Ҳизб ут-Таҳрир-Бангладеш вилояти АҚШнинг Қуддусни яҳудийлар давлати пойтахти, дея қилган эълонига қарши юриш ўтказди

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Ҳизб ут-Таҳрир-Бангладеш вилояти АҚШнинг Қуддусни яҳудийлар давлати пойтахти, дея қилган эълонига қарши юриш ўтказди
Ҳижрий 1439 йил 24 робиул-аввал, милодий 2017 йил 12 декабр сешанба куни Ҳизб ут-Таҳрир-Бангладеш вилояти пойтахт Даккадаги АҚШ элчихонаси олдида намойиш ўтказди. Салибчи Американинг Қуддус шаҳрини яҳудийлар давлати пойтахти, дея расман эътироф этишига нисбатан ўтказилган айни норозилик юришида 500дан зиёд инсон қатнашди. Қатнашчилар юришни икки шаҳодат калимаси ёзилган рояларни кўтарган ҳолда «Гослхон-2» муассасасидан бошладилар. Сўнг муборак Қуддус заминига бўлган муҳаббатнинг олий даражасини ифодалаган ҳолда АҚШ элчихонаси томон юрдилар. Улар Аллоҳу Акбар, ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росулуллоҳ, Америкага ўлим, Америкага Бангладешда ўрин йўқ, Қуддус озодлиги, рошид Халифалик… каби сўзлар билан ҳайқирдилар. Намойиш қатнашчилари элчихона ёнига яқинлашгач, АҚШ ва яҳудийлар давлати байроқларини ёқдилар.
Дарҳақиқат, Ҳизб ут-Таҳрир-Бангладеш вилояти бу тадбирни, Исро ва Меърож ўрни, икки қибланинг биринчиси ва икки ҳарами шарифнинг учинчиси бўлмиш Қуддусга нисбатан ўз жавобгарлигини ҳис этган ҳолда уюштирди. Қолаверса, Ҳизб ут-Таҳрир Умматнинг ростгўй ва ҳушёр етакчиси бўлиб, ўзида Умматнинг фикр ва туйғуларини тамсил этади.
Шуни таъкидлаш лозимки, Ҳизб ут-Таҳрир-Бангладеш вилояти 2017 йил 12 декабрда чиқарган ўзининг матбуот баёнотида бундай деди: «Ҳизб ут-Таҳрир-Бангладеш вилояти Бангладешнинг 160 миллиондан зиёд мусулмонлар билан биргаликда исломий юртлардаги хоин ҳукмдорларни кескин қоралайдилар ҳамда уларни Трамп каби кофирларнинг муборак Қуддус масаласида мусулмонлар туйғуси билан ўйнашишга журъат қилишига йўл қўйганликда айблайдилар. Зотан, 1967 йил Қуддус босиб олинганидан бери бу ҳукмдорлар хиёнатларни амалга оширишмоқда ва заифларча таслим бўлишмоқда. Улар ўзларининг оташин аммо пуч-қуруқ баёнотлари ҳамда заррача фойда бермайдиган қоралашлари билан мусулмонларни алдаб келишмоқда».
Ҳизб АҚШнинг исломий юртларга бўлган ҳукмронлигига қарши тўхтовсиз сиёсий кампания олиб боришга қарор қилиб, ўз баёнотида бундай деди:
«Ҳизб ут-Таҳрир-Бангладеш вилояти АҚШнинг исломий ерларимизга бўлган ҳукмронлигига қарши қуйидаги талаблар асосида тўхтовсиз сиёсий кампания олиб боришга қарор қилди:
1 –АҚШ билан барча ҳарбий алоқаларни тўхтатиш ва унинг армиясини бизнинг армиямиз устидан ҳар қандай шаклда ҳукмронлик қилишига йўл қўймаслик;
2 –АҚШ билан стратегик ва хавфсизлик мулоқотини рад этиш;
3 –Америкача яшаш тарзини, яъни демократик тузумни рад этиш;
4 –АҚШнинг Бангладешдан нефт ва газ компанияларини чиқариб юбориш;
5 –АҚШ элчихонасини ёпиш ва у билан барча дипломатик муносабатларни узиш.
Биз Ҳизб ут-Таҳрир-Бангладеш вилояти аъзолари, айни талабларни рўёбга чиқариш учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этишга бўлган саъй-ҳаракатимизни янада кучайтирамиз. Чунки Ислом масаласини, Ислом Умматини ва унинг ерларини мудофаа қилиб тура олишга фақат ушбу давлатгина қодирдир».
Баёнотда Бангладеш армиясига Қуддус олдидаги бурчи эслатилиб, бундай дейилди:
«Биз Бангладешдаги мусулмон армияга шуни эслатамизки, Қуддус халифа Умар РА фатҳ қилган ҳамда кейинчалик салибчилар қўлидан буюк саркарда Салоҳиддин Айюбий озод этган заминдир. Бу замин дунёнинг барча минтақасидаги мусулмонлар зиммасидаги омонатдир. Бу омонатга вафо қилиш ва Қуддус дахлсизлигини сақлашлик эса, Қуддус билан бирга бутун Фаластинни яҳудийлардан озод этишни талаб қилади. Сиз бенгал армияси, Қуддусни озод этиш ва яҳудийлар давлатига қарши жанг қилиб, Аллоҳнинг изни ила, ўз қўлларингиз билан уларнинг белини синдириш бахтига муяссар бўлишингиз учун ушбу рошид Халифалик давлатини барпо этиш йўлида Ҳизб ут-Таҳрирга нусрат-ёрдам бермоғингиз лозим».
Роя газетасининг 2017 йил 20 декабр чоршанба кунги 161-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ