Уйғониш тўғрисида туркумидан: РОСУЛ (АЛАЙҲИС-СОЛАТУ ВАС-САЛАМ) ИШЛАРИДАН НАМУНА ОЛИШ

بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: РОСУЛ (АЛАЙҲИС-СОЛАТУ ВАС-САЛАМ) ИШЛАРИДАН НАМУНА ОЛИШ
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Аллоҳнинг Росулига қандай эргашиш кераклигини билиш мусулмон учун муҳим масалалардан ҳисобланади. Яъни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаёти давомида қилган ишларнинг ҳаммаси ҳам уммат учун эргашилиши керак бўлган амаллар тоифасига кирмайди. Бу борада қуйида тўлиқроқ маълумот берилади.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарафларидан содир бўлган ишлар икки қисмдан иборат. Табиий ишлар ва табиий бўлмаган ишлар. Ўтириш, туриш, ейиш, ичиш ва шу каби табиий ишларнинг Росул алайҳиссолату вассаломга нисбатан ҳам, у зотнинг Умматларига нисбатан ҳам мубоҳ эканлигида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Шунинг учун ҳам бу амаллар мандубга кирмайди.
Табиий бўлмаган ишлар эса, Росул алайҳиссолату вассаломга ҳеч ким шерик бўла олмайдиган, у зотнинг ўзларига хос ишлар ёки у кишининг ўзларига хос бўлмаган ишлардан иборат. Рўзани узлуксиз давом эттириш, яъни рўзада кундузни кечага улаб юбориш, тўрттадан ортиқ аёлларни никоҳга олиш ва шу каби – Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзларига хос ишлар эканлиги исботланган хусусиятларда – биз учун у кишига шерик бўлиш жоиз эмас. Бу ишлар Росул алайҳиссолату вассаломнинг ўзларига хос хусусиятлари эканлиги ижмо билан собит бўлган. Шунинг учун ҳам бу ишларда Росул алайҳиссолату вассаломдан намуна олиш жоиз бўлмайди.
Аммо Росул алайҳиссолату вассаломнинг қилган ишлари бизга муайян амал қандай ижро этилишини баён қилиб бериш учун бўлган, деб билинган ишлар эса шубҳасиз далилдир. Бу эса гоҳида у зотнинг очиқ айтган сўзларидан билинади. Масалан, Росул соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қуйидаги сўзлари каби: «Менинг қандай намоз ўқиганимни кўрган бўлсангиз, ўшандай намоз ўқинг»; «Барча маросимларингизни мендан олинг». Бу сўзлар Росул алайҳиссолату вассаломнинг ушбу қилган ишлари у кишининг изларидан боришимиз учун бизга берилаётган баён ва кўрсатмалар эканлигини билдиради. Баён учун қилинган амал гоҳида ҳолатнинг қарина (ишора)сидан билиб олинади. Бу эса Аллоҳ Таолонинг:
فَاقْطَعُوا أَيْدِيَهُمَا
– “Қўлларини кесинглар!” [5:38]
деган буйруғи қандай ижро қилинишини баён қилиб, ўғрининг қўлини кафт бўғинидан кесиб кўрсатганлари каби ҳолат ишорасидан тушуниб олинади. Гоҳида қилган ишларидаги хоҳ сўз билан, хоҳ ҳолат ишораси билан ифода этилган бундай баён далилнинг ифодасига кўра вожиб, мандуб ёки мубоҳлигида баён қилинаётган ҳукмга тобедир.
Баён учун эканлигига далолат қиладиган бирор маъно ва ифодага эга бўлмаган, на инкор ва на исбот маъноси англашилмайдиган амалларда эса қурбат (Аллоҳга яқин бўлиш) мақсади зоҳир бўлиб туради ёки бундай мақсад зоҳир бўлмайди. Агар қурбат қасди зоҳир бўлиб турадиган амал бўлса – чошгоҳда ўқиладиган намоз суннати каби – уни қилган, унга амал қилган киши савобга эга бўлса, бу амални тарк қилган киши жазоланмайди. Агар ана шундай амалда қурбат мақсади зоҳир бўлиб турмаса, ундай амал мубоҳ туркумига киради.
Хизб ут Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
30.07.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ