Уммат Осло битимидан бошлаб то аср битимига қадар, барча келишувларни улоқтириши лозим
بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Роя газетаси:
Ҳизб ут-Таҳрир: Уммат Осло битимидан бошлаб то аср битимига қадар, барча келишувларни улоқтириши ва Фаластин озодлиги учун ҳаракат қилиши лозим
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Фаластиндаги матбуот бўлими аъзоси устоз Ҳасан Мадҳун – Уммат Осло битимидан бошлаб то аср битимига қадар, Фаластин масаласини йўқ қилишга қаратилган барча сиёсий лойиҳаларга қарши туриши лозимлигини таъкидлади.
Устоз ўз баёнотида, барча ҳаракатлар Европага юзланиш ўрнига ёки ўз халқлари ва бойликлари ҳисобидан бўлса ҳам АҚШга миллиардларни тақдим этиб, унга ҳарбий базаларини ланг очиб бераётган араб давлатлари режимлари остонасига бош уриш ўрнига, Умматнинг қудрати ва имкониятларига таянмоғи лозимлигини баён қилди.
Шунингдек, устоз Мадҳун Уммат орасидаги фаол кучларга ва уларнинг турли потенциалларига таяниш зарурлигини, чунки бу режимлар завол топувчи, Умматнинг эса боқийлигини таъкидлади. Баъзи регионал давлатларга ёки европаликларга арз-дод қилиш – қулаш арафасида турган «девор»га суяниш билан баробарлигини, чунки бу «девор»нинг на Америкага кучи етишини, на мазлумга адолат қила олишини урғулади.
Устоз – «аср битими», деб аталаётган нарса ҳақидаги хабарлардан ва сизиб чиқиб қолган гап-сўзлардан мақсад, Уммат томирини ушлаб кўриш эканини ҳамда Трампнинг Қуддус билан боғлиқ қароридан тортиб, қочқинлар ва келгинди яҳудийлар масаласига қадар, Америка лойиҳаларини тарғиб қилишга уриниш эканини таъкидлади. Шунингдек, бу каби таклифлардан Фаластин масаласини йўқ қилиш ва Америкага улкан хизматлар кўрсатиш кўзланганини билдирди. Чунки бу мустамлакачи давлат Фаластин масаласини минтақада ўз лойиҳаларига қарши курашишга сабабчи бўляпти, деб ҳисоблайди.
Устоз Мадҳун яна шуларни қўшимча қилдики, Қўшма Штатлар «Аввало Америка», деган сиёсатга мувофиқ, оламда ўзидан бошқа ҳеч қайси давлатни кўрмаяпти. Америка олам ва Ислом Умматига шу даражада такаббурлик билан назар солар экан, унинг бу такаббурлигини Фаластин деворлари ва муқаддас даргоҳлари олдида синдириб ташлаш керак. Уммат – Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик соясида бирлашиб, Американи хор ва мағлуб аҳволда ўз инига қайтариб юбориши лозим.
Бир вақтнинг ўзида, Устоз – миллий лойиҳа ўз омадсизлигини исботлаганини айтиб, жинояткор босқинчига қарши туриш масъулиятини Фаластин аҳлига юклаётган, аммо Уммат ва унинг армиясини бутун Фаластинни озод этиш масъулиятидан озод қилаётган ёндашувни қоралади.
Устоз ўз баёнотида Ғазо секторини Синай томонидан кенгайтириш тўғрисидаги гапдан Ғазо аҳли машаққатларини енгиллатиш эмас, балки Фаластин масаласини йўқ қилиш кўзланганини таъкидлади.
Роя газетасининг 2018 йил 17 январ чоршанба кунги 165-сонидан
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми