| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Франция мустамлакачи давлат

Франция мустамлакачи давлат

By htadmin
29.12.2017
1904
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ 

Роя газетаси:

Франция мустамлакачи давлат, у мусулмонларга бир кун ҳам дўст бўлмаган!

Солиҳ Абдурроҳим – Жазоир

2017 йил 6 декабр чоршанба куни Франция президенти Эммануэль Макрон ўз юрти раҳбари сифатида биринчи бор Жазоирга келди. Бир пайтлар бу юртни 132 йил мустамлака қилиб турган Франция раҳбари ўзини «дўст» сифатида тақдим этди ва Франциянинг мустамлакачи ўтмишига гаров бўлишини рад этди. Уни кутиб олиш учун ногирон президент Абдулазиз Бутефликадан вакил сифатида Уммат мажлиси раиси Абдулқодир ибн Солиҳ чиқди. Матбуот учрашувида Макрон «Мен бу ерда Жазоирда дўст сифатида ҳамда келгусида икки давлат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва самарали даражага олиб чиқишга рағбат қилаётган ҳамкор сифатида турибман», деди. Сўнг «Жазоир билан қурмоқчи бўлаётганим ва Жазоир томонига таклиф қилганим бу янги муносабатлар, ўзаро ишонч, очиқлик, ҳурмат ва интилишга асосланган», дея қўшимча қилди.

Франция раҳбари Жазоирга сафар қилган экан, «Мен тарихни тан оламан, аммо ўтмишнинг қурбони эмасман», дея ўзини янги авлод раҳбари эканини даъво қилди! Шунингдек, Макрон Париждаги «Инсон музейи»да сақланаётган жазоирликлар бошсуякларини қайтаришга тайёр эканини билдириш билан икки давлат ўртасидаги тарихий зиддиятни ҳал этиш ташаббусини кўрсатди. Бу бошсуяклар, ўн тўққизинчи асрда Франция армияси томонидан қирғин қилинган жазоирлик қўзғолончиларнинг бир қисмига мансуб.

Кейин Макрон бундай деди: «Мен Франциянинг Жазоир тарафида бўлишини истайман, Франциянинг бундай улкан давлатнинг келажак бино этишига, ёшларининг муваффақиятга эришишига ёрдам беришини хоҳлайман. Мен янги авлодга мана шундай келажак эшикларини очиш ниятида келдим». Бу сўзлар пойтахт Жазоир марказидаги эски бино деразаларидан эшитилган шодона ҳайқириқлар остида янгради!! Франция президентлик департаменти Макронни «Жазоирда жуда яхши ҳурматга эришгани»ини баён қилди ҳамда унинг иқтисод вазири бўлган вақтда Жазоирга бир неча бор сафар қилганини қўшимча қилди. Унинг жорий йил февралда президентликка номзод бўлган вақтда Жазоирга сафари чоғида айтган сўзи эса, кўпчилик францияликларга тарсаки бўлиб тушди. Ўшанда у Франциянинг Жазоирни 132 йил мустамлака қилиб тургани «Инсониятга қарши жиноят» бўлган, деди. Бу баёноти Жазоирда олқишларга эришган бўлса, Франция ичкарисида ўнгчилар ва ультра ўнгчиларнинг кескин танқидига учраган. Президентлик департаментидаги бир манба «президент ишлатган кучли сўзлар жазоирликлар олқишига сазовор бўлди, лекин бугуннинг фикри, Жазоир билан эски саҳифани ёпиб, янги муносабатлар бино этишдир», деди ҳамда ёшларнинг Макрон миссиясига асос бўлишини қўшимча қилди.

Шу ўринда биз қуйидаги бир неча пунктларни изоҳламоқчимиз:

1 –Франциянинг Жазоирдаги мустамлакачилик жиноятлари 1954-1962 йиллари сўнгги озодлик уруши пайтида содир этган манфур жанглар, қийноқлар ва қатли омлари билан чекланмайди. Унинг жиноятлари юз йилдан зиёд вақт давомида содир этган қатор ҳарбий амалиётларидаги даҳшатли қирғинлари билан ҳам чекланиб қолмайди. Шунингдек, ўзининг минглаб фуқароларини уларга мутлақо алоқаси бўлмаган урушга сафарбар қилиши билан ҳам, француз аскарларининг Жазоирдаги масжидларни вайрон этишлари билан ҳам, араб тилини тақиқлаб, Қуръон ўргатувчи мактабларни ёпиб, инсонларни тириклайин ёқиб юбориши билан ҳам ҳамда Жазоир саҳроларида ўтказган ядровий синовлари билан ҳам… унинг бу жиноятлари тугамайди. Чунки жазоирлик мусулмон аҳлининг ваҳший Францияга қарши курашини, фақат моддий ва ҳарбий зиён билангина ўлчамаслик керак. Балки, биз шуни унутмаслигимиз керакки, Францияни 1830 йили Жазоирга ҳарбий мустамлакачилик ҳамласини қилишга ундаган асл сабаб насроний Европанинг мусулмонларни ич-ичидан ёмон кўрганлиги бўлган. Ўшанда, уларнинг Исломий Усмоний Халифалик давлатига қарши салибчилик провокацияси бутун Европа бўйлаб энг чўққисига чиққан эди. Европа Усмоний Халифалик вилоятларидан бири бўлган Жазоирга қарши ўн саккизинчи аср охирларидан бошлаб тўхтовсиз курашиб келди. Жазоирдаги исёнчилик ҳолатига барҳам бериш, ўша пайтдаги халқаро истакка айланган эди. Шу боис 1830 йилдаги Жазоирга қилинган ҳамла кофир салибчи мустамлакачи Ғарб ҳамласи бўлди ва унга Ислом ва мусулмонлардан нафратланувчи йиртқич Франция етакчилик қилди. Бу ҳамла Ғарбнинг Усмоний Халифаликни йўқ қилиш мақсадидаги қатор ҳамлалари доирасига киради!! Унутмайликки, мустамлакачилик капиталист ғарбликларнинг ҳеч қачон ўзгармайдиган доимий услубидир. Улар шу орқали ўз турмуш тарзлари ва палид ҳазоратларини ёйишга интилишади, халқларни қатли ом қилиб, йўқ қилиб бўлса ҳам шундай қилишади.

2 –Илмоний Франциянинг асл башараси Ислом ва унинг аҳлига душманлигига қўшимча, ваҳшийлик, разиллик ва провокациядан иборат бўлиб, доим оғиз кўпиртириб вайсаб келган «Франция инқилоби принциплари» ва «инсоний қадриятлар» деган нарсаларда акс топмайди. Умуман олганда, барча мустамлакачи давлатлар худди шундай. Бугунги кунда Америка ва унинг исломий юртларда содир этаётган қилмишлари бунга яққол далил бўлади.

3 –Демак, Ғарб давлатлари ва муассасаларига мустаҳкам боғланган, ҳатто мусулмонлар шахсияти ва динини ўчириб ташлашда кечаги кун мустамлакачиларига ҳамфикр бўлган бугунги кун ҳукмдорлари билан сон-саноқсиз шаҳидлар қурбон берган жазоирлик мусулмонлар ўртасида чуқур жарлик бор. Бунинг сабаби сохта мустақиллик ўйинидир ҳамда мусулмонларда Ислом нуқтаи назаридан келиб чиққан сиёсий онгнинг йўқлиги ҳамдир!!! Энди, Франция раҳбарларини шодона кутиб олинишига келсак, бу сохта шодоналик бўлиб, анави бошқариб туриладиган тобе ахборот воситалари доимо воқени батамом тескари кўрсатиб, Жазоирдаги мусулмон халқнинг бугунгию кечаги ҳукмдорларни қалбидан ёмон кўришини доимо яширишади. Нега бу халқ уларни ёмон кўрмасин, ахир, Жазоир бошдан кечираётган барча машаққатлар ўша мустамлакачилик сабабли келиб чиқди. Шунинг учун ҳам, мустақиллик, ўзлик ва тўлиқ озодликка қайтиш учун бу юрт манфур мустамлакачиликка қарши сиёсий, маърифий ва иқтисодий курашнинг навбатдаги босқичига мунтазир бўлиб турибди.

4 –Жиноятларини эътироф этишни, сўнг узр сўрашни ва «тарих ва хотира иши»ни ҳал этишни Франциядан расман талаб қилиш, эҳтимолки, бу жиноятларга товон ҳам талаб қилиш тентакликдир!!! Зеро, хотира ишининг Исломдаги тўғри ечими тайёр. Яъни, Франция Ислом ва мусулмонларнинг душмани бўлган мустамлакачи давлатдир. У аввал ҳам, ҳозир ҳам шундай бўлган. Макроннинг Жазоирга келиб, унинг аҳлига ўзини дўст қилиб кўрсатиши тулкилар макри ва бўрилар алдови, холос. Шунинг учун Франция қатли ом қилган шаҳидлар учун интиқом олиш уларнинг бошсуякларини қайтариш билан бўлмайди. Балки мустамлакачи давлат нуфузини Жазоирдан йўқ қилиш ва Францияга жонга-жон, қонга-қон, дея муносабат кўрсатувчи рошид Халифаликни барпо этиш билан бўлади. Аслида, бу давлат раҳбарини Жазоирда олқишлар билан кутиб олиш у ёқда турсин, ҳатто уни кутиб олмаслик ҳам, таклиф қилмаслик ҳам керак.

5 –Президент Макрон Жазоирдан Франция манфаатларига хизмат қилишда катта рол ўйнаб беришни умид қиляпти. Бу рол Мали, Нигер ва Ливия каби жанубий қўшни давлатлардаги тартибсизликларни бир ёқлик қилиш ва Соҳил минтақасида кенг ёйилган қуролли жамоалар хавфига қарши кескин чора кўришдан иборат. Дарҳақиқат, Макрон сафари чоғида Жазоирга алоҳида аҳамият билан қарашини, уни «терроризм»га қарши кураш ва Европага ноқонуний муҳожирлар масаласида ўзининг асосий ҳамкори, деб билишини, Жазоирнинг, хусусан, Ливия масаласида муҳим рол ўйнашини, зотан, у ерда Жазоирнинг алоҳида маълум вазифаси бўлиши шартлигини таъкидлади!

6 –Франция президенти эътиборни ўзаро муносабатлардаги иқтисодий соҳага қаратар экан, ёшларни реабилитация қилиш ва айни мақсадда мактаблар очиш зарурлигини урғулади. Бир вақтнинг ўзида, айни ёшлар энергиясидан мустаҳкам иқтисодий алоқалар тиклашда фойдаланиш лозимлигини, чунки иккала юрт ҳам айни энергиядан иқтисодни мустаҳкамлашда кўприк сифатида фойдаланишга муҳтожлигини таъкидлади. Чунки ҳақиқатдан ҳам, Франция бугун ўтмишни унутиш билан муносабатларни «нормаллаштириш»ни истайди!! Бунинг маъноси, у турли ер ости ва ер усти бойликларига тўла мусулмон Жазоирдаги ўзининг географик, маърифий ва иқтисодий соҳалардаги манфаатларини муҳофаза қилиб, юртдаги нуфузини сақлаб қолмоқчи. Қисқача қилиб айтганда, францияпараст Жазоирни истамоқда. Маълумки, Франция Жазоирдаги ўз нуфузини, бугун Жазоирни ўз қўлида ушлаб турган Британиянинг розилиги асосида мустаҳкамлайди.

Мусулмонлар ўз куч-қудратлари ва улуғликларини қайта эгаллаш учун қачон ҳақиқий маънода уйғонадилар? Қачонки мусулмонлар – Ислом сиёсатдан узилган дин эмас, балки ўз давлатига эга бўлган дин, бу давлат барпо этилса, Ислом Уммати душман билан бўлган жангни бир ёқлик қила олади, деган ҳақиқатни тушуниб етсаларгина бу нарса амалга ошади. Лекин бунинг учун аввало барча исломий юртлардаги курашлар ҳақиқатини фош этиш зарур. Чунки бу билан Умматнинг мустаҳкам-метин қўрғони бўлмиш Ислом асосида фаолият қилиш услубларини ўрганиш имконияти туғилади. Мақсад, Умматнинг аламли воқеини ўзгартириш ва унга зиён етказиш пайида юрган анави мустамлакачи душманни қайтиб келмайдиган қилиб пайига болта уришдир. Бу эса, то Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиб, унинг нуфузини бутун исломий юртларга кенг ёйиб, Ислом даъватини бутун дунёга етказилмагунча ҳаргиз амалга ошмайди.

Роя газетасининг 2017 йил 20 декабр чоршанба кунги 161-сонидан

+2
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Йирик давлатлар халқаро ташкилотлар қарорларини сариқ чақага олмайди

  • МАҚОЛАЛАР

    Сарой олимларининг умматга ҳиёнати давом этмоқда

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистондаги режим аҳолининг инсулинга муҳтож қисмини, яъни уларнинг асосий эҳтиёжини таъминлашдан бош тортмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 09.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 09.05.2026

    2026 йил 1 майдан янгича тартиб халқни ўз тупроғида мардикор қилиш режасими?

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/