Уйғониш тўғрисида туркумидан: Ахлоқ инсоннинг таянчларидан бири, жамиятнинг эмас
بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Ахлоқ инсоннинг таянчларидан бири, жамиятнинг эмас
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Аввалги мақолаларимизда жамиятдаги даъват ишларини ахлоққа асослаб олиниши тўғри эмаслиги ҳақида фикр-мулоҳазаларимизни билдириб ўтганмиз. Ахлоққа бор эътиборни қаратиб жамият аслида таянилиши керак бўлган жиҳатларга эътибор қаратмаслик, бу жамиятни тўғри йўлдан чалғитишга хизмат қилади.
Ахлоқнинг ўзига чекланиб қолинса, мукаммал инсон ва исломий шахсни вужудга келтириб бўлмайди. Ахлоқдан кўзланган ғоя амалга оширилиши учун у Ислом ақидасидан иборат бўлган руҳий асосга қурилган бўлиб, инсоннинг ахлоқ билан шаклланмоғи ҳам айни шу ақида асосига қурилмоғи лозимдир. Шунга биноан, мусулмон – гарчи рост сўзни сўзлаётганда ахлоқий қийматни амалга оширишни олдига мақсад қилиб олса-да, бироқ ростгўйлик сифатини ўзида мужассам этар экан, зотан Аллоҳ «ростгўйлик»ка амр этгани учунгина уни ўзида мужассам этади. Хулоса шуки, ахлоқ зотан унинг ўзига эътибор бериб эмас, балки Аллоҳ инсонга уни ўз шахсиятида мужассам этишга амр этгани учунгина ўзлаштирилади.
Шунинг учун мусулмон ахлоқий сифатларни ўзида мужассам этиб, улар Аллоҳдан тақво қилишга чамбарчас боғлиқ сифатлар бўлгани учун ҳам итоат билан уларни амалга оширмоғи даркор. Ахлоқ алоҳида муайян буйруқ ва тақиқлардан иборат бўлишидан ташқари, ибодат натижаси ўлароқ:
إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَى عَنْ الْفَحْشَاءِ وَالْمُنْكَرِ
– “Намоз фаҳш ва мункар амаллардан қайтаради”. (Анкабут:45)
вужудга келиши ҳам, муомалотларда риоя қилиниши вожиб бўлган ҳолатлардан – «Дин муомаладир» ҳадиси каби – вужудга келиши ҳам мумкин. Бу эса мусулмоннинг шахсида ахлоқни яна ҳам барқарор қилиб, унинг ажралмас сифатига айлантиради. Шунга кўра, ахлоқ мустақил сифатлардан иборат бўлган ҳолда ҳаётнинг бошқа низомлари билан уйғунлашиб бориши мусулмон шахснинг ҳақиқий баркамол бўлиб етилишини кафолатлайди. Қолаверса, хулқни ўзида мужассам этиш ҳаёт майдонида бу хулқ фойда етказгани ёки зарар келтиргани учун эмас, балки Аллоҳ Таолонинг амрига жавобан, тақиқларига сўзсиз итоат этиш маъносида амалга оширилади. Бу эса, модомики, мусулмон манфаат ортидан қувмай, Исломни бутунича ўз ҳаётига татбиқ этишда сабот билан яшар экан, унинг шахсида чиройли ахлоқни доимий ва барқарор бўлиб боришига хизмат қилади. Чунки хулқдан кўзланган мақсад манфаатпарастлик эмас, аксинча, манфаатпарастлик хулқдан нарида бўлмоғи вожибдир. Демак, хулқдан кўзланган мақсад моддий, инсоний ва руҳий қиймат эмас, балки фақат ахлоқий қийматдир. Мазкур қийматларнинг хулққа дахлдор бўлиши жоиз эмас. Токи улар хулқ амалга оширилаётганда ёки ўзлаштирилаётганда изтироб рўй беришига сабабчи бўлмасин. Огоҳлантириб қўйиш зарурдирки, моддий қиймат хулқдан узоқда бўлиши, хулқ манфаат ва фойда излаб бажарилишидан эҳтиёт бўлиш вожибдир. Бу хулқ учун хатарлидир.
Хулоса шуки, ахлоқ жамиятнинг таянчларидан эмас, балки шахснинг таянчидир. Шунинг учун жамият ахлоқ воситасида эмас, балки Исломнинг ўзига хос фикрлари ва туйғулари ҳамда Ислом тузумини татбиқ этиш билангина тузалади. Ахлоқ шахснинг таянчларидан бўлса-да, бироқ ёлғиз унинг ўзи таянч вазифасини ўтай олмайди – бундай бўлиши жоиз ҳам эмас – балки у билан бирга шахсда эътиқод, ибодат ва муомалот ҳам мавжуд бўлиши лозим. Шунинг учун эътиқоди ғайриисломий бўлиб, ахлоқи чиройли бўлган одамдан ибрат олинмайди. Чунки у бундай ҳолатда кофир ҳисобланади. Ваҳоланки, куфрдан ортиқ гуноҳ йўқ. Шунингдек, ахлоқи чиройли бўлиб туриб, ибодатларни адо этмайдиган ёки муомалаларида шариат аҳкомларига мувофиқ тасарруф юритмайдиган одамнинг ҳам эътибори йўқдир. Шундан келиб чиқадики, шахсни тарбиялашда эътиқод, ибодат, муомалот ва ахлоқнинг биргаликда мавжуд бўлишига риоя қилиниши лозим. Фақат ахлоқнинг ўзига аҳамият бериб, қолган сифатларни тарк этиш шаръан жоиз эмас. Бундан ҳам муҳимроғи, эътиқодга қаноат ҳосил қилмай туриб, бошқа ҳеч бир нарсага аҳамият бериш жоиз эмас. Ахлоқдаги энг асосий жиҳат, аввало, унинг Ислом эътиқоди асосига қурилмоғи, қолаверса ахлоқ Аллоҳ Таолонинг буйруқ ва тақиқларидан иборат эканлигига асосланиб, мўмин уни ўз шахсида мужассам этмоғи вожибдир.
Хизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
01.10.2018й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми