2026

    МУСУЛМОН ЮРТЛАРИДАГИ СУВ ЙЎЛЛАРИ – ЖАҲОННИНГ СТРАТЕГИК КАЛИТИ

  • 29.05.2026

    ПЕКИН САММИТИ: ТРАМПНИНГ МУТАКАББИРЛИГИ ХИТОЙ ДЕВОРИ ОСТИДА ҚОЛДИ

  • 29.05.2026

    ГАРДАНИДАГИ СОТҚИНЛАР ЗАНЖИРИНИ ПАРЧАЛАШ ФУРСАТИ КЕЛМАДИМИ?!

  • 29.05.2026

    ЭЙ МУСУЛМОН ҚЎШИН: СИЗ УММАТ ҚЎРҒОНИ ЭМАСМИДИНГИЗ?!

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/