Исломда ижтимоий алоқалар туркумининг давоми
Аёлнинг ишлари (2)
Исломда ижтимоий алоқалар туркумининг давоми
بسم الله الرحمن الرحيم
Рукнимизнинг ўтган сонида жамиятда муслима аёлнинг қилиши жоиз ва жоиз бўлмайдиган ишлар мавзусида сўз юритган эдик. Қуйида ушбу мавзуни давом эттирамиз.
Бундан аввалги мақоламизда келтирилган оят ва ҳадислардан келиб чиқиб, бошқарув ишларига бошчилик қилиш аёлларга мумкин эмас. Аммо бошқарув ишларидан бошқа ишларда ишлаш жоиз. Шунга кўра, аёлнинг давлат хизматларига тайинланиши жоиз. Чунки бу хизматлар бошқарув ишларидан эмас, балки ижара бобига киради. Хизматчи ҳукумат ҳузуридаги хос ижарачи бўлиб, у ҳар қандай шахс ёхуд ширкат ҳузуридаги ижарачи кабидир. Аёл киши қозилик ишларини бошқариши жоиз. Чунки қози ҳоким эмас, балки одамлар орасидаги хусумат (жанжалли масала)ларни ажрим қилади ва ўзаро жанжаллашаётган тарафларни мажбур қилиш йўли асосида шаръий ҳукмдан хабардор қилади. Зеро, қозилик “мажбур қилиш йўли асосида ҳукмдан хабардор этиш”, деб таърифланган. Демак, қози ҳоким эмас, балки хизматчидир. У ҳам давлатдаги бошқа ижарачилар каби ижарачидир. Умар ибн Хаттоб ўз қавмидан бўлган Шафо исмли бир аёлни бозорга бошлиқ қилиб тайинлаганлари, яъни барча ҳуқуқбузарликлар устидан ҳукм чиқарадиган муҳтасиб қози қилиб тайинлаганлари ривоят қилинган. Бироқ, аёлнинг қози бўлиши жоизлиги масаласи ҳадис матнига ва бу матнни қозилик вазифасига татбиқ этишга боғлиқ. Шунга кўра, агар аёлни ишга бошлиқ қилиб тайинлашдан қайтарилган ҳадис қозиликка ҳам тўғри келса, уни қози этиб тайинлаш мумкин бўлмайди. Агар унга тўғри келмаса, бу ҳадис аёлни қозиликдан ман этишга далил бўла олмайди. Бу ҳадисга назар солсак кўрамизки, аёлни ўзларига подшоҳ қилиб олган Форс аҳли ҳақидаги етиб келган хабарга жавобан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз ишларига аёл кишини бошлиқ қилиб олган қавмни мазаммат қилганлар. Демак, у хабарнинг шарҳи ва саволнинг жавоби сифатида фақат хабар мавзусига хос бўлиб, ундан бошқасига тўғри келмайди. Хабар мавзуси подшоҳлик, яъни давлат раислиги бўлиб, шу мавзуга шарҳ берилган. Демак, у давлат раислиги ва шу маънодаги ҳукм юритиш мавзусига хос. Бу бир тарафдан. Бошқа тарафдан эса наҳий (тақиқ) умумий бошқарувга қаратилган, чунки у ишни бошқаришдир. Ҳадиснинг маъноси мана шунга далолат қилади. Энди қозилик мавзусига келсак, у халифа ва волийнинг ишидан фарқ қилади. Халифа ёки волийнинг вазифаси – ишлар хусусида унга даъво қилинадими ёки даъво қилинмайдими, қозининг ҳукми унга тақдим этиладими ёки йўқми, бундан қатъий назар, бу ишларда шариатга зид ҳолатни кўрса – ҳукмни бевосита ижро этишдир. Чунки халифа ёки волий даъвогарсиз ҳам қонунбузарни маҳкамага тортади ва унга ҳукмни ижро қилади. Демак, у ижрочидир. Қози эса иккита даъвогар мавжуд бўлиб, улардан бирининг арз қилиши сабабли даъво мавжуд бўлсагина ҳукм чиқаради. Демак, у даъво мавжуд бўлсагина ҳукм чиқаради. Агар даъвогар бўлмаса, ҳукм чиқармайди. У жиноий ишни кўриб чиқиб мажбур қилиш йўли асосида ушбу жиноий иш хусусидаги Аллоҳ Таолонинг ҳукми ҳақида хабар беради. Қозида ижро қилиш ҳуқуқи мутлақо йўқ. Бироқ, у ҳоким ва қози этиб тайинланган вақтда, ҳоким сифатида ижро қилади ва қози сифатида ҳукм чиқаради. Шунга кўра, қозилик воқелиги ҳокимлик воқелигидан ўзгачадир. Демак, юқоридаги ҳадис қозига тўғри келмайди. Бундан ташқари, қозилик бирор нарсада бошқарув доирасига кирмайди. У ўзи қози этиб тайинланган шаҳар аҳолисидан бирор кишига, ҳаттоки даъвогарларга ҳам бошлиқ эмас ва унга итоат этиш вожиб ҳам эмас. Балки жиноий иш хусусида ҳукм чиқарса, унинг ҳукмини ижро этиш вожиб бўлади. Чунки у қозининг буйруғи эмас, Аллоҳнинг ҳукмидир. Қозининг ҳукми маҳкама мажлисида чиқарилсагина қозининг ҳукми деб ҳисобланади. Шу сабабли, маҳкама мажлисидан ташқарида бирор ҳодисани кўрса ёки эшитса, модомики бу кўриш ва эшитиш маҳкама мажлисида бўлмас экан, кўрган ёки эшитган ҳодисасига асосланиб ҳукм чиқаришга ҳаққи йўқ. Ҳокимнинг ҳолати эса бунинг акси бўлиб, ҳар қандай ҳолатда ҳам унга итоат этиш вожибдир. Ҳукм чиқариш учун унинг муайян мажлиси бўлмайди. Балки у уйида ҳам, йўлда ҳам, давлат марказида ҳам – ҳамма жойда ҳокимиятни бошқаради ва унга итоат этиш вожиб. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
ومن يطع الأمير فقد أطاعني
“Кимки амирга итоат қилса, менга итоат қилган бўлади” (Муттафақун алайҳ). Шунга кўра, аёлни бошлиқ этиб тайинлашдан қайтарувчи ҳадис қозининг ишига мутлақо тўғри келмайди. Демак, бу ҳадисга кўра аёл кишига қозилик ман этилмайди. Қози ҳоким ҳузуридаги хизматчидир. Ҳоким уни муайян вазифага муайян иш ҳақи эвазига ижарага олади (ишга ёллайди). Саҳиҳ ҳадисларда келган ижарачи сўзи ҳар қандай ишдаги барча ижарачини ўз ичига олади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръон муаллимини ҳам “ижарачи”, деб ҳисоблаб айтганларки: “إن خيرَ ما أخذتم عليه أجراً كتاب الله – Ҳақ оладиган нарсаларингизнинг энг яхшиси Аллоҳнинг Китобидир”. (Бухорий ривояти). Қози ҳам ижарачи деб ҳисобланади ва байтул-молдан иш ҳақи олади. “Қози ҳокимнинг муовини бўлиб, ҳокимлар доирасига киради”, деб айтилмайди. Чунки қози ҳоким ҳузуридаги ижарачидир, унинг муовини эмас. Унинг вазифаси хусуматчилар ўртасидаги муаммонинг воқелигини тушуниш ҳамда шаръий ҳукмлар табанний қилинган ҳолатда қонуний моддаларни, табанний қилинмаган ҳолатда эса мутлақ шаръий ҳукмларни – қозилик маҳкамаси ишларини кўриб чиқаётган ва кўриб чиқмаётган шахсларга мувофиқ келишини – баён қилиб беришдир. Демак, у муайян иш учун муайян ҳақ эвазига ижарага олинган ижарачидир.
Бу гаплар қози ва муҳтасибга нисбатан айтилган гаплар бўлиб, аёлнинг мазолим қозиси бўлиш ёки бўлмаслиги тўғрисидаги аҳкомларни келгуси мақолада ёритамиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Муслим.
14.10.2018й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми