Сисий Мисрни Сурия аҳолисини қирғин қилишга йўл олувчи Россия учоқлари учун база қилиб бермоқда

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Сисий Мисрни Сурия аҳолисини қирғин қилишга йўл олувчи Россия учоқлари учун база қилиб бермоқда
Ҳижрий 1439 йил 14 робиул-аввал, милодий 2017 йил 2 декабр шанба куни «Давруш шомия» сайтида қуйидаги хабар нашр қилинди:
«Шанба куни рус экспертининг таъкидлашича, Москва Миср билан ўзининг Суриядаги ҳарбий амалиётларида Миср аэродромларидан фойдаланишига рухсат берувчи битимни имзолаш арафасида турибди.
Ўрта Шарқ масалалари бўйича махсус стратегик тадқиқотлар маркази раиси Владимир Фитин – Россия ўзининг қирувчи ва ҳарбий самолётларини ёнилғи билан таъминлашда Миср аэродромларидан фойдаланиши кутилмоқда, деди. Сўнг, бу аэродромлар техник жиҳатдан қўшимча қўллаб-қувватлаш маркази бўлади ва Россия кучларига Сурияда муваффақиятли ҳарбий амалиёт олиб боришида ёрдам беради, дея қўшимча қилди.
Россиянинг «Спутник» ахборот агентлигига кўра, Фитин – ҳарбий ҳаво кучларимизнинг Россиядан Сурияга янги парвозлар бошлашига зарурат туғиладиган бўлса, Миср аэродромларидан фойдаланиш имконияти айни миссия муваффақияти учун жуда муҳимдир, деди.
Мисрнинг Суриядаги қўзғолончи гуруҳларни қўллаб-қувватламагани, бир вақтнинг ўзида, Башар Асад режими билан муносабатини узмагани жиҳатидан, россиялик эксперт ҳам Сурия билан боғлиқ Москва-Қоҳира позицияси ўзаро уйғун эканига ишора қилди.
Илгари Россия бош вазири Дмитрий Медведев Қоҳира билан Москва ўртасида бир-бирларининг ҳаво бўшлиқлари ва аэродромларидан, шу жумладан, Миср ва Россиядаги ҳарбий базалардан фойдаланишга доир битим имзоланиши кутилаётганини маълум қилган эди».
Роя газетаси шарҳи:
Афтидан, америкалик хўжайинларини рози қилиш учун Кинона аҳлини қирғин қилиш, қўрқитиш, ҳибсга олиш, қамоққа ташлаш, қийноққа солиш, қашшоққа айлантириш, таҳқирлаш ва оч қолдириш… каби қилмишлар Миср Фиръавнига камлик қилаётган кўринади. Мана, Миср ўзининг ҳарбий аэродромларини салибчи русларга ланг очиб бериш билан, унинг Шом аҳли бошига бомба ёғдиришига шерик бўлмоқчи. У шунингдек, Американинг Суриядаги сиёсий лойиҳасини амалга оширишига ёрдам бермоқчи. Мусулмонларнинг Сисий каби барча хоин малай ҳукмдорлари, мустамлакачи кофир Ғарб томонидан Умматни қўзғалишини олдини олиш ва динига қарши курашиш учун қўйилган. Бу эса, Умматдан ўз фарзандлари бўлмиш холис кишилар қўлига қўлни бериб, бундай ҳукмдорларни ағдаришни ҳамда уларнинг харобалари узра куч-қудрат ва улуғлик қасрини бунёд этиш учун ҳаракат қилишни талаб қилади.
Роя газетасининг 2017 йил 6 декабр чоршанба кунги 159-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!