ЁЛЛАНУВЧИНИНГ ҚИЛАДИГАН ИШИ

بسم الله الرحمن الرحيم
ЁЛЛАНУВЧИНИНГ ҚИЛАДИГАН ИШИ
Ёлланма ишчи ўзи ким?
(“Исломда иқтисод низоми” туркумидан)
وَابْتَغِ فِيمَا آتَاكَ اللَّهُ الدَّارَ الْآخِرَةَ وَلَا تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ الدُّنْيَا وَأَحْسِن كَمَا أَحْسَنَ اللَّهُ إِلَيْكَ وَلَا تَبْغِ الْفَسَادَ فِي الْأَرْضِ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ الْمُفْسِدِينَ
– Аллоҳ сенга ато этган молу давлат билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам эҳсон қил. Ерда бузғунчилик қилишга уринма, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас. (Қасос:77)
Инсон ҳаёти давомида ўзи дуч келган муаммога ечим қидиради ва албатта бу ечимни ўзи учун тўғри ечим бўлишини хоҳлайди. Лекин аксар инсонларда тўғри ечим ҳақида тасаввур йўқ. Сабаби ана шу тўғри ечимни қаердан ва қай тарзда олишни билмайдилар. Биз Исломда иқтисод низоми китобини ўз мақолаларимиз орқали ёритиш асносида иқтисодий муаммоларни ҳал қилишга тааллуқли тўғри ечимларни Исломдан олишни ва унинг воқеси қандай бўлишини тушунтиришга имкониятимиз борича ҳаракат қилмоқдамиз, ин ша Аллоҳ. Жумладан, сизларни туркум мақолаларимиз орқали Ёлланувчининг қиладиган иши мавзуси билан батафсил таништиришда давом этамиз.
Ёлланма ишчи ўзи ким?
Ислом шариати ишчи (ёлланувчи) деганда ҳақ эвазига ишлайдиган ҳар бир кишини назарда тутади, ёлловчи бир киши бўладими, жамоат ёки давлат бўладими, фарқи йўқ. Демак, ишчи деган сўз ҳар қандай соҳада ишлайдиган ишчини ўз ичига олади, шаръий ҳукмда давлат ишчиси билан бошқалар ишчисининг орасида фарқ йўқ. Давлат ходими (ишчиси), жамоат ходими ва бир шахснинг ходими буларнинг ҳаммаси ишчи ва уларга иш аҳкомлари татбиқ этилади, яъни уларнинг ҳар бири ёлланувчи ва уларга ёллаш аҳкомлари қўлланилади. Масалан, бировни ерида ишловчи деҳқон – ёлланувчи, хизматкор – ёлланувчи, завод ишчилари – ёлланувчилар, тижоратчиларнинг котиблари – ёлланувчилар, давлат ходимлари – ёлланувчилар ва уларнинг ҳар бири ишчидир. Чунки ижара (ёллаш) шартномаси ёки нарсалардан фойдаланиш ёки иш келтирадиган манфаат ёки шахс келтирадиган манфаат тўғрисида тузилади. Агар шартнома нарсалардан фойдаланиш тўғрисида тузилган бўлса, ёлланувчи мавзусининг бунга ҳеч қандай дахли йўқ. Чунки ёлланувчининг бунга ҳеч бир алоқаси йўқ. Энди агар шартнома ҳунармандлар ва усталарни муайян ишларга ёллаш каби иш-меҳнат келтирадиган фойда ёки хизматкорлар ва ишчилар ёллаш каби шахс келтирадиган фойда тўғрисида тузилган бўлса, у ҳолда бу шартнома ёлланувчига тааллуқли бўлади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Салоҳиддин
13.07.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ