ЁЛЛАНУВЧИНИНГ ҚИЛАДИГАН ИШИ

بسم الله الرحمن الرحيم
ЁЛЛАНУВЧИНИНГ ҚИЛАДИГАН ИШИ
Ғайримусулмонни ишга ёллаш ҳукми
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الْآخِرَةَ وَلَا تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِن كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَلَا تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الْأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас. (Қасос:77)
Аввалги мақоламизда сизларни Ишда сарфланадиган куч ва Ҳаром манфаатларга ёллаш ҳукми мавзулари билан аниқ далилий асослар ёрдамида таништирдик. Бугунги мақоламизда Ғайримусулмонни ишга ёллаш ҳукми ҳақида батафсил маълумот берамиз.
Ғайримусулмонни ишга ёллаш ҳукми
Ёлловчи ва ёлланувчи икковлари ёки бири мусулмон бўлишлари шарт эмас, чунки Расулуллоҳ с.а.в.нинг қилган ишларига биноан ва ҳар қандай ҳалол (мубоҳ) ишларда ҳамда киши ёллаб бажартириладиган давлат ишларида ғайримусулмонларни ёллашга қилинган саҳобалар ижмосига биноан мусулмон киши ғайримусулмонни ёллаши ҳар қандай ҳолда мумкин. Масалан, Расулуллоҳ с.а.в. бир яҳудийни котибликка, яна бирини таржимонликка ёллаганлар. Бухорий ўзининг “Саҳиҳ”ида Расулуллоҳ с.а.в.нинг бир мушрикни йўл бошловчиликка ёллаганлари тўғрисидаги ривоятни келтирган. Абу Бакр ва Умар насронийларни мол ҳисоблашга ёллашган.
Мусулмон киши ғайримусулмонни ёллаши ҳалол бўлгани каби, мусулмон киши ғайримусулмонга ҳаром бўлмаган ишларда ёлланиши ҳам мумкин. Аммо қилинадиган иш ҳаром бўлса, ёлловчи мусулмон ёки ғайримусулмон бўлса ҳам мумкин эмас. Шунга кўра, демак, мусулмон одам насронийга ишга ёлланиши мумкин, бу мусулмонни хорлаш учун кофир қўлига қарам қилиб қўйиш эмас, балки бировга ёлланиш, холос. Бу масалаларда ёлловчи ёки ёлланувчи мусулмон бўлиши шарт эмас. Масалан, Термизийнинг ривоят қилишича, Али р.а. яҳудийга ёлланиб, бир челак сувни битта хурмо эвазига қуйиб берардилар, буни Расулуллоҳ с.а.в.га айтганларида ундан қайтармаганлар, чунки бу бирор нарса эвазига шартлашиш бўлиб, мусулмонни хорлайдиган жойи йўқ.
Аммо имомлик, азон айтиш, ҳаж қилиш, закотни бериш, Қуръон ва ҳадис ўргатиш каби Аллоҳга яқинлашиладиган ишларда ишчи мусулмон бўлиши шарт. Чунки бу амаллар фақат мусулмон томонидангина бажарилиши мумкин, шу сабабли бу ишларни бажаришга фақат мусулмон ёлланади. Бунинг сабаби шуки, мазкур амаллар фақат мусулмон томонидан бажарилади. Агар Аллоҳга яқинлашиладиган ишлар ғайримусулмон томонидан бажарилиши мумкин бўлса, уларни бажаришга ғайримусулмонларни ҳам ёлланади.
Хулоса қилиб айтганда, ёлловчи наздида Аллоҳга яқинлаштирувчи ҳисобланадиган, ёлланувчи наздида эса бундай ҳисобланмайдиган ишларда қаралади, агар бу ишлар фақат мусулмон одам бажариши лозим бўлган ишлар бўлса, масалан қозилик каби, бундай ишларга ғайримусулмонни ёллаш асло жоиз бўлмайди. Энди агар ғайримусулмонни ҳам ёллаш жоиз бўладиган иш бўлса, масалан жанг қилишга ёллаш каби, у ҳолда бу ишни қилдиришга ғайримусулмонни ёллаш жоиз бўлади. Масалан, зиммийни (мусулмонлар ҳимоясидаги христиан ёки яҳудийни) жангчиликка ёллаб унга байтулмолдан ҳақ тўлаш жоиздир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
14.06.2018й.


Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ