| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Эрон қўзғолони ва Умматдаги ўзгартириш истаги

Эрон қўзғолони ва Умматдаги ўзгартириш истаги

By htadmin
27.01.2018
1737
0
Share:

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم

Роя газетаси:

Эрон қўзғолони ва Умматдаги ўзгартириш истаги

Абу Ҳамза Хутвоний қаламига мансуб

Эрон шаҳарларини тўсатдан қамраб олган норозилик намойишлари – Эрон раҳбарлари тарафдорлари даъво қилгандек – ўткинчи шамол эмас. Шунингдек, Инқилоб посбонлари қўмондони Муҳаммад Али Жаъфарий айтган навбатдаги фитна ҳам эмас. Зеро, айни қўзғолонни «ўтиб кетган бир норозилик, холос», деган ҳам мана шу кимсадир. Шунингдек, бу қўзғолон Эрон режими муршиди Ҳоманаий айблаган «Вашингтон, Лондон, Тель-Авивнинг тил бириктируви» ҳам эмас. Балки бу – золим режимдан қашшоқлик ва хорлик аламларини тотган халқнинг унга қарши қилган қўзғолонидир ҳамда зоҳирда Американи сўкаверадиган, аслида у билан яширинча ҳамкорлик қиладиган шубҳа остидаги тоғут режимга қарши исённинг бир кўринишидир. Ҳа, Эрон режимига қарши ёшларнинг бундай акциялари, ҳақиқий ўзгаришни истовчи ҳақиқий қўзғолоннинг аланга олиши сари бир учқундир.

Норозилик намойиши 2017 йил 27 декабрда Машҳад шаҳрида ўз-ўзидан келиб чиқди. Бу намойишлар иқтисодий вазиятнинг оғирлиги ва коррупциянинг кенг тарқалишига нисбатан оддий талаблар билан бошланди. Кейин ҳажми кенгайиб, талаблари ортиб борди. Кундан-кунга янги-янги шаҳарларга ўтиб, уларнинг сони 120 нафарга етди. Бундан ташқари, янги-янги шиорлар пайдо бўлиб, режимни ағдаришга қаратилган оммавий халқ қўзғолонига айланди. Намойишчилар ўз юришларидан такрорлаган шиорлардан баъзилари, «Жаноб Али, ўзингдан хижолат бўл ва кет», «Диктаторга ўлим», «Одамлар тиланиб сўраяпти, муршиди аъло эса, ўзини илоҳдек тутяпти», «Руҳонийга ўлим» кабилардан иборат бўлди.

Дарҳақиқат, бу табиий келиб чиққан халқ ҳаракати бўлиб, режимни эсанкиратиб қўйди, кузатувчилар ҳам буни кутишмаган эди. Бунга бир неча моторлар туртки берди, масалан зулм, ишсизлик, қашшоқлик, кенг ёйилган коррупция, худди ўрта асрларда Европадаги динни ниқоб қилган диндорлар каби бир гуруҳ табақанинг ҳокимиятга чирмовуқдек ёпишиб олиши… каби. Ҳеч шубҳасиз, бу – армия, Инқилоб посбонлари ва хавфсизлик хизмати каби турли йирик ҳарбий қудрат билан қуролланган бир ҳокимиятга қарши кўтарилган халқ ҳаракати бўлди.

Режим намойишчиларга қарши бостириш, қамоққа олиш каби зўравонликнинг барча услубларини қўлласа ҳам, ўзининг ҳукуматпараст тарафдорларидан параллел равишда намойишлар уюштириб, шу орқали қўзғолоннинг мазмун-моҳиятини йўқотишга ва мақсадларини бўяб кўрсатишга уринса ҳам, норозилик намойишлари ўзининг иккинчи ҳафтасига ўтди.

Режим қўзғолонга мумкин қадар тезроқ барҳам бериш мақсадида, намойиш бўлаётган учта вилоят-Ҳамадон, Исфаҳон ва Луристонга Инқилоб посбонларини ташлади… Интернет тармоғини узиб қўйиб, норозилик намойишлари ва юришлари ҳақида лавҳалар, суратлар тарқатаётган кўплаб электрон сайтларни ёпиб ташлади, шу орқали қўзғолонни ўчиришга, мураккаб тус олмай туриб уни ўчиришга уринди. Лекин шундай репрессив услубларга қарамай, қўзғолон аланга ола бошлади, намойишчилар қанчалар қамалса, улардаги курашчанлик руҳи шунчалик кучаяверди ва турли кўринишларда давом этди. Режимнинг намойишчилардан ўнлабини ўлдириши ва минглабини қамоққа ташлаши, уларнинг иродаларини синдиролмади, қўзғолончи ёшлардаги эҳтирос оловини ўчиролмади.

Бу норозилик намойишларини 2009 йилдаги намойишларга ўхшатиб бўлмайди. Чунки 2009 йилдаги намойишларга президентлик сайловининг сохталаштирилиши туртки бўлган ва у шунгагина чекланиб, овозларни қайта санашни талаб қилиш билан кифояланган ҳамда Ислоҳотчилар билан Консерваторлар оқими бир-бири билан рақобатлашган эди… Ҳа, у норозилик намойишларини бугунги намойишларга ўхшатиб бўлмайди. Чунки бу сафар талаблар кенгқамровда бўлмоқда, шиорларда режимни иккала оқими билан бирга кетиши талаб қилинмоқда. Режимнинг иккала коррупциячи қаноти олиб бораётган ўйин энди намойишчиларга ўтмаяпти. Шунинг учун ҳам намойишчилар Ислоҳотчилар бошқаруви билан Косерваторлар бошқарувини бир-биридан ажратмаган ҳолда, Ҳоманаийни ҳам, Руҳонийни ҳам кетишини талаб қилиб ҳайқирмоқдалар.

Халқаро ва регионал позицияларга келсак, аксарида ҳукмрон режим билан тил бириктирганлик очиқ кўриниб турди. АҚШ маъмурияти Эрон режимига қарши фақат оғзаки баёнотлар билан кифояланди. Унинг мухолафат тарафида туриши, шу мухолафатга нисбатан шубҳа пайдо қилиб, режимнинг шуҳратини оширади, қўзғолончиларни йўқ қилиш учун унга қонуний ҳуқуқ бериб жиноятларини яширишига имкон беради… Америка кимлар тарафида турса уларга нисбатан шундай иш тутиб келади.

Энди, Эронга қўшни бўлган Туркия позициясига келсак, унинг норозилик намойишига қарши режим тарафида тургани яққол кўриниб турди. Турк президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган эронлик ҳамкасби Ҳасан Руҳоний билан телефон орқали боғланиб, қўзғолонга қарши унинг ёнида туриши билан кўнглини кўтарди. Туркиялик масъуллар Эрон режимига қарши кўтарилган халқ ҳаракатини Трамп билан Нетаньяху томонидан қўллаб-қувватланаётганликда айблашди ва шубҳасиз, бундан фақат қўзғолонни бадном қилиб, унга қора чаплашни мақсад қилишди. Туркия ҳукмдорларининг қўзғолонларга нисбатан тутган позиция одатда шундай, яъни худди Шом қўзғолонида бўлгани каби заифлаштириш ва йўқ қилишда иштирок этишади.

Россия позициясига келсак, у қаттиқ туриб, Теҳрон режими ёнини олди. Унинг позициясидан Американи «Эрон ишларига аралашсанг, оқибати ёмон бўлади», дея огоҳлантираётгандек кўринди. Россиялик юқори мансабли масъуллардан бири Сергей Рябков «Эрондаги ҳодисаларни ёмонотлиқ қилишга турли уринишлар бўлаётганига қарамай, мен бу қўшнимиз ва дўстимизнинг ҳозирги машаққатларни енгиб ўтишига ишонаман», деди. Американинг БМТдаги вакиласи Никки Хейлини танқид қилиб, уни режим зўравонликларини муҳокама қилиш учун Хавфсизлик Кенгашида фавқулодда йиғин ўтказгани учун айблади.

Британия позициясига келсак, унда Теҳрон режимига душманлик очиқ намоён бўлди. Британия – Мужоҳидин Хали Эрон каби инглизпараст жамоаларни ҳамда собиқ Эрон шоҳининг ўғли Ризо Паҳлавий каби эронлик ўз малайларини ишга солиб, халқ намойишлари тўлқинини жиловлаб олишга ва Ризо Паҳлавийни ҳозирги режимга альтернатив сифатида тақдим этишга ҳаракат қилди.

Эрон кўчаларида бўлаётган айни қўзғолонда яққол кўзга ташланган нарса, унинг етакчи ва бошчисиз эканидир. Эҳтимол, шу вақтгача уни кучли қилиб турган нарса ҳам мана шудир балки. Чунки яқин вақт ичида ҳеч қандай тил бириктирувчи куч унга раҳбарлик қилолмаяпти, йўлдан оздириш ва йўқ қилиш ҳеч кимнинг қўлидан келмаяпти. Бироқ бу қўзғолон агар яқин келажакда яна шундай давом этаверса, сўзсиз унга заифлик сифати кириб боради, чунки етакчи ва бошчисиз бўлган ҳар қандай ҳаракатнинг истиқболи йўқ.

Ўз оловини ўзи аланга олдирадиган кучли маиший омиллар мавжуд экан, ушбу халқ қўзғолонининг давом этиши эҳтимоли катта. Бу омилларга тухум ва товуқ каби асосий товарлар нархининг кўтарилиши мисол бўлади. Чунки миллионлаб товуқнинг қуш тумовига чалиниб қирилиши ортидан айни товарлар баҳоси бир неча баробарга ошиб кетди. Ишсизлик эса 12.4 фоизни ташкил қилмоқда. Ишсизлик кўлами Эрон статистика марказига кўра, ўтган йилга нисбатан 1.4 фоизга ошган. Яна бир омил 8 фоизга етган инфляция. Бу халқнинг ҳукуматга нисбатан ғазабини баттар орттирадиган омиллардан биридир. Кейин, қўзғолонга Эрон ҳукуматининг хорижий сиёсати ҳам муҳим омил бўлди. Чунки бу ҳукумат миллирдлаб доллар маблағини хорижий тил бириктирувлар ва фитналарга совурмоқда. Намойишчилар шу нарсага ҳам қарши қўзғалиб, ўз ҳукуматларининг Сурия, Ливан, Ғазо ва бошқа давлатларнинг ички ишларига бурун суқаётганига қарши шиорлар кўтариб чиқдилар. Бу – ичкарида эронлик аҳоли ғоят қашшоқ аҳволда яшаётган бир пайтда, ҳукуматнинг хорижий ўйин ва саргузаштларга шунча молларни совураётганига қарши халқ нафратларининг ифодаси, албатта.

Ушбу норозилик намойишлари қисматига муваффақият битилганми ё йўқми, бундан қатъий назар, у бир ҳақиқатни очиб ташлади. Бу ҳақиқат шуки, юртдаги Вилояти фақиҳ режими ҳам исломий оламдаги бошқа омадсиз тоғут режимлардан фарқ қилмаслигидир. Шунингдек, у Эрон ва хорижда ҳеч қандай халқ базасига эга эмас, у бошқа диктатор режимларнинг биридир, фақат уларнинг ичида исломий тўн кийган бир нусхаси, холос. Дарвоқе, айни қўзғолон чоғида Ислом Уммати халқлари худди бошқа исломий юртлардаги режимларни ёмон кўриб, улардан зада бўлгани каби, бу режимдан ҳам нафратланаётгани ва ундан тўйиб кетгани яққол намоён бўлди. Режимнинг ювиндихўрлиги ва «оятлари»нинг коррупция ботқоғига ботгани, албатта уларга қарши кўтарилиб, барчасини ағдариб ташлаб, харобалари узра ҳақиқий Ислом бошқарувини барпо этишни тақозо этмоқда.

Роя газетасининг 2018 йил 10 январ чоршанба кунги 164-сонидан

+2
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиё – 2040

  • МАҚОЛАЛАР

    Марказий Осиёда геосиёсий ахборот кураши

  • МАҚОЛАЛАР

    МАГАТЭ – Америка қўлидаги мустамлака қилиш қуроли

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/