| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Марказий Осиё режимлари сунъий чегараларни мустаҳкамлаш орқали кимга хизмат қилмоқда?

  • Тошкент форумидаги ваъдалар ва уларнинг ортидаги таҳдидлар

  • Токи биз тўғри йўлдаги Одил Халифалигимизни барпо этмас эканмиз, юртимиз топталишда, қонларимиз беҳуда тўкилишда давом этаверади

  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР ЧОРЛОВИ…

  • ЭРДЎҒОН ОҒЗИДАН ОТИЛАЁТГАН РАКЕТАЛАР

  • КУФРГА НАФРАТ СИНГДИРИНГ!

  • БУГУНГИ РАҚАМЛИ ЗУЛМАТ ЗАНЖИРИ ВА ХАЛИФАЛИК

  • ФИДАН ВА ЯҲУДНИ ҚУТҚАРИШ ИЛИНЖИ

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Шом қўзғолони чўғ устида ҳаракат қилмоқда Аллоҳнинг изни ила албатта нусратига етиб боради

Шом қўзғолони чўғ устида ҳаракат қилмоқда Аллоҳнинг изни ила албатта нусратига етиб боради

By htadmin
25.09.2017
0
Share:

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ

Роя газетаси:

Шом қўзғолони чўғ устида ҳаракат қилмоқда Аллоҳнинг изни ила албатта нусратига етиб боради

Муҳаммад Ҳуроний қаламига мансуб

Сўнгги пайтларда «Сурия бўҳрони» ниҳоясига етяпти, деган гап кўпайиб кетди. Шу билан бир қаторда жиноятчи режим билан, яъни у ва унинг иттифоқчилари бутун дунё кўз ўнгида «Роббим Аллоҳ» деб айтишдан ҳамда қадр-қимматига эга бўлиб яшашдан ўзга гуноҳи бўлмаган халққа нисбатан энг жирканч жиноятларга қўл урган режим билан «ошкора ва махфий» битимлар тузилаётгани ҳақидаги гап сўзлар ҳам кўпайиб кетди. Диққат билан кузатиб бораётган киши биладики, бу гап-сўзлар режимга ҳомийлик қилувчи золим халқаро доиралар тилбириктирувларининг давомидир. Чунки куни кеча ўзларини Сурия халқининг дўстларимиз, дея ёлғон ва бўҳтон даъвони қилган ва ушбу муборак қўзғолонни йўқ қилиш мақсадида фитна кетидан фитна тўрини тўқиётганлар АҚШ бошчилигидаги мана шу давлатлардир.

Бугун Американинг ҳам қабиҳ башараси, исломий юртлар ҳукмдорларининг ҳам қора юзлари яққол қўриниб, ҳаммага маълум бўлиб қолди. Кеча сир бўлиб турган ишлар, бугун очилиб, ҳамма уларни шоҳидига айланди. Масалан, Америка муборак Шом қўзғолони бошланган биринчи кунданоқ Асад режими ортида турди, ўзининг малайлари, иттифоқчилари ва қўғирчоқлари орқали уни сиёсий, ҳарбий ва молиявий жиҳатдан йўллаб турди, бу режим қўзғолонни бўғизлаб, йўқ қилади, деган умидда унга вақт кетидан вақт бериб келди.

Эронга бу режимни ҳарбий ва молиявий қўллаб-қувватлаш вазифасини юклади. Кейин унинг Ливандаги Ҳизбига ва ичи ғаразга тўла мазҳабпараст жангариларга режимнинг қолган-қутган кучларига ёрдам беришни топширди… Ҳатто шу ҳизб раҳбарининг ўзи «агар Эрон билан унинг ҳизби аралашуви бўлмаганда, режимнинг аллақачон қулаган бўларди» дея очиқ гапирди.

Америка бошида Россияга Асад режимини сиёсий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва уни қораловчи ҳар қандай қарорга тўсқинлик қилиш вазифасини юклади ҳамда режим армиясини керакли барча қурол-аслаҳа билан таъминлашига рухсат берди. Кейин унга ўзининг йиртқич кучларини Сурияга олиб киришига ва турли қирғинбарот қуролларни Шом гўдаклари танасида синовдан ўтказиб, инсоният билган жамики жиноятдан ҳам даҳшатлироқ жиноятлар содир этишига маслаҳат берди. Россия «терроризм»га қарши кураш дастаги остида Суриядаги уй-жойларни одамлари билан қўшиб вайрон қилди ва Раққа, Дайриз-Зур шаҳарларида ҳануз вайрон қилмоқда. Россия ҳарбий амалиётлар бўлими бошлиғи берган баёнотида унинг жинояткор кучлари Сурияга киргандан бери у ерда 28 мингта ҳаво парвози, 90 минг марта ҳаво ҳужуми содир этгани билан мақтанди.

Америка Туркия режимига заҳриқотил роль тайёрлаб берди. Бу роль, Суриядаги миллий кенгаш, ҳарбий кенгаш, миллий коалициялардан янги мухолафат яратиб, уни Шомдаги америкача ечимнинг татбиқ этилишида улкан хизматлар кўрсатувчи мухолафат қилиб обдан тайёрлашдан иборат. Кейин турк режимига тўғридан-тўғри Сурияга кириб, Фурот қалқони амалиёти олиб боришни ҳамда бунинг оқибати ўлароқ, Ҳалабдаги, Шарқий Ҳалабдаги, сал аввалроқ соҳилдаги муҳим минтақаларни ҳалок бўла ёзган режим қўлига топширишни маслаҳат берди, Идлибни эса даҳшатли ёвузликка дучор бўлиш хавфи кутиб турибди.

АҚШнинг Мисрга топширган роли Эрон қуролларининг ўтиши учун ўзининг денгиз каналларини очиб бериш, хориждаги мухолафат билан тўла мувофиқлашиш орқали Америка ечими учун сиёсий қўллаб-қувватлов яратишдан иборат.

Ироқлик хоинларга ҳам Америка қуруқлик ва ҳаво йўлларини очиб бериш, шу орқали Эрон ва Ироқ жангариларининг Сурияга ўтиб, режим сафида жанг қилишларига ёрдам бериш вазифасини юклади.

Америка ўзининг Араб давлатлари Лигаси ва БМТ каби регионал ва халқаро қуролларидан америкача сиёсий ечимни тарғиб қилишда ва қонхўр режим таянчларига зарар етказиши мумкин бўлган ҳар қандай ечим олдига тўсиқ қўйишда фойдаланди. Қўзғолон тизгинини қўлида тутиб, уни ўзининг мустамлакачилик ўрасига тортиб киритиш мақсадида, бутун Сурия атрофини изоляция қилиб, у ерга қурол-аслаҳа киришини ман қилди, уларни фақат ўзининг ифлос режаларига хизмат қиладиган ҳолдагина киритди.

Саудия, Қатар ва Амирликлар дохил Форс Кўрфази давлатларига келсак, улар ғоят хатарли ва ҳалокатли роль ўйнашди. Чунки АҚШ бу давлатларнинг нопок пуллари билан қўзғолончи гуруҳларни фалаж қилиб қўйишга, режимга қарши курашда оёқ-қўлларини кишанлаб қўйишга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, Қатар ташқи ишлар вазири оғзидан чиқиб кетган уларнинг яна бир жинояткор роли ҳам бор ва бу ўзларига итоат қилишдан бўйин товлаган гуруҳларни бирин-кетин йўқ қилиш ролидир.

Иордания ҳам ўзининг разведка тажрибасини ишга солиб, Шом қўзғолонига қарши жосуслик қилди ва қўзғолонни ўз назоратларига олишни, мужоҳид катибалардан бошқарувни тортиб олишни мақсад қилган жангариларга ўз чегараларини очиб берди. Қўзғолон бошланган вақтларда бевосита Иордания буйруғи билан Суриядаги катта-катта минтақаларни Асад режимига топшириб юборилгани ҳам ҳамон ёдимизда. Ҳозир эса, ўлим тўшагида ётган режимга жонлантириш ёрдами сифатида, бу давлат ўзининг «Насиб» чегара пунктини очиб беришни режалаштирмоқда.

Кейин, шунча жиноят ва макр-найранглар ортидан, мана, «Сурия бўҳрони» ниҳоясига етяпти, деган гаплар, ечимга оз қолгани ҳақидаги гаплар пайдо бўлди!

Ҳеч шубҳа йўқки, энг катта ғалаба ушбу муборак қўзғолоннинг куфр ва унинг малайлари кучларига қарши сабот билан туриб келганлигидир. Бу сабот-машаққат қўзғолончи арбобларни сочларини оқартирди… Улар арабу ажамларнинг ҳам, қўзғолончиларга нусрат-ёрдам беришлари вожиб бўлган ҳар бир кимсанинг ҳам қўзғолондан воз кечганларини кўриб, ҳозир нима қиларини билмай ҳайрон бўлиб турибдилар… Бироқ қўзғолон бошланган пайтда жуда кўп Шом аҳли масжиддан чиқиб, «бу Аллоҳ учундир, бу Аллоҳ учундир», дея ҳайқирган пайтларида, улар узоқ-узоққа-келажакка назар ташлаган эдилар, Аллоҳдан бошқа уларга нусрат-ёрдам берувчини йўқлигини ҳис этганлар, буни «ё Аллоҳ, бизга Сендан ўзга ёрдамчи керакмас, ё Аллоҳ», дея Холиқ Субҳанаҳуга ялинганларидан англаш мумкин.

Шунча халқаро тил бириктирувга қарамай, қўзғолончиларнинг собит туриб келаётганлари сири ҳам, Аллоҳга қасамки, мана шунда. Чунки уларга Аллоҳнинг Ўзи кафил, ахир, содиқул масдуқ САВ бизга

«إِنَّ اللهَ تَكَفَّلَ لِي بِالشَّامِ وَأَهْلِهِ»

«Албатта, Аллоҳ мен учун Шом ва унинг аҳлини кафиллигини олган», дея хушхабар берганлар.

Ҳа, бу қўзғолон то ўз ғоясига етмагунча, Аллоҳнинг изни ила, ҳаргиз ўлмайди ва олови ўчмайди. Чунки у ўзи имон келтирган ва таваккал қилган, Ислом тузумини барпо қилишга аҳд қилган Уммат қўзғолонидир. Ҳа, у ҳарбий жиҳатдан ҳамон ғалабага эришгани йўқ… Бироқ – имкониятлар ўртача, куч-қудрати озлигига қарамай – курашда жинояткор халқаро тизимни йиқита олди, арабу ажам мунофиқлар башарасини очиб ташлади, Умматимиздан кўп бехушликларни даф қилди, дажжоллар ёлғонларини фош этди.

Лекин, тўла нусрат-ғалабани рўёбга чиқаришнинг ўз сабаблари бор. Модомики, арабу ажам мунофиқлар бу қўзғолонни ёрдамсиз қолдиришган экан, энди, нусрат-ғалабани Уммат рўёбга чиқаради. Бунда Уммат ёлғиз Аллоҳнинг Ўзига боғланиши, Ўзидан бошқа ҳеч кимга таянмаслиги, ёлғиз Ўзига илтижо этиб, нусрат тенгламасидан барқарор бошланиш нуқтаси ясамоғи лозим. Бу эса,

إِن تَنصُرُوا اللَّـهَ يَنصُرْكُمْ

«Агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, у ҳам сизга нусрат-ёрдам беради»   [Муҳаммад 7]

тенгламасидир. Аллоҳнинг нусрати рўёбга чиқиши учун қўзғолончилар Уммат лойиҳасини, яъни Аллоҳ рози бўлган ва буюрган лойиҳани албатта қабул қилган бўлишлари шарт. Шубҳасиз, бу Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик лойиҳаси бўлиб, у Уммат ақидасидан истинбот қилинган ва Аллоҳ Таоло Ўз каломида

ثُمَّ جَعَلْنَاكَ عَلَىٰ شَرِيعَةٍ مِّنَ الْأَمْرِ فَاتَّبِعْهَا وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَ الَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ

«Сўнгра Биз сизни (дин) ишидан бир шариат устида (барқарор) қилдик, бас, сиз (фақат мана шу йўлга) эргашинг ва билмайдиган кимсаларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!»   [Жосия 18]

деганидек, шариатга асосланган ва Ҳизб ут-Таҳрир томонидан тайёрланган лойиҳадир. Уммат уни ўзига сиёсий етакчи қилиб олади, унинг ёрдамида ҳаракат қилиб, омонлик қирғоғига етиб боради… Бу қирғоқда анави қонхўр режим ағдарилиб, Аллоҳ Субҳанаҳуни рози қиладиган, мусулмонларни ўз соясида куч-қудратга тўлдирадиган рошид Халифалик барпо бўлади. Шунинг учун лойиҳаси бор сиёсий етакчиликсиз ҳаракат қилган ҳар қандай қўзғолон, ҳеч қандай ҳидоятсиз ҳаракат қилади… уни тўлқинлар ва бўронлар суриб кетади, кимда-ким ҳеч қандай ҳидоятсиз ҳаракат қилса, мақсадига етиб боролмайди, Умматнинг кўплаб қурбонликлар беришига сабаб бўлади, натижада ундайларни алмаштириш шарт бўлади.

إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَذِكْرَىٰ لِمَن كَانَ لَهُ قَلْبٌ أَوْ أَلْقَى السَّمْعَ وَهُوَ شَهِيدٌ

«Албатта бунда (огоҳ) қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган ҳолда (яъни сидқидилдан) қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бордир»      [Қоф 37]

http://telegram.me/hizbuzbekiston

Роя газетасининг 2017 йил 6 сентябр чоршанба кунги 147-сонидан

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳукмдорлар малайлиги сабабли Ливия устида кечаётган қонли кураш

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Агар Покистон ҳукмдорлари хоинлик қилишмаганда эди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Кашмирни озод этиш шаръий фарздир» номли кампания

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/