Вашингтон фаластинлик қочқинлар масаласини шу тарзда йўқ қилмоқчи

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
«Foreign Policy» журнали: Вашингтон фаластинлик қочқинлар масаласини шу тарзда йўқ қилмоқчи
Ал-Жазира нет веб-сайти (ҳижрий 1439 йил 22 зул-қаъда, милодий 2018 йил 4 август шанба куни) нашр қилган хабарда бундай дейилади (матндаги баъзи сўзлар қисман ўзгартирилди):
«Трамп ва унинг конгрессдаги иттифоқчилари, минтақадаги миллионлаб фаластинликларни «қочқинлик» мақомидан чиқаришга ва уларнинг масаласини босқинчи яҳудийлар билан фаластинликлар ўртасидаги музокаралар столидан олиб ташлашга уринишяпти. Бир вақтнинг ўзида, Жаред Кушнер (Трампнинг куёви) БМТга қарашли Яқин Шарқдаги Фаластин қочқинларига ёрдам бериш ва иш билан таъминлаш агентлиги «UNRWA»ни ими-жимида ёпиб қўйишга уриняпти.
Бу ҳақда Америкада чиқадиган «Foreign Policy» журналида махсус мақола чоп этилди. Унда Кушнернинг «UNRWA» фаолиятига тормоз бериш йўлида «холис саъй-ҳаракатлар» олиб боришга чақирган электрон почтасидаги мактублар фош этилган.
«Foreign Policy» журналининг изоҳлашича, Трамп маъмурияти томонидан «UNRWA»га чеклов қўйиш ёки уни тарқатиб юбориш уринишлари Вашингтоннинг қочқинлар масаласи шартларини яҳудийлар фойдасига ўзгартириш ниятида эканига далолат қилади. Масалан, Қуддусни босқинчи яҳудийлар пойтахти, деб эълон қилиш каби, бошқа асосий масалаларни ҳам худди шундай қилган».
Роя газетаси шарҳи:
«UNRWA» ташкилоти Фаластин қочқинлари фойдаси йўлида бирор бир реал гуманитар мақсадни амалга оширмаган. Аксинча, йирик мустамлакачи давлатлар, уларнинг нопок ниятли қўғирчоқлари, шу жумладан, БМТ томонидан доим тил бириктириб келинган Фаластин масаласи борасидаги ишларни идора қилиш билан шуғулланиб келади. Ислом ва мусулмонларни ёмон кўрувчи ҳамда «Аср келишуви», дея аталган машъум келишув доирасида Фаластин масаласини батамом йўқ қилишни истаётган Америка турли сохта дастаклар билан, шу жумладан, сохта молиявий кризис орқали «UNRWA» фаолиятига якун ясашга уриняпти. У бу билан қочқинларнинг келаси авлодлари ва фарзандларига қочқинлик мақомини бермасликка ҳаракат қиляпти.
Қочқинлар масаласини йўқ қилиш билан ҳам, Қуддусни босқинчи яҳудийлар пойтахти, деб эълон қилиш билан ҳам ҳаргиз Фаластин масаласини йўқ қилиб бўлмайди. Чунки Фаластин муборак заминдир, у ерда Росулуллоҳ ﷺнинг Исро маскани бор. Мусулмонлар мана шундай эътиқоддалар ва бу эътиқодни на аҳмоқ Трамп тебрата олсин ва на тажрибасиз-ғўр Кушнер. Кўз очиб юмгунча, Исломий армиялар сафидаги холис мусулмонлар оёққа туриб, малай режимни ағдарадилар ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этадилар. Рошид Халифалик эса, муборак Фаластин замини билан бирга бутун босиб олинган мусулмон юртларни озод этади.
Роя газетасининг 2018 йил 15 август чоршанба кунги 195-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб