Россиялик экспертлар Сурия режимининг «хавфсиз ҳудуд»га оид битимдан қандай ютуқларга эришганини фош қилди

بِسْـــمِ اللهِ الرَّحْمٰـــنِ الرَّحِيـــم
Роя газетаси:
Россиялик экспертлар Сурия режимининг «хавфсиз ҳудуд»га оид битимдан қандай ютуқларга эришганини фош қилди
Мана шундай сарлавҳа остида «Дурари Шомия» веб-сайти Ҳижрий 1439 йил 27 жумодуссоний, милодий 2018 йил 15 март пайшанба куни қуйидаги хабарни нашр қилди:
«Иккита россиялик эксперт – Асад режими жангари гуруҳлар билан «хавфсиз ҳудудлар»га оид битимни имзолаганидан сўнг Сурияда қандай ютуқларни қўлга киритганини фош қилди.
Москвадаги қарор қабул қилувчи идораларга яқин бўлган экспертлар Антон Мадрасов ва Кирилл Семёновларга кўра, «Бу битимлар режимга истаган тарафга кучларини йўналтириш имконини берган».
«Халқаро масалалар бўйича Россия кенгаши» веб-сайтида нашр қилинган мақолада иккала эксперт «Бунинг натижасида режим Дайруз Зур қамалини бузишга муваффақ бўлди, сўнг Идлибдаги ҳудудларга бориб, ниҳоят, Шарқий Ғутада кенг кўламли амалиётлар бошлади», деб айтган.
Айни мақолада яна бундай дейилади: «Мухолафат ўзининг кучларини тўплашга ва режим ҳужумларини қайтаришга қодирлигини исботлади ҳамда режимни Даръа ва Ҳама билан чалғитиш орқали Ғутадан таҳдидларни бартараф қилишни уддасидан чиқди. Лекин хавфсиз ҳудудлар ташкил этилганидан сўнг мухолафат айни ҳудудлар ичида қолиб кетди».
Мақолада таъкидланишича, «хавфсиз ҳудудлар»га оид битимлар режимнинг ютуққа эришишига ёрдам берди. Чунки у жангари гуруҳлар хавфсиз ҳудудларга кирганлигини дастаклаб, маълум фронтларни музлатиб олди. Аммо режимнинг ўзи эса, Шарқий Ғута каби бошқа минтақалар «Остона» битимлари доирасига кирганига қарамай, уларни эгаллаб олди.
Роя газетаси шарҳи:
Хабарда келган гаплар биз огоҳлантириб келган ва ҳануз огоҳлантираётган нарсани тасдиқлаб, ҳеч қандай шубҳа қолдирмади. Яъни хавфсиз ҳудудлардан мақсад, Сурия режимини мустаҳкамлаш ва Шом қўзғолонига барҳам беришдир. Чунки бу билан Сурия режими ҳолдан тойган кучларини бошқа минтақаларга кўчиришдан олдин уларни дам олдириш имконига эга бўлади. Сўнг бу кучлар бошқа минтақаларга ўтиб мунтазам қирғинларни ва вайронагарчиликларни давом эттиради. Албатта бундан ечимга оид ўзларининг шартларини зўрлаб ўтказиш ёки айни ҳудудларни ўз назоратлари остига олиб, бунга рози бўлмаганларни чиқариб юбориш кўзланган.
Ҳақиқатдан ҳам, режим ва уни қўллабқувватловчи, қўзғолонга қарши тил бириктирувчи давлатлар хавфсиз ҳудудлар орқали қўзғолончилар саъйҳаракатларини парчалашга муваффақ бўлди. Натижада, гуруҳлар ва маълум минтақалар фикр асосида эмас, ҳистуйғуларига қараб ҳаракат қиладиган бўлиб қолди, сиёсий мақсадда берилаётган ифлос пулларга боғланган баъзи гуруҳ етакчиларининг талаби ҳам хавфсиз ҳудуд бўлиб қолди.
Умид қиламизки, Шомдаги аҳлимиз айни аччиқ ҳақиқатни тушуниб етиб қонхўр режим ва унинг тарафдорлари оёқлари остидаги ерни қайтадан ларзага солади ва Аллоҳнинг шариати татбиқ қилингунига қадар қўзғолонимиз Аллоҳ учун, деган иборани қайта-қайта такрорлайдилар.
Роя газетасининг 2018 йил 21 март чоршанба кунги 174-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ