Фикрлашда ақидани асос қилиш

بسم الله الرحمن الرحيم
Фикрлашда ақидани асос қилиш
Ақлан соғлом бўлган ҳар бир инсон, нима тўғрисида бўлишидан қатъий назар бирор нарса устида албатта фикр юритади. Фикр юритаётган инсон борки, маълум бир асос бўйича фикрлайди. Ана шу асос инсоннинг фикрлаш жараёнида муҳим ўрин тутади. Инсоннинг ҳаётдаги воқелик, нарсалар бўйича чиқарадиган хулосасига, берадиган баҳосига фикрлаш жараёнидаги танланган асоснинг таъсири жуда катта. Умумий қилиб айтганда, шу асос воқеа ва нарсаларга нисбатан инсондаги хулоса ва баҳоларни шакллантиради деб айтиш мумкин.
Булардан фикрлашдаги танланган асоснинг қанчалик муҳимлигини тушуниб олса бўлади. Шунинг учун фикрлашга танланган асос борасида диққат эътиборсиз бўлиш мусулмонга асло тўғри келмайди. Чунки бундай эътиборсизлик мусулмоннинг бошқа ақида асосида фикрлашига ва натижада воқелик, нарсаларга нисбатан Исломга зид бўлган хулоса, фикрларга келиб қолишига сабаб бўлади. Воқеликка назар солсак, мусулмон ва кофирнинг воқеалар ва нарсалар борасидаги хулоса, фикрларининг фарқи ёки кўп ҳолда қарама-қарши эканлигини кўрамиз. Бундай бўлишига сабаб айнан уларнинг ақидалари бошқа бошқа эканлигидадир.
Афсуски, бу ҳолатларга айрим мусулмонлар эътибор қаратмай қўйдилар. Бундай ҳолатлар бугунги кунда оддий ҳолга айланган. Мусулмонлар орасида куфр ақидасини асос қилган ҳолда фикрлаш ва шундай ботил фикрларни кўтариб юриш айб ҳисобланмай қўйилди. Бу эса Исломга зид бўлган фикрларнинг мусулмонлар орасида ёйилишига, жамиятда гуноҳларнинг авж олишига, ота-боболаримиз етти ухлаб тушига кирмаган жиноятларнинг айнан мусулмонлар томонидан содир этилишига олиб келди. Қисқа қилиб айтганда, мусулмонлар яшайдиган жамиятдаги ҳаётнинг куфр жамияти ҳаётидан фарқи қолмади. Аслида эътиқоди ҳимоясида жонини, молини фидо қиладиган мусулмонлар бугунги кунга келиб кофир билан бир столда маст қилувчи ичимликлар ичадиган, кофирнинг авратларни очувчи ёки ақидасига хос бўлган кийимига ҳавас қилиб, бундай кийимни ҳурмат-эътибор орттириш учун киядиган, ҳатто энг ёмони куфрнинг Аллоҳ Таолога, Росули соллаллоҳу алайҳи ва салламга, мўминларга, Исломга қарши ҳийла-найрангларини қўллаб-қувватлайдиган ва жирканч режаларини амалга оширишда хизмат қиладиган бўлиб қолди.
Буларнинг барчаси ана шу жинояткор мусулмонларнинг Ислом ақидаси бўйича фикрламасликлари оқибатидир. Бу нарсалар инсонни жаҳаннам оловида азобланишига олиб боради. Шунинг учун ҳар бир мусулмон ўзи эътиқод қиладиган Ислом ақидаси, яъни ягона тўғри асос бўйича фикрлаши шарт. Мусулмон инсон фикр юритиши асносида ўзи тушуниб иймон келтирган Ислом ақидасини асос қилар экан, шундагина яратувчи Аллоҳ Таолонинг розилигига ҳамда У зотнинг буюк мукофотига эришади.
Ислом ақидасини ҳар бир амалда асос қилиб олиш нафақат охиратда, балки бу дунё ҳаётида ҳам муваффақиятга эришишни кафолатлайди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ
13.12.2018



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб