“Исломда иқтисод низоми” туркумидан

بسم الله الرحمن الرحيم
МУЛККА ЭГА БЎЛИШ
САБАБЛАРИНИНГ БИРИНЧИСИ
Меҳнат
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الْآخِرَةَ وَلَا تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِن كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَلَا تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الْأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас. (Қасос:77)
Ўтган мақоламизда сизларга мулкка эга бўлиш сабаблари ҳақида маълумот берган эдик, эндиги мақолаларимизда эса ана шу сабаблар хусусида тўхталиб ўтамиз ва сизларга мулкка эга бўлиш сабабларининг биринчиси меҳнат ҳақидаги батафсил маълумотларни тақдим қиламиз.
Қўзиқорин каби табиий мавжуд бўлган ёки нон ва машина каби инсоннинг меҳнат-ҳаракати билан вужудга келадиган молнинг ҳар қандай турига чуқур назар солинса, бу нарсаларни қўлга киритиш учун меҳнат қилиш кераклиги кўзга ташланади.
Амал (меҳнат) сўзи далолати кенг ва амал турлари, шакллари ҳар хил, натижалари турлича бўлганлиги учун Шореъ амал калимасини умумлигича қолдирмади ҳамда амални умумий шаклда эмас, балки чекланган муайян шаклда кўрсатди ҳамда бу амалларни ва унинг турларини кўрсатишда молга эга бўлиш сабабларидан бирига ярайдиган нарсани баён қилиб ўтди. Шаръий ҳукмларни ўрганиб чиқишдан шу нарса ойдинлашадики, молга эга бўлиш учун қуйидаги амал турлари сабаб бўлади:
1.Ўлик (қўриқ) ерни тирилтириш.
2. Ер ости қазилмалари ёки ҳаводаги нарсаларни чиқариб олиш.
3. Ов.
4. Даллоллик.
5. Музораба.
6. Мусоқот.
7. Бошқалар учун ҳақ эвазига ишлаш.
Ўлик ерни тирилтириш.
Ўлик ер – эгаси бўлмаган, ҳеч ким фойдаланмайдиган ердир. Тирилтириш деб, унга экин экиш ёки дарахт ўтқазиш ёки бино қуриш, бошқача ибора билан айтганда, тирилтиришни англатадиган ҳар қандай тарзда унга ишлов бериб, ундан фойдаланишдир. Шахснинг ерни тирилтириши ўша ерни унинг мулки қилиб қўяди. Расулуллоҳ с.а.в. айтганларки:
مَنْ أَحْيَا أَرْضًا مِيتَةً فَهِىَ لَهُ
“Кимки ўлик ерни тирилтирса, ўша ер уникидир” Бухорий Умардан ривоят қилган:
مَنْ أَحَاطَ حَائِطًا عَلَى أَرْضٍ فَهِىَ لَهُ
“Кимки бирон ерни девор билан ўраб олса, у уникидир”
ва яна айтдиларки:
مَنْ سَبَقَ إِلَى مَا لَمْ يَسْبِقْهُ إِلَيْهِ مُسْلِمٌ فَهُوَ لَهُ
“Кимки бирор муслим ундан олдин бормаган жойга олдин борса, ўша жой уникидир”. Бу ҳадисни Табароний “ал-Кабир” китобида ривоят қилди. Бу ҳадисларнинг умумийлигига биноан бу борада муслим билан зиммий ўртасида фарқ йўқ. Зиммий жой қилиб олган водийлар, чакалакзорлар ва тоғларнинг тепалари унинг мулки бўлиб, ундан уни тортиб олиш жоиз эмас экан, демак, ўлик ер унинг мулки бўлишга янада лойиқдир. Бу ҳукм ҳар бир ерда – Дорул Исломда бўладими ёки Дорул ҳарбда бўладими ва ушрий ёки хирожий ерда бўладими, умумийдир. Лекин унга эга бўлиш шарти шуки, шу ерни олганидан кейин 3 йил мобайнида унга ишлов бериб ҳосил олиши ва ишлов бериб ерни шу тарзда тирилтириши давомли бўлиши керак. Шунинг учун агар олган вақтидан бошлаб 3 йил муддат давомида бу ерни ишлатмай ундан фойдаланмаса ёки кетма-кет 3 йилгача ташлаб қўйса, у ерга эгадорлик ҳаққи бекор қилинади. Абу Юсуф “ал-Хирож” китобида Саид ибн Мусаййабдан ушбуни ривоят қилди: Умар ибн Хаттоб деди: “Ерни ташлаб қўювчининг уч йилдан кейин бу ерга эгалик ҳаққи қолмайди”. Байҳақийнинг “Сунан”ида эса Амр ибн Шуайбдан шундай ривоят қилинади: Умар 3 йил муддат ташлаб қўйишни ерни ташлаб қўйиш, деб ҳисоблашга буюрди. Шунинг учун агар ерни ташлаб қўйса, уч йил ўтгандан кейин бошқа бир одам бу ерни тирилтирса, унга эгалик қилишга ҳақлироқ бўлиб қолади. Дарҳақиқат, Умар саҳобаларнинг кўз ўнгида бу гапни айтиб, шу гапга амал қилганлар ва саҳобалар унга эътироз билдирмаганлар, демак, бу ижмо бўлгандир.
Ер остидаги нарсаларни чиқариб олиш
Меҳнат турларидан яна бири ер остидаги жамоат заруратларидан ҳисобланмаган нарсаларни кавлаб олишдир. У рикоз дейилиб, фиқҳий таъбир билан айтганда, мусулмонлар оммасининг ҳаққи бўлмаган нарсадир. Уни кавлаб олган одам 4/5 ига эга бўлиб, 1/5 ини шу нарсанинг закоти қилиб беради. Агар жамоат заруратларидан, яъни мусулмонлар оммасига тегишли нарса бўлса, у умумий мулкка киради. Бу икковининг фарқи шундаки, агар инсон меҳнати билан ерга кўмилган ёки жамоат эҳтиёжини қопламайдиган даражада кам бўлса, у рикоздир. Аслида ер остида бор бўлиб, унга жамоат муҳтож бўлса, у рикоз эмас, умумий мулк бўлади. Агар бино ва бошқалар учун тош қазиб олинадиган тош конлари каби ўзи аслий, лекин унга жамоат эҳтиёжи тушмайдиган бўлса, у хусусий мулкка киради. Рикозга эга бўлиш ва 1/5 ини закотга бериш ҳадиси шариф билан исботланган. Насоий Амр ибн Шуайбдан, у эса отаси орқали бобосидан ривоят қилиб айтади:
“Расулуллоҳ с.а.в. дан топилдиқ ҳақида сўралди. У киши:
سُئِلَ رَسُولُ اللهِ عَنْ الُّلقَطَةِ فَقَالَ: مَا كَانَ فِى طَرِيقٍ مَأْتِىٌّ، أَوْ فِى قَرْيَةِ عَامِرَةٍ فَعَرَّفَهَا سَنَةً فَإِنَّ جَاءَ صَاحِبُهَا وَإِلاَّ فَلَكٌ، وَمَا لَمْ يَكُنْ فِى طَرِيقٍ مَأْتِىٌّ وَلاَ فِى قَرْيَةِ عَامِرَةٍ فَفِيهِ وَفِى الرِّكَازِ الْخَمْسِ
Агар (одамлар) кўп ўтадиган йўл ёки аҳоли кўп яшайдиган (шаҳар) қишлоқда бўлса, уни бир йил эълон қил, эгаси келса келди, келмаса у сеники. Агар (одамлар) кўп ўтадиган йўлда ва аҳоли кўп яшайдиган қишлоқда бўлмаса, унда ва рикозда 1/5, дедилар”. Ер остидаги нарсаларни қазиб олиш қаторига ҳаводаги кислород ва азотни ажратиб олиш ҳам, шунингдек, Аллоҳ Таъоло яратиб, ундан фойдаланишга рухсат берган ва шариат ҳалол қилган ҳамма нарсани қазиб, кавлаб олиш ҳам қўшилади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
05.04.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ