Азизу мукаррам ҳолда юртга қайтиш ва барча жиноятчиларнинг жазога тортилиши Роҳинга мусулмонларининг ягона истагидир

بسم الله الرحمن الرحيم
Роя газетаси:
Азизу мукаррам ҳолда юртга қайтиш ва барча жиноятчиларнинг жазога тортилиши Роҳинга мусулмонларининг ягона истагидир
«Русиял Явм» веб-сайтида ҳижрий 1439 йил 6 зул-ҳижжа, милодий 2018 йил 17 август жума куни нашр қилинган хабарда бундай дейилади:
«Қўшма Штатлар Мьянмадаги армия ва полиция зобитларидан тўрт нафарини жазога тортди. Вашингтон уларни роҳинга мусулмонларига қарши «этник тозалаш»га жавобгар, деб топди.
АҚШ Молия вазирининг «терроризм»га қарши кураш ва молия разведкаси бўйича ўринбосари Сигал Мандилкер Мьянмани қадимий номи билан атар экан, бундай деди: «Бирма хавфсизлик кучлари юртнинг турли минтақаларида этник озчиликка қарши содир этилган бир нечта ҳужумларда, жумладан, ирқий тозалаш, қирғин, жинсий тажовуз, судсиз қатл қилиш ва бошқа инсон ҳуқуқлари учун хавфли бўлган қонунбузарликларда қатнашган».
Унга кўра, ҳарбий қўмондонлар Аунг Чжо Зау, Кечен Маунг Сои ва Хейну Хлаинуларга, шунингдек, чегара полицияси қўмондони Тура Сан Луен ва пиёда кучларидан икки аскарга жазо қўлланган.
Роя газетаси шарҳи:
Фарзандлари қирғин қилиниб, аёллари зўрланганидан ҳамда қишлоқ ва уй-жойлари ёқиб ташланганидан кейин роҳинга мусулмонларига бу жазоларнинг нима фойдаси бор. Ўзлари эса, ҳозирда қочқинлар лагерларида ёзнинг жазирама иссиғи, қишнинг қаҳратон совуғи остида яшаб келмоқдалар. Роҳинга мусулмонлари ўз уйларига Ислом ва мусулмонларни ёмон кўрувчи бутпарастлар зулмидан ҳимояланган ҳолда қайтишни ҳамда уларга ҳужум қилган барча жинояткор бутпарастларнинг жазога тортилишини истайдилар. Лекин бу нарса АҚШ ва Ғарб қўли билан амалга ошмайди. Чунки бу давлатлар мусулмонларни қирғин қилиб, юртларидан қувиб чиқаришдан бошқа нарсани билишмайди. Шубҳасиз, роҳинга мусулмонларига ёрдам берадиган, хавфсизлик билан таъминлайдиган, барчаларини бирлаштириб, юртларига азизу мукаррам ҳолда қайтарадиган ягона давлат Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатидир.
Роя газетасининг 2018 йил 22 август чоршанба кунги 196-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!