Яман аҳли халос бўлиш учун душманларга эмас Роббиларига таваккул этиш лозимлигини қачон англаб етади?!

بِسْمِ اللهِ الرَّ حْمَنِ الرَّ حِيمِ
Роя газетаси:
Яман аҳли халос бўлиш учун душманларга эмас Роббиларига таваккул этиш лозимлигини қачон англаб етади?!
«Русиял Явм» сайтида ҳижрий 1440 йил 3 робиул-аввал, милодий 2018 йил 11 ноябр якшанба куни нашр қилинган хабарда бундай дейилади:
«Франс Пресс агентлигига кўра, ўтган 24 соат ичида Яман ғарбидаги Ҳадида вилоятида содир бўлган тўқнашувларда Ҳусийларнинг «Ансоруллоҳ» жамоасидан камида 43 қуролли киши, Яман кучларидан 9 аскар ҳалок бўлган.
Агентлик Ҳадидадаги ҳарбий госпиталда ишловчи бир манбага таянган ҳолда, тўқнашган томонлардан ўнлаб жароҳатланганлар шаҳар ташқарисидаги касалхоналарга кўчирилганини маълум қилди. Шунингдек, жорий ноябр бошидан бери Ҳадидада икки томондан ҳалок бўлганлар сони 400дан ортиб кетди».
Роя газетаси шарҳи:
Ҳусийлар билан Яман ҳукумати кучлари британиялик ва америкалик хўжайинлари манфаатини рўёбга чиқариш учун бир-бирларига қарши жанг қилишмоқда. Америка Ҳусийларни ҳукуматга олиб келишни ва улар орқали Яманда ўз нуфузини ўрнатиб, юрт бойликлари устидан ҳукмрон бўлишни кўзлаяпти… Бу ишнинг Яман аҳли бош чаноқлари устида бўлаётгани уни мутлақо ташвишлантирмайди. Британия эса, Ямандаги ўзининг қадимдан мавжуд бўлиб келган нуфузини мустаҳкамлашни, бинобарин, у ердаги бойликлар устидан ҳукмрон бўлишни истаяпти… Бу иш Яман аҳлининг ҳисобига бўлаётгани уни ҳам мутлақо ташвишлантирмайди. Яман аҳли идрок этиши лозим бўлган нарса шуки, муаммолари ечими мустамлакачи кофир Ғарб раҳбарлари қўлида эмас, уларнинг регионал ва маҳаллий малайлари қўлида ҳам эмас. Йўқ, уларнинг ечими Аллоҳнинг шариатини ҳукмрон қилишдадир. Бунинг учун онгли доно етакчилик билан бирга Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш лозим. Зеро, нафақат Яман аҳлига, балки бутун Ислом Умматига қарши тўқилган фитнани мана шу етакчилик англаб етмоқда.
Роя газетасининг 2018 йил 14 ноябр чоршанба кунги 208-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ