Сарой олимларининг умматга ҳиёнати давом этмоқда
بسم الله الرحمن الرحيم
Сарой олимларининг умматга ҳиёнати давом этмоқда
Хабар:
“Озодлик” радиоси ўзбек хизмати тарқатган хабарга кўра, Ўзбекистондаги масжидлардан бирининг дарвозасига осиб қўйилган эълонда "норасида болалар"ни Ислом пайғамбаридан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қолган ҳадис асосида "масжиддан йироқ қилинг" дейилган. Масжидга кириш ва ибодат қилишга оид 14 қоиданинг сўнггисига асос қилиб келтирилган ушбу ҳадис матни эса, Озодликка мурожаат қилган муштарий ва бу борада шарҳ берган аҳли-илмга кўра, заифдир.
Озодликка фотонусхаси йўлланган эълон матнида шундай дейилади:
"Расулоллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: масжидларингиздан ёш болалар мажнунлар (ақли заиф кишилар)ни йироқ қилинглар!"
Ушбу эълон акс этган суратни Озодликка йўллаган ўзбекистонлик муштарий мана бу жумлаларни илова қилди:
"Ўзбек масжидларидан ёшлар заиф ва тўқима ҳадислар билан қайтарилмоқда. Ибн Жовзий ва бошқа уламолар бундай ҳадислар саҳиҳ эмаслигига фатво беришган".
Исмини ошкор этмаётганимиз муштарийга кўра, бундай эълонлар шу кунларда аксар масжидлар дарвозларига илинган ва ана шу ҳадис асосида масжид ходимлари намозга келаётган болалар — кичик гўдаклардан тортиб 16-18 ёшгача бўлган ўсмир болаларни ортга қайтармоқда.
Тошкентлик аҳли-илмлардан бири исмини айтмаслик шарти билан масжидлар пештоқига илинган ҳадис тарихи ва унинг масжид масъуллари томонидан қўлланишига ўз муносабатини билдирар экан, "масжиддагилар динни суистеъмол қилишмоқда", деб фикр билдирди.
Изоҳ: Мана 20 йилдан ортиқ вақтдан буён кўриб, кузатиб келяпмизки, Каримов ва унинг жиноятчи тўдаси ўрнашиб олган Ўзбекистон ҳукумати, имкониятида Ислом ва мусулмонларга нисбатан қандай зулм, тазйиқ, хорлашни йўлини топса тезлик билан мусулмонлар устида қўллаб келмоқда. Каримов режимининг бу борадаги зулмлари санаб адоғига етиб бўлмас даражада тўлиб тошиб кетди. Ислом ва мусулмонларга қарши салбчилик курашини олиб бораётган ушбу режимнинг уммат устидаги бундай жирканч жиноятларидан бири юқоридаги хабарда келтирилган “болаларни масжиддан қайтариш” сиёсатидир.
Ушбу режим масжидлардан фақатгина ёш болаларни қайтараётгани йўқ. Бу куфрий бошқарувнинг бу қабилидаги жиноятларига мактаб, коллеж ва бошқа ўқув юртларидаги студентларни ҳам очиқчасига масжиддан қайтаришлар, ҳар қандай давлат идораларида намозни бутунлай очиқчасига тақиқлаш ва мутлақо масжидларга боришдан қайтариш, бундай идораларда аёлларни динига амал қилишдан қайтариш, рўмол ўрашдан тақиқлаш ва бошқа минглаган куфрий жирканчликларни келтириш мумкин.
Энди юқоридаги хабарга қайтсак,
أخرج ابن ماجه من طريق الحارث بن نبهان مرفوعا : جنبوا مساجدكم صبيانكم ومجانينكم … الخ
Ибн Можа Ҳорис ибн Нўҳбон йўлидан марфуъ қилиб (яъни Пайғамбар солаллоҳу алайҳи ва салламдан деган маънода) ривоят қилган: “Гўдаклар ва жинниларингизни масжидлардан узоқ қилинглар…”. Ибн Можа. Заиф. Заифлик сабаби – ровийлар ичидаги Ҳорис ибн Нўҳбонни жумҳур муҳаддислар заиф (гапи олинмайдиган, ишончсиз) эканига иттифоқ қилишган.
Ушбу ҳадисни Табароний ҳам ривоят қилган, лекин унинг ровийлари ичида Ало ибн Касир ибн Лайсий бор бўлиб, уни ҳам заиф ровий эканини (айтган ҳадиси олинмайдиган) муҳаддислар таъкидлаган. Шунга кўра, бу ҳадисни Ибн Можа ривоят қилгани ҳам, Табароний ривоят қилгани ҳам, ҳар иккаласи заиф, ҳужжат қилиш учун ярамайди.
Тўғри, баъзи мужтаҳидлар ўзларининг хос усулий қоидаларидан келиб чиқиб, гўдакларни масжидларга олиб бориш яхши иш эмаслигини, бу нарса масжидлар поклигига зарар етказиши ёки намозхонлардаги хушуъга таъсир этиши мумкинлигини айтишган. Лекин бу гаплар учун юқоридаги ҳадисни келтириш ноўриндир, чунки бу ҳадис шаръий ҳукм учун далил бўлишга яроқсиздир.
Каримов режими иқтидоридаги сарой олимларининг қилаётган бу ишлари ношаръий экани шу ердан кўриниб турибди. Аниқроғи, ушбу сарой олимлари режимнинг мусулмонлар устида қилаётган зулмларини оқлаш учун мана шундай турли ноўрин далилларни келтиришни одат қилиб олишди. Ўзбекистон ҳукумати иқтидоридаги сарой олимлари ўзларини ушбу оятга муносиб кўришдан уялмай қўйдилар,
كَمَثَلِ الْحِمَارِ يَحْمِلُ أَسْفَارًا
“Мисоли худди китобларни кўтариб кетаётган эшакка ўхшайди (яъни, унинг вазминлигидан чарчаб-толадилару, аммо у Китобнинг ичидаги нарсалардан фойдаланмайдилар)”. (Жума. 5)
Каримов режимининг мусулмонларни масжидлардан очиқчасига қайтариб, динидан тўсаётгани ва ушбу режим иқтидоридаги сарой олимлари ушбу режимнинг чизган чизиғидан заррачалик ҳам чиқа олмай келаётганларини эътиборга олсак, дин мутасаддиларининг бу қилаётган ишлари куфрга малайлик ва Аллоҳга ва Унинг шариатига очиқ хоинликдир. Зеро, бу тўғрида Аллоҳ Таъоло шундай дейди:
وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّنْ مَنَعَ مَسَاجِدَ اللَّهِ أَنْ يُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ وَسَعَىٰ فِي خَرَابِهَا
“Аллоҳнинг масжидларини уларда Аллоҳ исми зикр қилинишидан тўсадиган ва уларни хароб қилиш ҳаракатида юрадиган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор?” (Бақара. 114)
Ўзларини мусулмон деб ҳисоблайдиган ва айни дамда куфрий бошқарувга малайлик қилаётган сарой олимларига айтадиган сўнгги сўзимиз:
فَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ خَيْرًا يَرَه وَمَنْ يَعْمَلْ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ شَرًّا يَرَه
“Бас, ким (ҳаёти дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат кунида) ўшани кўрур. Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўрур!” (Залзала. 7-8)
إِنَّ الَّذِينَ يُلْحِدُونَ فِي آيَاتِنَا لَا يَخْفَوْنَ عَلَيْنَا ۗ أَفَمَنْ يُلْقَىٰ فِي النَّارِ خَيْرٌ أَمْ مَنْ يَأْتِي آمِنًا يَوْمَ الْقِيَامَةِ ۚ اعْمَلُوا مَا شِئْتُمْ ۖ إِنَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ
“Албатта, Бизнинг оятларимизга эгрилик қиладиган (яъни уларни куфр манфаати учун таъвиллар қилиб берадиган, бузадиган) кимсалар Бизга махфий-номаълум бўлиб қолмаслар. Ахир дўзахга ташланадиган кимса яхшироқми, ёки Қиёмат Кунига (Аллоҳнинг азобидан) хотиржам ҳолда келадиган кишими?! Ўзларингиз хоҳлаган амални қилаверинглар! Албатта У қилаётган амалларингизни кўриб тургувчидир”. (Фуссилат. 40)
Агар ушбу қилаётган ишларингизни куфрга малайлик, режимга хизмат деб билмасангизлар, унда:
قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم : إنَّ مِمَّا أَدْرَكَ النَّاسُ مِنْ كَلَامِ النُّبُوَّةِ الْأُولَى إذَا لَمْ تَسْتَحِ فَاصْنَعْ مَا شِئْت
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Албатта, аввалги ўтган пайғамбарлардан одамлар энг аввал тушунган нарсалари шундай эди: “Агар уялмасанг (Аллоҳдан уялмасанг!) билганингни қил!”. Бухорий ривояти.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Муслим
11.05.2016й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми