Судан режими Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги расмий нотиғини ва яна тўрт нафар Ҳизб аъзосини ҳибсга олди

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Роя газетаси:
Судан режими Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги расмий нотиғини ва яна тўрт нафар Ҳизб аъзосини ҳибсга олди
2017 йил 5 январ куни Судан хавфсизлик хизмати жума намозидан сўнг Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судандаги расмий нотиғи устоз Иброҳим Усмон Абу Халилни Заҳро масжидида одамларга имомликка ўтгандан сўнг ўз уйида ҳибсга олди. Шунингдек, хавфсизлик хизмати Ҳизбнинг икки аъзоси-Муҳаммад Аҳмад билан Зайн Эвазни ҳам Ҳизб ут-Таҳрир-Судан вилояти томонидан чиқарилган варақани жума намозидан сўнг тарқатаётган пайтда ҳибсга олди. Эртасига 2018 йил 6 январда хавфсизлик хизмати Вад-Маданий шаҳрида Ҳизбнинг яна икки аъзоси, Солиҳ Али Фазл ва Иззуддин Юсуфни ҳам иш жойларида ҳибсга олди. Хавфсизлик хизмати уларнинг шаръий ва қонуний ҳуқуқларини, соғлигига боғлиқ ҳолатни ҳисобга олмади. Чунки биродар Солиҳ қон босими кўтарилиб кетишидан азият чекиб келади. Шунинг учун уни полицияга қарашли касалхонага ётқизишга мажбур бўлишди… Кейин яна ҳибсга олишди! Кейинроқ устоз Абу Халилни ҳибсдан озод қилинди.
Исломни ниқоб қилиб, Суданда ҳокимиятни эгаллаб келаётган Инқоз ҳукумати сиёсатда кофирларга қадамма-қадам эргашиб бормоқда. У кофир Ғарб, асосан, Американи рози қилиш ва мустамлакачилик сиёсатига бўйсуниш йўлида бор кучини аямаяпти.
Роя газетасининг 2017 йил 10 январ чоршанба кунги 164-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!