Аллоҳнинг ҳақ ваъдаси бўлган нусрат тонгги нега кечикмоқда?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم
Аллоҳнинг ҳақ ваъдаси бўлган нусрат тонгги нега кечикмоқда?
(2-қисм)
Аллоҳга бўлган иймонимиз, сизу бизлардан, Унга тўғри таваккул қилишни ва фақат Ундангина ёрдам сўрашни тақозо этади. Чунки ёлғиз Аллоҳ Таологина сирни ва махфий нарсаларни билади ҳамда даъватни ёювчиларни муваффақиятга эриштиради ва ҳидоят йўлига бошлайди. Шунинг учун иймонларимиз кучли, Аллоҳга таваккулимиз мукаммал ва Ундан ёрдам сўрашимиз давомли бўлиши зарур.
Шунингдек, ушбу иймонимизга, ишончимизга бирорта шубҳа аралашмаган мустаҳкам ва собит иймон бўлиши керак. Унга шубҳа кириб қолишининг эҳтимоли ҳам бўлмаслиги керак. Чунки мабда ҳақидаги ҳар қандай шубҳа муваффақиятсизликка, балки кўпинча куфр ва осийликка олиб боради. Бундан Аллоҳнинг Ўзи асрасин. Шубҳа аралашмаган, бу каби кучли иймон ўзининг тўғри йўлида тез ва катта қадамлар билан юришининг доимийлигига кафил бўладиган ҳамда Аллоҳнинг ёрдамини, нусратини тезлаштирадиган энг асосий омил бўлиши муқаррардир.
Асҳоби киромлардаги Аллоҳ ва Унинг росулига ҳамда улар томондан берилган жаннат ваъдаларига бўлган ишончлари мана шундай даражада эдики, ҳатто қалбларида заррача шубҳага ўрин қолмаган эди. Шулардан хулоса қилиб айта оламизки, Аллоҳнинг нусрати уларга тез келишининг асл сабаби мана шудир. Аллоҳ барча нарсани билгувчи зотдир!
Ўзимизга бир савол берайлик, бизлар, яъни даъват юкини ўз гарданимизга олган кимсалар, қалбларимизда Аллоҳнинг ёрдамига шубҳа қолмадими? Динимизни азизлиги йўлида дунёмиздан юз ўгира олдикми? Аждодларимиз тушунганларидек, қилаётган касбларимиз, қўлга киритган бойликларимиз Охират неъмати олдида арзимас матога айландими? Ёки ҳануз дунё кетидан эртаю кеч югуриб, елкаларимиздаги дин ғамини унутдикми? Мабодо динимиз ташвишидан дунё ташвишларимиз ортиқроқ кўрина бошлаган бўлса, шуни билингки, нусрат тонгги кўринишини ортга сурилишини сабабчиларидан бирига айланган бўламиз.
Аллоҳ Таоло Ўз каломида шундай дейди:
قُلْ إِنْ كَانَ آبَاؤُكُمْ وَأَبْنَاؤُكُمْ وَإِخْوَانُكُمْ وَأَزْوَاجُكُمْ وَعَشِيرَتُكُمْ وَأَمْوَالٌ اقْتَرَفْتُمُوهَا وَتِجَارَةٌ تَخْشَوْنَ كَسَادَهَا وَمَسَاكِنُ تَرْضَوْنَهَا أَحَبَّ إِلَيْكُمْ مِنْ اللَّهِ وَرَسُولِهِ وَجِهَادٍ فِي سَبِيلِهِ فَتَرَبَّصُوا حَتَّى يَأْتِيَ اللَّهُ بِأَمْرِهِ وَاللَّهُ لاَ يَهْدِي الْقَوْمَ الْفَاسِقِينَ
– “(Эй Муҳаммад алайҳис-салом), айтинг: “Агар ота-оналарингиз, болаларингиз, ака-укаларингиз, жуфтларингиз, қариндош-уруғларингиз ва касб қилиб топган мол-дунёларингиз, касод бўлиб қолишидан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй-жойларингиз сизларга Аллоҳдан, Унинг пайғамбаридан ва Унинг Йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда то Аллоҳ Ўз амрини (яъни азобини) келтиргунича кутиб тураверинглар. (Зеро), Аллоҳ бундай итоатсиз қавмни ҳидоят қилмас””. (Тавба:24)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Зайниддин.
12.03.2019й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб