| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Куфрнинг жон талвасаси

  • “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Воқеликни фикрлаш манбаи эмас, балки фикрлаш майдони қилишнинг зарурлиги

Воқеликни фикрлаш манбаи эмас, балки фикрлаш майдони қилишнинг зарурлиги

By htadmin
28.07.2018
1560
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Воқеликни фикрлаш манбаи эмас, балки фикрлаш майдони қилишнинг зарурлиги

Бугунги кунда аксар мусулмонларнинг энг катта хатоларидан бири уларнинг воқепарастликларидир. Бошқача айтганда, уларнинг реалист бўлиб қолганларидир. Агар инсон мавжуд воқеликни шу воқеликдаги муаммога ечим олинадиган манба сифатида қабул қилса, у асл тўғри ечимдан узоқлашади. Яъни ана шу воқеликда юз бераётган жараённинг оддий иштирокчисига айланиб қолиб, бу воқелик устидан тўғри ечим бера олмайди. Чунки инсон воқеликдан ташқарига, яъни ақидага боғланиб олмаса, у бу воқеликдаги ҳолат ва ҳодисалардан таъсирланишга маҳкумдир. Мавжуд воқеликдан таъсирланиш оқибатида мусулмон одам воқеликка нотўғри ҳукм чиқаради ва ўзини ҳам, атрофидаги одамларни ҳам нотўғри фикр билан адаштиради, гарчи буни қасддан қилмаётган бўлса ҳам. Шу ўринда, тушуниб олиниши керак бўлган нозик нуқта бор. Воқеликка чиқарилган ҳукм фикрдир. Муайян воқеликка ҳукм чиқаришда, ана шу воқелик ва унга ҳукм чиқаришгача бўлган оралиқдаги жараён фикрлашдир. Демак, воқелик фикрнинг асосий омили бўлиб, фикр шу воқеликнинг хулосасидир, яъни шу воқеликка чиқарилган ҳукмдир. Воқеликсиз фикр ва фикрлаш ҳам бўлмайди. Воқелик бўлсагина у тўғрисида фикрлаб, унга ҳукм чиқариш мумкин. Чунки воқелик ҳамда унга боғлиқ бўлган нарса ва ҳодисаларни ўрганиб, уни тўлиқ идрок этгандан сўнггина унга мос келадиган ҳукм изланади. Шунинг учун ҳам фикрлаш жараёнида воқелик асосий омилдир. Лекин бу дегани воқелик, шу воқеликдаги муаммога ечим бериш учун манба қилиб олинади, дегани эмас. Яъни муаммога ечим беришда воқеликнинг ўзи фикрлаш манбаи қилиб олинмайди. Фикрлашда асос қилиб олинадиган нарса ақида бўлиши лозим. Фикрлашда воқелик ҳар тарафлама ўрганилиб, уни тушуниб олингандан сўнг, шу воқеликдаги муаммога ечим беришда эса, ақидани асос қилиб олиш – мана шу нозик нуқта тушуниб олиниши зарур. Шундагина воқеликка тўғри ҳукм чиқарилади ва тўғри фикрга эришилади. Фикрлашда воқеликни манба эмас, балки фикрлаш ўрни қилишнинг маъноси мана шудир.

Энди мусулмонларнинг реалист, воқепараст бўлиб қолаётганларининг сабаби, исломий сақофатдан узилиб қолганлари ва Ғарб сақофатидан таъсирланишларидир. Бугун исломий сақофатдан узилган мусулмонларга Ғарб сақофати ўзининг кучли таъсирини ўтказмоқда. Бу капиталистик Ғарб сақофати инсонни воқедан ҳукм олишга, яъни юқорида айтганимиздек, воқеликка ҳукм чиқаришда шу воқеликни ўзини фикрлаш манбаи қилиб олишга ўргатади. Масалан, спиртли ичимлик воқелигини олайлик. Капиталистик ақидага кўра, спиртли ичимлик истеъмоли ҳам, уни ишлаб чиқариш ва олди-сотдиси ҳам тақиқланмайди, фақат буларнинг барчаси шахс ихтиёрига қолдирилади холос. Бироқ спиртли ичимлик инсон соғлигига салбий таъсир кўрсатади, деган эътиборда уни истеъмол қилмаслик ёки оз миқдорда истеъмол қилиш тавсия қилинади. Бунинг учун одамларга спиртли ичимлик истеъмолининг зарарли оқибатлари турли воситалар орқали тушунтирилади, ёшга доир чекловлар қўйилади ва ҳоказо. Шу вақтнинг ўзида спиртли ичимликни қўлга киритишни осон қилиб ҳам қўяди. Воқеликда спиртли ичимлик истеъмоли инсон организми учун зарар, деган ҳукм келиб чиқяпти, лекин у тақиқланмаяпти ҳам. Мусулмон одам шу воқеликдан таъсирланадиган бўлса, спиртли ичимликни озроқ истеъмол қилишим мумкин экан, деган хулосага келади. Умуман истеъмол қилмаган тақдирда ҳам уни ишлаб чиқаришим ёки сотишим мумкин экан, деган хулосага келади. Бу ўринда воқелик фикрлаш манбаи бўляпти. Агар мусулмон одам спиртли ичимлик воқесини, унга боғлиқ бўлган бошқа нарсаларни ўргангандан сўнг унга мос келадиган ҳукмни Ислом ақидасидан изласа, уни ҳаром деб ҳукм чиқаради. Спиртли ичимликни нафақат истеъмол қилиш, балки уни ишлаб чиқариш ва олди-сотдиси ҳам ҳаром эканлигини тушунади. Бу ўринда у воқеликни фикрлаш манбаи эмас, фикрлаш ўрни қилиб олди, исломий сақофатни эса фикрлаш манбаи қилиб олди. Мана шундай фикрлаш тўғри фикрлаш бўлади ва у тўғри фикрга олиб боради.

Мавзуни ёрқин тасаввур қилиш учун яна бир мисол келтирамиз. Пайғамбаримиз с.а.в. га пайғамбарлик берилганида у зот бир ўзлари эдилар. У кишидан бошқа ҳеч ким мусулмон эмасди. Агар пайғамбаримиз с.а.в. воқеликдан таъсирланиб ҳукм чиқарганларида Исломга даъватни бошламасдан олдин тўхтатиб қўярдилар. Чунки воқеликда бу даъват олдида минглаб тўсиқлар мавжуд эди, жумладан жамиятда бутларга сиғиниш ҳукмрон дин эди, мушриклар ўз хоҳишларига кўра қонун-қоида ўрнатган эдилар, пайғамбаримиз с.а.в. да эса на ҳокимият, на армия ва на бойлик бор эди. Аллоҳга бўлган мустаҳкам иймондан бўлак ҳеч нималари йўқ эди. Шунга қарамай, пайғамбаримиз с.а.в. Аллоҳга таваккул қилиб, ёрдам ҳам, азизлик ҳам, куч-қудрат ҳам Аллоҳдан эканлигига қаттиқ ишонган ҳолда даъват қилдилар. Нафақат даъватни бошлашда, балки ҳаётлари тугагунга қадар мана шундай иймон билан мустаҳкам турдилар. Мавжуд воқеликка асло рози бўлмадилар, ундан таъсирланмай уни ўзгартиришга, яъни исломийлаштиришга ҳаракат қилдилар. Натижа ва вазиятларга ҳам қарамадилар, балки фақат Исломга даъватни муҳим деб билдилар. Бугун эса бунинг натижасини тирик гувоҳи бўлиб турибмиз, бугун дунё бўйича 1.7 миллиард одам шу динга эътиқод қилади. Битта одам Аллоҳнинг ёрдами билан бу динни бутун дунёга етказди.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, мусулмон одам ҳар қандай воқеликка ҳукм чиқаришда уни манба қилиб олмаслиги керак. Акс ҳолда бу уни нотўғри фикр ва тушунчалар исканжасига тушириб қўяди. Воқепараст, реалист инсонга айланиб қолади ва бу дунё ҳаётида тўғри йўлдан адашиб нотўғри йўлдан юрадиган бўлиб қолади. Бундан ташқари, атрофидагиларни ҳам адаштиради. Фикрлашда тўғри манбага, яъни исломий сақофатга таянишнинг муҳимлиги ҳам шундадир.

Хизб ут Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Фаррух

29.07.2018й.

+2
0

Related posts:

No related posts.

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Москва: Суриядаги вазиятни изга солиш бизнинг манфаатимиздан бўлгани учун унга эътиборни қаратамиз

  • МАҚОЛАЛАР

    ЕИнинг Марказий Осиёга “шериклик” ниқобидаги мафкуравий ҳужуми

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдўғон Туркиясининг яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштириш йўлидаги функционал роли

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 21.04.2026

    Куфрнинг жон талвасаси

  • 21.04.2026

    “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой шартномаси ортидаги ҳақиқат: халқ мулкининг ажнабий қўлларга ўтиши

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/