| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка ва Европа ўртасидаги муносабатларда сиёсий иқлимнинг ўзгариши

  • Миср ва «Самурай» облигацияларининг чиқарилиши

  • Фуқаролик давлати ва воқелик чақириқлари

  • Ироқ бош вазири Али Ал-Зайдийнинг Вашингтонга ташрифи ва сохта суверенитет!

  • Британиянинг давлат бошқаруви тизимига суқулиб киришдаги асл мақсади

  • Судан сиёсатидаги дунёвийликнинг (секуляризмнинг) илдизлари

  • Одилхон домлани қамалиши ортида яна бир сиёсий қурбонликми?

САВОЛ-ЖАВОБЛАРФИҚҲИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Никоҳдаги ботил ва фосид ақд ҳақидаги саволга жавоб

Никоҳдаги ботил ва фосид ақд ҳақидаги саволга жавоб

By htadmin
17.03.2018
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Раштанинг фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан (фиқҳий)

Фараҳ Фарҳод (فرح فرحات)нинг никоҳдаги ботил ва фосид ақд ҳақидаги саволига жавоб

Савол:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим, Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Қадрли амиримиз, Аллоҳ сизни Ўз ҳифзу ҳимоясида асрасин

Саволим қуйидагича:

Никоҳнинг саҳиҳ бўлиш шартлари билан (инъиқод) яъни, қонуний кучга кириши шартлари ўртасида қандай фарқ бор? Буни ақдга қандай таъсири бор, қачон уни ботил қилади ва қачон фосид қилади? Аллоҳ сизни кўп яхшиликлар ила мукофотласин ва душманларингиз устидан нусрат берсин. Доим Аллоҳнинг назорати ва ҳимоясида бўлинг.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

1 –Буни Исломда ижтимо низоми номли китобда батафсил баён қилганмиз ва бундай деганмиз:

«Никоҳ шаръий ижоб ва қабул билан никоҳ бўлади. Ижоб – битим тузувчилардан бирининг биринчи бўлиб айтган сўзи. Қабул эса битим тузувчилардан бошқа бирининг иккинчи бўлиб айтган сўзи…

Никоҳ қонуний кучга кириши учун тўртта шарт бор:

Биринчи шарт: ижоб ва қабул бир жойда бўлиши, яъни ижоб содир бўлган мажлисда қабул ҳам содир бўлиши. Агар битим тузувчилар ўша жойда ҳозир бўлсалар шундай бўлади. Агар улардан бири бир шаҳарда, иккинчиси бошқа шаҳарда бўлса ва бири иккинчисига никоҳни таклиф қилиб хат ёзса, хатни олган шахс таклифни қабул қилса, никоҳ қонуний кучга киради. Лекин бу ҳолатда хатни гувоҳларга ўқиши ёки ўқитиши ва унинг ибораларини уларга эшиттириши ёки уларга «фалончи менинг қўлимни сўраб хат юборди», деб айтиши ва мажлисда ўзини унга топширганлигига уларни гувоҳ қилиши шарт қилинади.

Иккинчи шарт: Битим тузувчиларнинг ҳар бири бошқасининг сўзини эшитиши ва тушуниши, бу сўзлардан никоҳ битимини кўзда тутаётганини билиши керак. Агар эшитмагани ёки тушунмагани сабабли нимани кўзда тутаётганини билмаса, никоҳ қонуний кучга кирмайди. Масалан, эркак киши аёлга «сизга турмуш ўртоғи бўлдим» маъносини англатувчи сўзни француз тилида айтса, бу тилни билмайдиган аёл ўзи тушунмасдан туриб, унга ўргатилган сўзни айтса ҳамда аёл ўзи айтган сўздан кўзланган мақсад никоҳ битими эканлигини билмаса, эркак киши унинг таклифини қабул қилса, никоҳ қонуний кучга кирмайди. Агар аёл ўзи айтган сўздан мақсад никоҳ битими эканлигини билса, никоҳ қонуний бўлади.

Учинчи шарт: Қабул ижобга зид келмаслиги керак, бу ҳол ижобнинг ҳаммасида бўладими ёки баъзи ўринларидами, фирқи йўқ.

Тўртинчи шарт: Аёл муслима ёки китобий бўлиши, эркак эса фақат мусулмон бўлиши каби битим қилувчилардан бирининг бошқаси билан турмуш қуришига шариат рухсат берган бўлиши керак.

Агар бу тўртта шарт битимда топилса, никоҳ қонуний кучга киради. Агар бирор шарт топилмаса, никоҳ қонуний кучга кирмайди ва асос жиҳатидан ботил бўлади. Агар никоҳ қонуний кучга кирса, унинг саҳиҳ никоҳ бўлиши учун унда саҳиҳлик шартлари топилиши керак. Бу шартлар учта:

1 –Аёл никоҳ битимига яроқли бўлмоқлиги;

2 –Никоҳ фақат валий билан никоҳ бўлади. Аёл ўзи турмушга чиқишга ва бошқасини турмушга беришга, шунингдек турмушга чиқишда валийсидан бошқа кишини вакил қилишга ҳаққи йўқ. Агар шундай қилса, никоҳи никоҳ бўлмайди;

3 –Таклиф ва қабул қилиш чоғида айтилган сўздан мурод – никоҳ битими эканлигини тушунадиган, битим тузувчиларнинг сўзини эшитадиган, ақлли, балоғатга етган ва мусулмон бўлган икки гувоҳнинг иштирок этиши.

Агар битимда бу шартлар топилса, никоҳ саҳиҳ бўлади. Агар бирор шарт топилмай қолса, у фосид никоҳ бўлади». Кейин ушбу китобимизда айни шартларга очиқ далиллар келтирганмиз… Бундан аён бўладики, агар қонуний кучга кириш шартлари тўла топилмаса, ақд ботил бўлади, агар саҳиҳлик шартлари тўла топилмаса, ақд фосид бўлади.

2 –Фосид билан ботил ўртасидаги фарқ бундай: ботил – Шореънинг амрига аслидан мувофиқ келмайди. Яъни унинг асли ман қилинган бўлади. Ёхуд бирор бир шарт топилмайди-да, бу нарса феълнинг аслини бузади. Аммо фосид ундай эмас. Яъни, фосид Шореънинг амрига аслида мувофиқ келган бўлади. Лекин унинг сифати аслни бузмайди ва бир вақтнинг ўзида Шореънинг амрига хилоф келади. Шунинг учун фосид ибодатларда бўлмайди. Балки ибодатларда ботиллик бўлиши мумкин. Чунки ибодатнинг шартлари ва арконларини кузатган киши уларнинг барчаси аслга боғланганини кўради. Фосид муомалаларда бўлади, ақдларда ҳам бўлиши мумкин. Мисол учун малоқиҳ, яъни ҳайвоннинг қорнидаги боласи савдоси асосдан ботилдир. Чунки у аслидан қайтарилган. Шаҳарликнинг саҳроликка нарса сотиши эса, фосид байдир. Чунки саҳролик нарх-наводан бехабар бўлади. Бундай ҳолатда унга бозорни кўриб чиқиш танлови берилади. Ана шунда у савдони амалга оширишга ва уни бекор қилишга ҳаққи бўлади. Яна бир мисол, ҳиссадорлик ширкати асосидан ботилдир. Чунки у тан шериклигидан холи, яъни, аслга тааллуқли бўлган шартдан холидир. Аммо шериклар шаръий шартларга мувофиқ шериклик қилиб, улардан бири ўзига муайян маблағ берилишини шарт қилса, бундай шериклик фосид бўлади. Чунки бу ерда аслда эмас, балки сифатда ғарар бўляпти. Чунки бу ерда шерик фойданинг маълум миқдорига эмас, балки муайян маблағга эга чиқяпти. Бу ҳатто ширкатга зиён келтириши ҳам мумкин. Шунинг учун фойдадан маълум миқдорга келишишса, фосид бартараф бўлади ва ақд қайта саҳиҳга айланади.

Шундай қилиб, ибодатларда ботил билан фосид ўртасида фарқ йўқ. Чунки барча ибодатлар ё саҳиҳ бўлиб, зиммани поклайди ёки саҳиҳ бўлмайди ва вожиб ҳам соқит бўлмайди. Намоз ё саҳиҳ бўлади ёки ботил, бундан ўзгача бўлмайди. Бироқ муқобил мажбуриятларни келтириб чиқарадиган ёки савдо ақдлари каби мулк бир жойдан бошқа жойга кўчадиган ёки бўлмасам ижара, ҳавола ва шериклик каби молиявий ақдлардаги фосид – ботилдан фарқ қилади.

Аммо никоҳдаги ботил ва фосид ақднинг иккаласи ҳам шариатга хилофдир. Ботил ақд асосдан бекор қилинган бўлиб, унинг натижалари келиб чиқмайди. Агар жимо содир этилса, зино ҳукмида бўлади ва бола жимо қилган эркакка мансуб бўлмайди, идда ҳам, маҳр ҳам амалга ошмайди, қудачилик маҳрамлари ҳам бўлмайди. Чунки у аслидан ботил бўлган. Аммо фосид ақд эса, қонуний кучга кириши шартларида эмас, балки саҳиҳлик шартларида шариатга зид келади. Шунинг учун агар жимо содир бўлса, яъни эркак аёлга қўшилса, бу жуфтларга гуноҳ бўлади, лекин ундан натижа келиб чиқади. Аммо бу фосид бўлган ақдда аёлга қўшилмаган бўлса, у ҳолда, ҳеч қандай натижа келиб чиқмайди. Энди, фосид бўлган ақдда эркак аёлига қўшилган ҳолатда, яъни жимо ҳолатида келиб чиқадиган натижаларга келсак, улардан баъзиларини келтирамиз:

  • Маҳр. Фосид никоҳда Аёлга қўшилиш билан маҳр вожиб бўлади. Бунга Набий ﷺнинг ушбу сўзлари далил:

«أَيُّمَا امْرَأَةٍ نَكَحَتْ بِغَيْرِ إِذْنِ وَلِيِّهَا فَنِكَاحُهَا بَاطِلٌ فَنِكَاحُهَا بَاطِلٌ فَنِكَاحُهَا بَاطِلٌ فَإِنْ دَخَلَ بِهَا فَلَهَا الْمَهْرُ بِمَا اسْتَحَلَّ مِنْ فَرْجِهَا…»

«Қай бир аёл валийсининг изнисиз никоҳ қилинса, унинг никоҳи ботилдир, унинг никоҳи ботилдир, унинг никоҳи ботилдир. Агар эркак унга қўшилган бўлса, фаржини ўзига (раво кўргани) ҳалол деб ҳисоблагани учун маҳр бериши вожибдир». (Имом Термизий ривоят қилган ва ҳасан, деган). Ушбу ҳадисда Набий ﷺ фосид бўлган никоҳда, яъни валийсининг изнисиз никоҳ қилинганда, маҳр учун эркакни аёлга қўшилган бўлишини шарт қилдилар. Шунинг учун Росулуллоҳ ﷺ маҳрни қўшилишга боғладилар. Чунки ҳадисда

«فَإِنْ دَخَلَ بِهَا فَلَهَا الْمَهْرُ بِمَا اسْتَحَلَّ مِنْ فَرْجِهَا»

«… Агар эркак унга қўшилган бўлса, фаржини ўзига (раво кўргани) ҳалол деб ҳисоблагани учун маҳр бериши вожибдир», дейилган.

  • Агар аёлга қўшилган бўлса, фосид никоҳдан келиб чиқадиган бошқа натижалар ҳам бор. Лекин бу борада, масалан, идда, насаб, мерос ва қудачилик маҳрамлари… каби фиқҳий ихтилоф ва тафсилотлар мавжуд. Кимга бу нарса керак бўлса, ўзининг гумони ғолиб келишига қараб, бемалол мурожаат қилаверади.

 

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта                29 жумодул-аввал 1439ҳ

                                                                                           15 феврал 2018м

 

Tagsботилникоҳфосид
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Фарзандларингизга фаровон ҳаёт қолишига ишонасизми?

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрон мудофаа вазири: Биз Россияга бирорта ҳам база берганимиз йўқ

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яман аҳли ва ражаб ойи

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/