Уйғониш тўғрисида туркумидан

بسم الله الرحمن الرحيم
Уйғониш тўғрисида туркумидан: Ислом даъватини ёйишда хўжайинлик Ислом мабдасиники бўлишини тақозо этади
Инсонларга айнан уйғониш нима эканлигини танитишдан кўзлаган мақсадимиз, улар уйғонишни таниш натижасида уйғониш сари ҳаракат қилсинлар, ин ша Аллоҳ!
Ислом даъватини ёйиш – халқ оммасига мувофиқ келадими ёки номувофиқми, одамларнинг одатларига тўғри келадими ёки тескарими, одамлар уни қабул қиладими ёки қўл силтаб, унга қарши курашадими, буларнинг барчасидан қатъий назар – хўжайинлик фақат Ислом мабдасиники бўлишини тақозо этади. Демак, даъватни олиб чиқувчи халққа тилёғламалик қилмайди, ялинмайди, қўлидан иш келадиганларга иккиюзламачилик қилиб, чиройли кўринишга уринмайди. Одамларнинг урф-одатлари, тақлидларига эътибор бермайди. Одамлар уни қабул қиладими ёки унга қўл силтайдими, буни ҳисобга олмайди. Балки фақат мабданигина маҳкам тутади. Мабдадан бошқа ҳеч нарсани ҳисобга олмай, ёлғиз унигина баён қилади. Бошқа мабдалар вакилларига ўз мабдангизда қолаверинг, – дейилмайди, балки улар мабдани қабул қилишга мажбурланмаган ҳолда бу мабдага даъват қилинади. Чунки даъват Ислом мабдасидан ўзга мабда бўлмаслигини, хўжайинлик фақат унга берилишини тақозо этади.
هُوَ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ بِالْهُدَى وَدِينِ الْحَقِّ لِيُظْهِرَهُ عَلَى الدِّينِ كُلِّهِ وَلَوْ كَرِهَ الْمُشْرِكُونَ
– “Агарчи мушриклар ёқтирмасалар ҳам, барча динлардан устувор қилиш учун ўз Росулини энг тўғри йўл ва ҳақ дин билан юборган ўша Аллоҳдир”. (Тавба:33)
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам барчани фикрий баҳсга чақириб, мақсадларини ошкора баён этиб, ўзлари даъват қилаётган ҳақиқатга тўла ишонган ҳолда ўз рисолатларини олиб келдилар. У зот бутун дунёни баҳсга чақирар эканлар, одамларнинг қизилу қорасига уруш эълон қилар эканлар, урф-одатлар, тақлидлар, динлар, эътиқодлар, ҳукмдорлар ёки оддий халқ билан ҳисоблашмас, Ислом рисолатидан бошқа ҳеч нарсага қайрилиб боқмас эдилар. У киши даъватларини Қурайшдан бошлаб, унинг илоҳларини зикр қилиб, айбини очиб ташладилар. Эътиқодлари хусусида баҳсга чақириб, уларнинг аҳмоқликларини фош қилдилар. Ҳолбуки, у зот бир четдаги оддий инсон бўлиб, ўзлари даъват қилаётган Исломга бўлган чуқур ишончларидан ўзга қуроллари, тайёргарликлари ва мададкорлари йўқ эди. Шундай бўлса-да, арабларнинг урф-одатлари, тақлидларига ҳам, динлари ва эътиқодларига ҳам эътибор бермадилар. Бу хусусда уларга чиройли кўринишга ҳаракат қилмадилар. Уларни риоя ҳам қилмадилар.
Худди шу каби, Ислом даъватини ёювчи шахс барчани баҳсга чақириб, мақсадини ошкора баён этади; урф-одатларни, тақлидларни, чирик фикрларни ва нотўғри тушунчаларни, ҳатто нотўғри бўлса – барча унга қарши курашга отланса ҳам – афкори оммани ҳам баҳсга тортади. Ўзга эътиқод ва динлар вакилларининг тарафкашлигига, у динларнинг залолатида қотиб қолганларнинг ўч-интиқомларига гирифтор бўлса ҳам, ўша эътиқод ва динларнинг барчасини баҳсга чақиради.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
18.12.2017й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб