Ақл ва ҳаёт
بسم الله الرحمن الرحيم
Ақл ва ҳаёт
3
Ақлнинг ҳаётни бошқариши ёки тартиблаштириши шу ақлнинг ўзини ҳам қониқтирмади ва шу билан бирга ақлнинг инсон устидан бошқарувчи бўлиб, унинг ҳаёти учун қонунлар чиқариши инсон табиатига ҳам тўғри келмади. Шундай экан, бу тўғрида фикрлаган инсонда бу хулосалардан кейин табиий бир савол туғилади. Ақлнинг вазифаси нима? Демак, бу саволга жавоб тўғрисида мулоҳаза юритамиз. Бу саволга жавоб ақл ҳаётни тартиблаштира оладими ёки йўқми деган мазмундаги мавзуимизни ҳам ойдинлаштиришга ёрдам беради.
Ақлнинг воқелиги ёки ҳақиқати тўғрисида ҳамда булар билан боғлиқ бўлган ақлнинг мавжудлигини таъминловчи тўрт омил тўғрисида айтиб ўтдик. Эслатиб ўтганимизнинг боиси, ақлнинг вазифаси тўғрисидаги саволга жавоб топишда бу нарсалар ҳам ўз аҳамиятига эга. Чунки ақлнинг ҳақиқатини англаш орқали унинг қуввати кўтара оладиган юкни аниқ идрок қилиб олиш керак бўлади.
Ақл инсоннинг сезгилари ҳис қиладиган нарсалар устида фикрлай олади холос. Мана шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ақлдан сезгилар ҳис қилмаган нарсалар устида идрок қилишни талаб қилиб бўлмайди. Демак, ақл ҳис қила олинадиган нарсалар устида идрок қила оларкан, ақл қувватидан тўғри фойдаланишимиз керак. Яъни дунё ҳаётига назар ташлаб, ундаги нарсалар устида фикрлаб, натижада бу нарсаларнинг Яратувчиси борлигини англаб олишимиз ҳамда шу йўсинда ўз ҳаёт йўлимизни белгилаб олишимиз зарур. Чунки шу ҳаётда яшар эканмиз, бу ҳаётда тўғри яшашнинг йўли, шу ҳаётнинг ўзи ҳамда аввали ва кейини, буларнинг алоқадорликлари тўғрисида фикрлаб, бу ҳаёт тўғрисидаги умумий, яъни ҳаётдаги барча муаммоларга ечим бера оладиган фикрга эга бўлиш керак.
Демак, ақлга юклатилган бирламчи вазифа дунё ҳаёти ва ундаги яратилган мавжудотлар устида фикрлаб бу нарсаларнинг яратувчиси борлигини идрок қилишдан иборатдир. Лекин ақл Яратувчининг зотини идрок қила олмайди. Фақат У зотнинг борлигини идрок қилиш учун У зот яратган махлуқотларига назар солиб улар устида ақл юритилади. Айтиб ўтганимиздек, бу ақлнинг вазифаси ҳисобланади.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси. Абдуллоҳ.
21.12.2018
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми